Бозор иқтисодиётига ўтишнинг миллий моделлари


Бозор иқтисодиётини шакллантириш моделларини умумий белгилари ва хусусиятлари


Download 0.99 Mb.
bet2/12
Sana22.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1646508
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-мавзу 13.12..2018

2. Бозор иқтисодиётини шакллантириш моделларини умумий белгилари ва хусусиятлари
Бозор иқтисодиётига ўтиш йўллари
Маъмурий-буйруқбозлик тизимини ўзгартириш мазкур тизим асосининг ўзгаришини ҳамда уни сифат жиҳатидан фарқ қилувчи бозор тизимига алмаштирилишини англатар экан, бундай турдаги ўзгаришларни тизимий ислоҳотлар деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади.
Ўтиш даврида бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Иқтисодиётни эркинлаштириш.
Иқтисодиётни монополиядан чиқариш ва рақобат муҳитини яратиш.
Институционал ўзгаришлар.
Таркибий ўзгаришлар.
Бу тизим аҳолининг нисбатан муҳтож қатламини аниқ ижтимоий қўллаб-қувватлашга ўтишга йўналтирилган.
Хитойда амалга оширилаётган ислоҳотларининг пировард мақсади “социалистик режали бозор иқтисодиёти” моделида режали ва бозор иқтисодиётларини муҳим жиҳатлари, афзалликларини мужассамлаштиришдан иборат.
Хитойдаги иқтисодий ислоҳотларини асосини ташкил этган “ўзига хос Хитой социализми концепцияси” реал воқеликда “бозор иқтисодиётини социал режалаштириш” кўринишида намоён бўлди.
Собиқ социалистик мамлактларда иқтисодий вазият турлича бўлишига қарамасдан уларни ҳаммаларида туб ислоҳотларга бўлган зарурият сезила бошланди, шу муносабат билан иқтисодиётни ислоҳ этиш моделини танлаш муаммоси вужудга келди. Улар турлича бўлишига қарамасдан икки модел асосийлари сифатида либерал ёки монетар ва градуалистик моделлар ҳисоблана бошланди. Либерал ёки монетаристик модел марказий ва шарқий Европа, Болтиқ бўйи ва МДҲ мамлакатларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар асосини ташкил қилса, иккинчиси Хитойдаги иқтисодий ўзгаришларни асосида ётади.
Либерал ва градуалистик моделларнинг умумий жиҳатлари қуйидагилардан иборат:
  • ислоҳотлар давлатни ташаббуси ва уни раҳбарлиги остида амалга оширилиши.
  • Давлат ва кооператив-колхоз мулк шаклини ва унга тегишли бўлган институтлар муносабатлари ўзгариши туфайли, иқтисодиёт давлат тасарруфиидан чиқарилади.
  • Режали хўжалик юритиш механизмини бозор тизимига алмашинуви.
  • Кўпфункционал бозор инфратузилма институтларининг шаклланиши.
  • Жамиятнинг ижтимоий таркибини тубдан ўзгариши.


Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling