Хитойдаги иқтисодий ислоҳотларни мақсадли устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- Аграр муносабатлардаги туб ўзгаришлар;
- Махсус иқтисодий зоналар тўғрисидаги дастурларни амалга ошириш;
- Давлат секторидаги корхоналар фаолиятини хўжалик юритишини янги шакллари асосида коммерсализациялаш;
- Реал сектордаги ишлаб чиқаришни истеъмол товарлари ва хизматларига йўналтириш мақсадида халқ хўжалигини реструктуризациялаш;
- Шаҳар ва қишлоқларда хусусий сектор ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида ҳуқуқий шарт-шароитларни шакллантириш;
- Давлат функцияларини ўзгартириш жараёнида макро тартибга солиш ва макро назорат қилиш сиёсатига ўтиш.
Хитойда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида қуйидаги ютуқларга эришилди:
- ЯИМни ишлаб чиқаришда мулк шакллари ўртасидаги нисбатта нодавлат шаклларини улуши ортди;
- Режали тақсимлаш тизими ислоҳ қилинди;
- Тўғридан-тўғри маъмурий буйруқбозлик тартибга солиш ўз ўрнини устун даражадаги иқтисодий таъсир этиш методларига бўшатиб берди;
- 1994 йил миллий валютани жорий операциялар бўйича конвертациялаш жорий этилди;
- Барқарор иқтисодий ўсиш механизми жорий этилди;
- Шаҳар аҳолисини даромадларини ўртача йиллик ўсиши 6,5%ни, қишлоқ аҳолисники 8,2% ни ташкил этди;
- 1995 йил 1 майдан 40 соатлик иш ҳафтаси жорий этилди;
Хитой Халқ Республикасининг жаҳон иқтисодиётини ривожланишига қўшган ҳиссаси муҳимдир. 2018 йил декабрда Хитой Халқ Республикасида иқтисодий ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини амалга оширганлигининг 40 йиллиги нишонланмоқда. Хитой жаҳон иқтисодиёти ривожланишига беқиёс катта ҳисса қўшди. Хитой 1997-1998 йиллардаги Осиё молия инқирози ва жаҳон молия инқирозидан чиқишда муҳим роль ўйнади ва кўп йиллар мобайнида глобал иқтисодиётни ўсишини 30%ни таъминлади. Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой АҚШ, Европа ва Японияни қувиб ўтиб, дунёда биринчи ўринни эгаллади. - Хитой Халқ Республикасининг жаҳон иқтисодиётини ривожланишига қўшган ҳиссаси муҳимдир. 2018 йил декабрда Хитой Халқ Республикасида иқтисодий ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини амалга оширганлигининг 40 йиллиги нишонланмоқда. Хитой жаҳон иқтисодиёти ривожланишига беқиёс катта ҳисса қўшди. Хитой 1997-1998 йиллардаги Осиё молия инқирози ва жаҳон молия инқирозидан чиқишда муҳим роль ўйнади ва кўп йиллар мобайнида глобал иқтисодиётни ўсишини 30%ни таъминлади. Ушбу кўрсаткич бўйича Хитой АҚШ, Европа ва Японияни қувиб ўтиб, дунёда биринчи ўринни эгаллади.
- 40 йил мобйнида Хитой ташқи очиқлик сиёсатини юритди ва иқтисодий глобаллашувга актив интеграциялашди. Савдо тўсиқлари амал қилаётган иқтисодий глобаллашув шароитида Хитой икки томонлама ва кўптомонлама савдони ривожлантириб, инвестицион фаолликни кучайтирди. 2011-2016 йилларда Хитойнинг товар ва хизматлар ташқи савдоси йиллик ҳажми 8,4%дан 9,7%га ўсди. Умумжаҳон Савдо Ташкилоти маълумотларига кўра, 2018 йилда Хитой хиссасига жаҳон товар ва хизматлар экспортининг 12,8%и тўғри келди. Импорт ҳажми бўйича Хитой жаҳонда АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |