Хитой иқтисодиётининг ҳажми 2017 йилда ЯИМнинг жорий баҳолардаги ҳажми 12,2 трлн. долл.га тенг бўлди. 1978 йилда Хитой ЯИМ ҳажми жаҳон ялпи маҳсулотининг 1,8%ни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 16,0%га тенг бўлди. - Хитой иқтисодиётининг ҳажми 2017 йилда ЯИМнинг жорий баҳолардаги ҳажми 12,2 трлн. долл.га тенг бўлди. 1978 йилда Хитой ЯИМ ҳажми жаҳон ялпи маҳсулотининг 1,8%ни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб 16,0%га тенг бўлди.
- Хитойда 1978-2017 йилларда ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиши 14,5 %ни ташкил этди. Инфляция суръатини йиллик даражаси 4,8 % бўлганлигини эътиборга олган ҳолда, реал ўртача йиллик ўсиш суръати 9,7 %ни ташкил этди.
- Жаҳон амалиётида 40 йил мобайнида бундай барқарор, юқори иқтисодий ўсиш суръатига ҳеч қайси мамлакат эришмаган. Ҳисобот даврида Хитойда индустриаллашув жараёнини жадал суръатларда амалга оширилиши туфайли миллий иқтисодиёт таркиби рационаллашиб борди.
- 2017 йилда миллий иқтисодиётни бирламчи, иккиламчи, учламчи секторлари ўртасидаги нисбат мутаносиб равишда 7,9%, 40,5% ва 51,6 %га тенг бўлди.
- Хизмат соҳасини жадал суръатларда ривожланиши натижасида иқтисодиётда бирламчи ва иккиламчи секторларни йиғиндисига нисбатан катта ўрин эгаллаб Хитой иқтисодиётини асосий харакатлантирувчи кучига айланди.
- 1978 йилда жон бошига ЯИМ ишлаб чиқариш жиҳатидан кам даромадли Ҳиндистон кўрсаткичини учдан икки қисмига тенг бўлган мамлакат 2017 йилга келиб 8 800 долл.га тўғри келадиган ўрта юқори даромадли мамлакатга айланди.
- 1978-2017 йилларда иқтисодий ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати юритилиши натижасида 700 млн. киши қашшоқлик ҳолатидан чиқди. Мамлакат иқтисодий ривожланишнинг экстенсив моделидан интенсив, инклюзив ривожланиш моделига ўтди.
1978-2017 йиллардаги барқарор иқтисодий ривожланиш суръатларига фаол инвестиция сиёсатини юритиш асосида эришилди. Жумладан, ҳисобот даврида Хитой иқтисодиётига 2 трлн. долл.га тенг хорижий инвестициялар жалб этилди, 1,5 трлн. долл. миқдоридаги инвестициялар хорижга чиқарилиб, ҳорижда назорат қилинадиган активлар ҳажми 5 трлн. долл.га етди. - 1978-2017 йиллардаги барқарор иқтисодий ривожланиш суръатларига фаол инвестиция сиёсатини юритиш асосида эришилди. Жумладан, ҳисобот даврида Хитой иқтисодиётига 2 трлн. долл.га тенг хорижий инвестициялар жалб этилди, 1,5 трлн. долл. миқдоридаги инвестициялар хорижга чиқарилиб, ҳорижда назорат қилинадиган активлар ҳажми 5 трлн. долл.га етди.
- Мамлакат олтин валюта заҳиралари ҳажми 3,6 трлн. АҚШ долл.га тенг бўлди.
- Мамлакатда фаол урбанизация сиёсати амалга оширилиб, шаҳарларда доимий яшовчи аҳоли аҳоли улуши 1978 йилдаги 18 %дан 2017 йилда 58 %га ўсди.
- Жамият таркибида ўрта синф улуши жадал сураътлар билан ривожланиб, 2017 йилда 300 млн кишини, ёки мамлакат аҳолисининг 22 %ни ташкил этмоқда.
- Борган сари хорижда билим олаётган хитойлик ёшлар улуши ортиб бормоқда. Жумладан, АҚШда ўқиётган хорижлик талабаларнинг 40%ини, Канада ва Австралияда 50 %ини хитойликлар ташкил этмоқда.
- Мамлакат аҳолиси турмуш даражаси яхшиланиб, ҳар йили 130 млн.дан ортиқ хитойликлар хорижга турист сифатида чиқиб саёҳат қилмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |