Бозор иќтисодиёти шароитида раќобат 1-§. Раќобат ва унинг шакллари


Download 312.5 Kb.
bet2/11
Sana23.12.2022
Hajmi312.5 Kb.
#1046118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti sharoitida raqobat

Раќобат кураши турли тарзда намоён бўлади. Бозорда фирмалар ресурсларни арзон олиш, ўз товарларини ќимматроќќа сотиш, шуни асосида кўпроќ фойда олишга интилсалар, ишчи ва хизматчилар яхшироќ иш Џаќи олиш учун Џаракат ќиладилар. Харидор бозорда товарни арзонроќ сотиб олишга интилади. Сотувчи эса ќимматроќќа сотиш дардида ёнади. Ижарага мулкни берувчи кўпроќ ижара Џаќи олишга Џаракат ќилса, аксинча ижарага олувчи уни пасайтиришга интилади.
Раќобат иштирокчиларининг ижтимоий-иќтисодий маќоми бир хил эмас. Шу сабабдан уларнинг бевосита маќсади Џам фарќланади.
Мулкни иќтисодий жиЏатдан алоЏидалашувига кўра, раќобат фаќат индивидуал манфаатни эмас, балки жамоа, оиланинг манфаатларини Џам кўзлайди. Чунки, айрим кишининг манфаати бир томондан алоЏидалашган, иккинчи томондан жамоа манфаатларига бирлашган. Бу манфаатлар бирлашуви Џам мулк доирасида амалга ошади. Масалан, ишловчиларнинг Џар бири яхши иш жойи учун курашса, улар жамоа доирасида биргаликда, унинг манфаати йўлида бошќа жамоалар билан, вилоят миќёсида бошќа вилоятлар билан, оила миќёсида бошќа оилалар билан, давлат миќёсида бошќа давлатлар билан раќобатлашади. Раќобат хўжаликнинг Џамма соЏасида, иќтисодий фаолиятнинг Џамма турларида боради, унда иќтисодий фаол аЏоли ќатнашади.
Бозор иќтисодиётида раќобат ким билан бўлишидан ќатъи назар яхши ишлаганларнинг, ишнинг ўзини эмас, балки кўзини билганларнинг ютиб чиќишини билдиради. Раќобат иќтисодий ресурс-ларни тежамли ишлатиш, товар ва хизматларни кўплаб, сифатли ишлаб чиќаришга ундайди. У хўжалик юритишнинг энг самарали усулларини юзага келтиради, иќтисодий алоќаларнинг энг маъќулини топишга ундайди. Фан-техника ютуќларини ишлаб чиќаришга жорий ќилишни тезлаштиради. У фаќат ишлаб чиќаришнинг ўзинигина ўсишга ундаб ќолмай, иќтисодий муносабатларни Џам такомиллаштиришга олиб келади. Раќобат иќтисодий ўсишни таъминлайди. У ўз навбатида раќобат доирасини кенгайтиради. Ана шу жиЏатдан ќарасак, раќобат бозор иќтисодиётини Џаракатлантирувчи куч Џисобланади.
Бозор ва раќобат бир-бири билан чамбарчас боƒлиќ. Раќобат бўлмаса бозор, бозор бўлмаса раќобат йўќ.
Бозор иќтисодиётининг илк белгилари пайдо бўлиши билан унга хос раќобат Џам юзага келади. Иќтисодиёт ривожланишига ќараб, раќобатчилик муносабатлари Џам такомиллашиб боради.
Раќобат бозор Џолатига кўра мукаммал ва номукаммал раќобатга ажратилади (3- §). У раќобат курашини юз беришида тўсќинлик ќилиш мавжудлиги ёки йўќлиги, унинг даражасига кўра баЏоланади.
Раќобатнинг юз бериши, характерига кўра тартибсиз — стихия-ли, Џамда цивилизациялашган, яъни тартибга солинадиган раќобатдан иборат бўлади. Фаќат улар ўртасидаги нисбат ўзгаради. Жамият ривожлангани сари цивилизациялашган раќобат асосий ўринга чиќа боради.



Download 312.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling