Ботирова шахло исамиддиновна ҳозирги ўзбек романларида бадиий психологизм
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
111 БОТИРОВА Ш И Диссертация 05
57 Улуғбек Ҳамдам. Интернет материали: www.ulugbekhamdam.uz 64 Боб бўйича хулоса 1. Ўзбек адабиётида бадиий психологизм илдизи ўзбек мумтоз адабиёти намуналари, ўзбек халқ оғзаки ижодига бориб тақалади. Замонавий наср ва унга хос психологизм имкониятлари Шарқ ва Ғарб адабиётининг илғор ютуқларини ўзида мужассам этиб, замонавий ўзбек носирлари ижодий изланишларида такомиллашиб борган. 2. Бадиий психологизм қатор манбаларда ёзувчи – персонаж – ўқувчи ёки ижодий жараён – бадиий асар – ўқувчи ички олами деган формула асосида тадқиқ этилган. Аммо баъзи олимлар ўқувчи ролига эътибор қилмаган, ёзувчи психологияси персонажда такрорланади деб ҳисоблаганларки, бундай мулоҳазаларни қабул қилиб бўлмайди. Чунки бадиий психологизм шу учликлар доирасида замон, макон ва индивидуал ижодкор муносабатининг ҳосиласи ўлароқ такомиллашиб, серқирралик касб эта боради. 3. Улуғбек Ҳамдам ўзининг “Мувозанат” романида психологик – фалсафий усул ёрдамида персонажлар ички оламини ёритар экан, аввало, воқеликни идрок қилишнинг анъанавий тамойилларини бадиий синтезлаш йўлидан борган. Реалистик метод имкониятларидан кенг фойдаланган. Натижада романдаги бадиий – эстетик концепциянинг салмоғи ортган. 4. Ўзбек романларида бадиий психологизмнинг кучайиши, воқеа- ҳодисалар тасвиридан инсон онги, психологик олам натижасида миллий романчилигимиз тадрижий ўсган. Хусусан, реалистик роман анъаналарини ўзига хос ривожлантирган У.Ҳамдамнинг “Мувозанат” романида ШАХС руҳиятини замон билан ҳамнафасликда ёритиш бош мақсад ва янгиланган бадиий-психологик усул ҳисобланади. 5. Ижтимоий-психологик вазият, ёзувчи маънавий оламидаги тебранишлар, миллий-адабий анъаналар ва жаҳон адабиёти тажрибаларига ҳамоҳанглик (А.Камю, Ф.Кафка) роман поэтикасида «ўтиш даври» 65 синовлари акс этаётган замондош инсон руҳияти силсилаларини психологик акс эттирилиши ёзувчи маҳорати ва эпик кўламдорлигининг бир белгисидир. 6. «Мувозанат» асари воқеликни бадиий идрок этиш ва ифода тарзига кўра миллий роман тараққиётида ўзига хос ҳалқани ташкил этади. Романда жамият кайфиятининг инсон руҳиятига бевосита ва билвосита таъсири бадиий мушоҳада теранлигини кўрсатади. Бундан муаллиф бадиий-эстетик салоҳиятининг ички бадиий қонуниятлар даржасига кўтарилиши тарзида тушуниш ва қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. 7. Адиб қаҳрамон руҳиятини таҳлил қилар экан, ҳар бир персонаж ўзлигини ўзи орқали таҳлил ва талқин этишига интилади, яшашдан мақсад ва маъно қидиради, Оллоҳ томонидан буюрилган фарз ва амалларни икки дунё мезонидан келиб чиқиб баҳолайди ва баҳоли қудрат амал қилади. Эзгуликни ёқлайди, нафс ва ёвузликни қоралайди. Натижада романда психологик, фалсафий ва илоҳий тушунчалар бадиий уйғунлашган ҳолда намоён бўлади. 8. Романда Ватан, эл-юрт тушунчалари энг муқаддас туйғулар сифатида талқин этилади. Мустақил ўзбек халқининг буюк келажаги учун курашмоқ зарурати китобхон ботинида ҳам шундай кайфият уйғотади. Демак, «Мувозанат» романи инсон психологик борлиғини тадқиқ этиш концепциясининг ўзига хослиги билан ҳозирги миллий романчиликда алоҳида аҳамият касб этган асарлардан саналади. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling