Постсоциалистик мамлакатларда ва Хитойда иқтисодий ислоҳотларни дастлабки босқичида қуйидаги фарқлар мавжуд бўлган:
- Ислоҳчиларни давлат мулки ва унга мос режали хўжалик юритиш механизмига бўлган муносабати;
- Миллий иқтисодиётни давлат тасарруфидан чиқариш услублари ва суръатлари;
- Иқтисодий ислоҳот жараёнларини давлат томонидан тартибга солиш усуллари;
- Иқтисодиётни тартибга солишда бозор механизмининг ўрни;
- Ташқи иқтисодий алоқаларни либераллаштириш характери ва йўналиши;
- Ҳар бир модел доирасида ижтимоий муаммоларни ҳал этиш хусусиятлари.
Либерал модел хусусиятлари
Иқтисодиётни ислоҳ этишнинг либерал модели АҚШ иқтисодчилари томонидан ишлаб чиқилган ва халқаро молия институтлари томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган. Дастлаб ушбу модел қатор Лотин Америкаси мамлакатларини ХВФ олдидаги катта қарзларини қоплаш учун молиявий соғломлаштиришга мўлжалланган эди.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг градуалистик модели
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг градуалистик модели 1970-1980 йилларда Хитой сиёсий раҳбари ва олими Дэн Сяопин раҳбарлигида ишлаб чиқилди. Ушбу концепцияда иқтисодий ислоҳотларни мақсади, мазмуни, амалга ошириш босқичлар кўрсатилди. Ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш мезони этиб аҳолини турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий ўсиш эълон қилинди. Ушбу концепция доирасида Хитой иқтисодиётини хўжалик авторкиясидан ташқи очиқликка ўтказиш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш орқали, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали амалга оширилди.
Хитойдаги ислоҳотлар жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларида қуйидаги мақсадларда амалга оширилди:
- Натурал ва ярим натурал хўжаликдан товар-режали иқтисодиётга ўтиш;
- Аграр жамиятдан индустриал жамиятга ўтиш;
- Қишлоқдан посёлка-шаҳар типидаги яшашга ўтиш;
- Ёпиқ жамиятдан очиқ жамиятга ўтиш;
- Якка хўжалик юритиш шаклидаги кўпқиррали хўжалик юритишга ўтиш;
- Экстенсив иқтисодий ривожланишдан интенсив йўлга ўтиш;
- Маънавий принциплардан ҳуқуқий принципларга асосланган жамиятга ўтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |