Бозор иќтисодиёти шароитида раќобат 1-§. Раќобат ва унинг шакллари


- §. Раќобат чекланишидан йўќотишлар


Download 312.5 Kb.
bet8/11
Sana23.12.2022
Hajmi312.5 Kb.
#1046118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti sharoitida raqobat

5- §. Раќобат чекланишидан йўќотишлар

Муккаммал раќобатга асосланган бозор модели жамиятнинг ресурслардан рационал фойдаланишини, маЏсулот ишлаб чиќариш учун ижтимоий сарфларни минималлаштиришни ифодалайди.


Номукаммал раќобат эса эркин раќобатда эришилган мувозанатдан четга чиќишни билдиради. Раќобат чекланиши, хўжалик Џаётини монополлашуви жамиятда маълум миќдорда йўќотишларга олиб келади. Маълумки, монополия энг аввал нархлар устидан назорат ўрнатиши билан ажралиб туради.
Нарх устидан Џукмронлик (у доимо нисбатан бўлади) ишлаб чиќариш харажатларини пасайтириш, фан-техника тараќќиёти ривожланиши, бозорни стандартлашган товарлар билан тўлдириш, уларнинг нархи кўпчилик сотиб олиши мумкин бўлган даражада бўлиши билан бирга юз берса жамият ютади.
Нарх устидан Џукмронликни инсонни табиат устидан Џукмронлик ўрнатишга уринишига ќиёс ќилиш мумкин. Масалан, ер унумсиз бўлса, унга ўƒит солиш ва мелиоратив ишларни бажариш
орќали ўзимиз учун табиатдан кўпроќ инъом олишимиз мумкин. Лекин таъсиримиз маълум чегарадан ўтиб кетса, атроф муЏитга салбий таъсир кўрсатамиз, мувозанатни бузамиз. Бу эса яхшилик билан тугамайди.
Монополизация Џам худди шундай. Маълум чегарадан ўтгач, у жамият учун салбий оќибатлар олиб келади. Айниќса, монополияларни келишиб, сунъий таќчиллик Џосил этиши энг хавфли саналади. Бунда атайлаб корхона тўла ќувват билан ишлатилмайди. Чунки, фойда олишни кўпайтиришга харажатларни пасайтиришдан кўра нархни кўтаришдан ёки, аксинча, раќобат курашини чеклаб, нарх-ни арзонлашувига йўл ќўймаслик билан эришиш осонроќ. Шунинг учун талабни таклифга нисбатан устун бўлишини сунъий равишда саќлаб турилади.
Бунинг натижасида маЏсулот ишлаб чиќариш суръати пасаяди. Харажатларни пасайтиришга интилиш сусаяди. Раќобатни чеклаш туфайли жамият учун бўладиган йўќотишларни ƒарб иќтисодчилари чизма ёрдамида юќоридагича ифодалайдилар.
Бирор фирманинг маЏсулот ишлаб чиќариш учун меъёрий харажатлари МС эгри чизиƒида, меъёрий даромадлари эса МR эгри чизиƒида ифодаланади. У Џолда меъёрий даромад билан меъёрий харажатларнинг кесишган нуќтаси Е бўлиб, бунда нарх ўртача харажатларга тенг Р=МС=АС бўлади (XI боб). Шу маЏсулотга талаб эса Д чизиƒида ифодаланади. Бунда нарх Е1 нуќтаси бўйича ўрнатилади. Бу нуќта МС — меъёрий харажатлар билан талаб эгри чизиƒининг кесишган нуќтаси. Бунда нарх Р1 даражасида бўлади, таклиф Q1 бўлади. Нархнинг бундай белгиланиши мукаммал раќобат кураши шароитига тўƒри келади. Нарх меъёрий харажатларга тенг бўлади. У Џолда истеъмол тўкинлиги Р1 Е1Р0 учбурчак майдонига тенг бўлади. Энди раќобат курашини чеклаш натижасида таклиф камайтирилиб Q2 га кўчди, дейлик. Сабаби шу Џажмда маЏсулот ишлаб чиќарганимизда меъёрий харажатлар меъёрий даромадга тенг бўлади. Максимал даражада фойда олинади (VIII боб, 6- §). У Џолда нарх Е2 нуќтаси даражасида (талаб билан таклиф келишган нуќта) белгиланади, яъни Р2 га тенг бўлади. Е2 нуќтаси Е нуќтаси билан бир вертикалда жойлашган Q21 бўлгани учун истеъмол тўкинлиги Џам камайиб, унинг майдони Р2Е2Р0 учбурчаги майдонига тенг бўлади. Таклиф миќдори камайтирилиб, нарх ўсиши Џисобига олинадиган монопол фойда миќдори штрихланган тўртбурчак Р1СЕ2Р2га тенг бўлади. Лекин асосийси графикда жамият учун соф зарар (соф йўќотишлар) кўриниб турибди. Бу ЕЕ1Е2 учбурчак майдони. Шундай ќилиб, монополия гўё «истеъмол тўкинлиги»ни иккига бўлади. Унинг бир ќисми ишлаб чиќарувчига, яъни монополияга монопол фойдаси (штрихланган майдон) шаклида тегади. Иккинчи, истеъмолчига тегишли ќисми СЕ1Е2 ишлаб чиќарувчига тегишли ЕСЕ1 Џеч кимга тегмайди. У жамият учун умуман йўќотилади.
П. Самуэльсон Џисобларига кўра ана шу монополистик асосида ресурсларни таќсимланиши туфайли жамият томонидан кўрилган зарар АЌШда ялпи миллий маЏсулотнинг 0,5—2% ига тенг экан. Шунинг учун Џам давлат монополияга ќарши, раќобат учун зарур муЏит яратиш учун чора-тадбирлар белгилайди.



Download 312.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling