Бозор иќтисодиёти шароитида раќобат 1-§. Раќобат ва унинг шакллари


Download 312.5 Kb.
bet10/11
Sana23.12.2022
Hajmi312.5 Kb.
#1046118
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Bozor iqtisodiyoti sharoitida raqobat

3. Селлер-Кефовер ќонуни (1950). Бу ќонунда Клейтон ќонунига ўзгартиришлар киритилди. Бунда раќобатчи корпорациянинг
заифлашувига олиб келувчи акцияларгина эмас, ишлаб чиќариш фондлари (асбоб-ускуна, бошќа моддий нарсалар)ни сотиб олиш Џам таќиќланди.
Антитрест ќонунчилигини назорат ќилиш учун 1914 йилда Федерал савдо комиссияси Џаќида ќонун ќабул ќилиниб, махсус комиссия тузилиб, унинг зиммасига ƒирром, нопок раќобатчиларни аниќлаш ва уларни танобини тортиб ќўйиш юклатилди.
Кейинчалик (1938 йил), Уклер-Ли ќонунига мувофиќ истеъмолчиларни алдайдиган, чалƒитадиган реклама, нотўƒри ахборотларни Џам назорат ќилиш топширилди.
Антимонопол ќонунни Џаётга тадбиќ этишда давлат идораларининг олдида турган энг мураккаб вазифа монополия ўрнатилиши фактини исбот ќилиш. Масалан, ќандай нархларни юќори ёки ата-
йин пасайтирилган деб айтиш мумкин? Ишлаб чиќаришни ќанча улуши монополияни билдиради. МаЏсулотни ишлаб чиќаришни чегаралашнинг ќандай даражаси сунъий равишда таќчиллик яратиш деб ќаралади.
Булар Џаммаси Џар ќандай Џолатларда Џам бир хилда жавоб берадиган оддий саволлар эмас. Агар йирик корпорация товар (хизмат) нархини пасайтиришга, харажатларни пасайтириш, юќори даражадаги технологияни ќўллаш, хўжалик юритиш самарадорлигини кўтариши эвазига эришган бўлса-чи?
Шуни эсда тутиш керакки, давлат сиёсатига истеъмолчилар эмас, ишлаб чиќарувчилар кўпроќ самарали босим кўрсатишади.
Давлат хизматчилари антимонопол ќонунни амалга оширар эканлар, икки принцип:
а) ќонунга ќаттиќ риоя ќилиш;
б) оќилона иш юритиш принципига асосланади.
Монополлаштириш фактини аниќлаш маќсадида математик услублардан фойдаланиб, Э. Чемберлин, Ж. Робинсон, В. Парето ва бошќа иќтисодчиларнинг назарий концепцияларидан келиб чиќиб, монополистик чеклашларни олди олинади. Масалан, Адлия вазирлиги томонидан белгиланган ќарорларни ижро этувчи идоралар фаќат жазолаш эмас, профилактика ишларини Џам олиб боради. Антитрест ќонуни компанияларни ќўшилиши, бир-бирини ютиши, катталари кичикларини домига тортиши бўйича тузиладиган битимларни ќайси бирларини монополияга киритишни кўрсатувчи ќўлланма нашр ќилинади. Монополия мезонлари бўйича маЏсулотнинг 33% и бир корхона учун, 50% и иккита корхона, 66,6% и бештагача корхона ташкил ќилиш учун мўлжалланган. Антитрест ќонунлари йирик корпорацияларга ќарши ќаратилган эмас, чунки унинг катталиги Џали монополия дегани эмас. Антимонопол тартибга солиш самарали раќобатни амалиётда ќўллаб-ќувватлашни кўзда тутади.
Тартибга солиш 4 йўналишда олиб борилади:
1. Бозорни монополлаштириш чекланади. Бунда монополлаштириш ишлаб чиќаришни йириклаштириш эмас, савдони жиддий чеклаш нуќтаи назаридан ќаралади. Бозорда 60 ва ундан ортиќ улушга эга бўлса, монополлашган деб Џисобланади. Штатлар ўртасида чет эл билан ќилинадиган савдони чеклаш ноќонуний Џисобланади.
2. Раќобатчи компанияларнинг ќўшилиши, бирлашуви таќиќланади. Клейтон ќонунида шундай бирлашув монополлаштиришни кучайтириш деб ќаралади. Шу асосда бир ќанча монополистик бирлашмалар бекор ќилинган. Лекин Клейтон ќонуни билан иќтисоддаги марказлашув жараёни тўхтатилгани йўќ. АЌШ да Џар йили 2 минггача фирмалар бирлашуви юз беради. Уларнинг кам ќисмини давлат назорат ќилади.
3. Монопол нархларни белгилаш таќиќланади. Буни 1914 йилда ташкил этилган Федерал савдо комиссияси назорат ќилади.
4. Раќобатни цивилизациялашган Џолда олиб борилишини ќўллаб-ќувватлаш. Бундай Џуќуќий тадбирларни ќўллаш зарурлиги ƒирром раќобат усулларидан фойдаланишни кучайтиришдан келиб чиќди. Бунга раќибларнинг маЏсулотларига ўхшатиб ќалбаки маЏсулотлар тайёрлаш, обрўли товар ва фирма белгиларининг нусхасини тайёрлаб истеъмолчиларни алдаш, раќибларни сирларини хоинлик билан ќўлга киритиш ва бошќа шунга ўхшашлар киради.
Айрим раќиблар эса жиноий ишлардан Џам ќайтмайдилар. Бунга ўт ќўйиш, террорчилик ќилиш, раќибни жисмонан йўќ ќилиш ва бошќаларни кўрсатиш мумкин.
АЌШ антимонопол ќонунида раќибни енгиш учун раќобатда ƒирромлик ќилиш, алдаш йўллари билан иш олиб бориш ќонунга хилоф эканлиги кўрсатилган. Бунда раќибни енгиш учун нархларни пасайтириш (демпинг нархларни ќўллаш), озиќ-овќат товарларига, дори, хушрўйлик, тиббиёт ускуналарига ќалбаки рекламани ноќонуний деб кўрсатилган.
Ѓарбда антимонопол ќонунчилик икки маќсадни кўзлайди.
Биринчидан, бозорни монополлашувини чеклаш, иккинчидан, раќобатни Џимоя ќилиб, маданий — цивилизациялашган ќонун-ќоидалар асосида иш олиб боришни йўлга ќўйиш. Бу ХХ асрда, айниќса унинг иккинчи ярмида бозор тубдан ўзгарган шароитда, ундаги асосий раќиблар майда товар ишлаб чиќарувчилар эмас, балки йирик монополиялар бозорни эгаллаган шароитда, айниќса зарур бўлиб ќолди.
Бозордаги вазият тез ўзгариб туради. Уни Џисобга олиш ќийин, шу боисдан антимонопол ќонунлар ўзининг ноаниќлиги билан
ажралиб туради. Раќобатни чеклаш борасида аниќ аЏвол шундайки, бу ќонунларни кенг талќин ќилишга тўƒри келади. Бу, айниќса,
антитрест, антикартел ќонунларига тааллуќлидир. Бу ерда ќонун ва давлат ќарорларининг талаби уларни таќиќлаб ќўйишдан бошлаб, то маълум муддатга (бир йилгача) уларга рухсат беришгача бўлган талабни ўз ичига олади. Антимонопол ќонунларнинг роли уларнинг ўзларида эмас, балки уларни амалга оширишга ќодир бўлган махсус маъмуриятнинг ишчанлигидадир, чунки у корхоналар таркиби ва акцияларни таќсимлаш масалаларига аралашади ва баъзи Џолларда бажарилиши мажбурий бўлмаган тавсиялар беради.
Европа Иттифоќи тўплаган тажриба Џам катта аЏамиятга эга. 1957 йил Европа Иќтисодий Уюшмаси ташкил топди. Рим шартномасида уюшманинг барча Џудудида тўƒридан-тўƒри ёки эгри (бошќача) йўллар билан монопол нархлар ўрнатиш, ишлаб чиќариш, сотиш, технологик ривожланишни чеклаш, шерикларни камситиш ёки ќўшимча шартлар ќўйиш ноќонунийлиги белгиланган.
Эркин раќобат ќонунлари назоратини Европа уюшмаси комиссияси олиб боради. Бу ижро этувчи идора жарима солиш, битимни ќонуний бекор ќилиш Џуќуќига эга. Ћар йили комиссия 25—30 Џодисани аниќлайди.
Европа Џамкорлиги Џужжатларида кичик ва ўрта корхоналар-
ни — соƒлом раќобатлашувчилар, янгиликка интилувчилар сифатида уларга ƒамхўрлик ќилиш таъкидланган.
Японияда иккинчи жаЏон урушидан кейин антимонопол ќонунларни амал ќилишини назорат ќилувчи адолатли битимлар ќўмитаси тузилган бўлиб, у кенг ваколатга ва мустаќилликка эга. Бу ќў-мита томонидан ќайд ќилинган ва суд томонидан тасдиќланган ќонунбузарчилик ќаттиќ жазоланади, бундан ќонунбузар корпорациялар катта зиён кўриши мумкин.
Давлатнинг антимонопол сиёсати Џар бир мамлакатда ўзига хос хусусиятга эга, лекин умумий тарзда миллий иќтисодиётда раќобат кураши аллаќачон шаклланиб бўлган мамлакатларда раќобат муЏитини саќлаш раќобатни такомиллаштиришга ќаратилган бўлса, бозор иќтисодиётига ўтаётган мамлакатларда раќобатни янгидан шакл-лантиришдан иборат.
Антимонопол ќонунлар ќабул ќилиш ва Џаётга татбиќ ќилиш бозор муносабатларига ўтаётган Џар бир мамлакат учун Џаётий заруратдир, чунки эркин раќобатга йўл бермай туриб, бозорни шакл-лантириб бўлмайди.
Республикамизда раќобат муЏитини яратиш давлатнинг фаолия-тисиз ўз-ўзидан амалга ошмаслигини англаган Џолда зарур чора-тадбирлар ишлаб чиќилиб, улар амалиётга жорий этилмоќда.
Бу, энг аввало, мулкни давлат тасарруфидан чиќариш, турли мулк шаклларини вужудга келтиришни жадаллаштиришда ўз ифодасини топади.
Иккинчидан, раќобатни ўзи таќозо этадиган иќтисодий вазият нархларни эркинлаштиришни амалга оширишда ифодаланади.
Учинчидан, бозор иќтисодиётига ўтиш, албатта цивилизациялашган раќобатни вужудга келтиришни талаб ќилади. У давлатнинг иќтисодий монополизмни чеклаш, умуман олганда антимонопол йўл тутишини зарур ќилиб ќўяди. Шуни назарда тутиб, Ўзбекистонда монополияга ќарши меъёрий-Џуќуќий асос яратилди. 1992 йили Ўзбекистон Республикасининг «Монополистик фаолиятни чеклаш тўƒрисида» ќонуни ќабул ќилинди. Ќонунга ќўшимча равишда уни амалга оширишни таъминлайдиган бир ќатор меъёрий-услубий Џужжатлар Џам ќабул ќилинди. Монополияга ќарши сиёсат ўтказиш Молия вазирлигига юкланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 15 майдаги фармони билан Молия вазирлиги Џузурида Монополиядан чиќариш ва раќобатни ривожлантириш ќўмитаси ташкил этилди. Шу ќўмита негизида Президент фармони билан 2 август 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиќариш ва раќобатни ривожлантириш давлат ќўмитаси ташкил этилди.
Ўзбекистон монополистик бирлашма (корхона)ларни Давлат реестрига киритиш учун мезонлар белгилашда жаЏон тажрибаси Џамда ўтиш даврининг ўзига хос томонлари Џисобга олинди.
Сабаби республика иќтисодиётида монопол тармоќлар сони Џали кўп. Агар корхоналар ишлаб чиќарган маЏсулотни Џиссаси умумреспублика ёки маЏаллий вилоят миќёсида, товар бозорида, маълум бир турдаги товарлар гуруЏида, ўзаро ўринбосар товарлар ёки бир технологик маќсадлардаги маЏсулотлар орасида 35%дан ортиќ бўлса, бу корхона монополистик бирлашма (корхона)лар Давлат рўйхатига киритилади. Озиќ-овќат товарлари гуруЏи учун бундай мезон даражаси 20% белгиланган.
Ќабул ќилинган ќонунга кўра бозорда атайлаб таќчиллик Џосил ќилиш, нархларни монополлаштириш, раќобатга тўсќинлик ќилиш, раќобатнинг ƒирром усулларини ќўллаш ман ќилинган. Ќонунни бузганлар жавобгарликка тортиладилар.
Шундай ќилиб, Џозирги ваќтда республикамизда монополияга ќарши тартибга солишнинг ќонуний асослари, меъёрий Џужжатлари яратилди ва давлатнинг монополияга ќарши органлари тизими ташкил этилди. Бу мамлакатимизда раќобат муЏитини саќлашга хиз-мат ќилади.
Маданийлашган раќобат курашига асосланган бозорни вужудга келтириш учун Џам назарий, Џам амалий жиЏатдан ќатор муаммоларни Џал этиш керак:
а) инфляцияни жиловлаш;
б) бозорни демонополлашувини амалга ошириш;
в) бозор муносабатлари субъектларини критик массасини, яъни миќдорини яратиш;
г) бозорни барча турларини ривожлантириш;
д) бозор типини тўƒри танлаш. Ана шу муаммоларни ижобий Џал этиш мамлакатимиз келажагини кўп жиЏатдан белгилаб беради.
«Иќтисодиётни эркинлаштириш Џаќиќий раќобат муЏитини шакллантириш билан узвий боƒлиќдир. Раќобат бўлмаса бозор иќтисодиётини барпо этиб бўлмайди. Раќобат бозорнинг асосий шарти, айтиш мумкинки, унинг ќонунидир»1.
Шунинг учун Џам республикада соƒлом раќобат муЏитини яратиш, ƒирром раќобатчиларни бозорда, биринчи навбатда истеъмол товарлари бозорида якка Џукмрон бўлиб олишга ќаратилган Џар ќандай хатти-Џаракатларга чек ќўйишга алоЏида эътибор берилмоќда.
Таниќли иќтисодчи Нобель мукофоти номзоди Василий Леонтьев студентларга бозор иќтисодиёти механизмини тушунтирар экан уни очиќ денгизда сузиб юрган яхта мисолида кўрсатади.
Яхта сузиб кетиши учун парусни тўлдириб, яхтани Џаракатга келтирадиган шамол керак, лекин уни Џаракатини корректировка ќилиш, бошќариш учун рул керак. Иќтисодиётга ќиёсласак ша-
мол — бу ишлаб чиќарувчининг моддий манфаатдорлиги. Айнан ана шу манфаатдорлик раќобатга олиб келадики, у ўз навбатида бутун иќтисодиётни Џаракатга келтиради. Рул эса давлат. Давлат раќобат муЏитини яратиш учун зарур Џуќуќий база яратиб, уни амалга оширишни назорат ќилади.

Download 312.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling