Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

 
 


40 
§.1.4. Мамлакатимизда интенсив боғларни ривожлантириш омиллари. 
... “
жаҳон миқёсида озиқ-овқат хавфсизлиги тобора долзарб бўлиб 
бораётганини инобатга олган ҳолда, ер майдонларини оптималлаштириш ҳисобидан 
келгуси беш йилда гўшт ва сут ишлаб чиқаришни камида 1,3 баробар, тухумни-2 
марта, картошкани-1,2 карра, мева-сабзавот ва узум етиштиришни-1,3 баробарга 
кўпайтириш, шунингдек, уларни қайта ишлашни кенгайтиришни ўз олдимизга 
вазифа қилиб қўйганмиз
”...
Ш.М.Мирзиёев 
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 20 октябрдаги ―Озиқ-овқат 
экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни 
кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги Фармони юртимизда мева-сабзавот 
етиштириш, уни қайта ишлаш, экспорт имкониятларини кенгайтиришда алоҳида аҳамият 
касб этмоқда. 
Шунингдек, 2006 йил 11 январда қабул қилинган ―Мева-сабзавотчилик ва 
узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ҳамда 
2013 йил 13 мартда имзоланган 2013-2015 йилларда узумчиликни янада ривожлантиришга 
оид қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Биринчи Президентимиз бошлаган ишларни давом эттириш мақсадида 
Президентимиз Ш.М.Мирзиѐевнинг 2016 йил декабр ойидаги “Эркин ва фаровон, 
демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз” Ўзбекистон 
Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий 
Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида қуйидагиларга алоҳида 
тўхталиб [1.1]: 
―...Тўртинчндан, иқтисодиѐтимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишини 
таъминлашдек муҳим тамойил ва устувор вазифани амалга ошириш, давлат раҳбари 
сифатида мен учун стратегик вазифа бўлиб қолади. Биз аввало иқтисодиѐтни ислоҳ қилиш 
ва эркинлаштириш борасидаги ишларимизни янада чуқурлаштириш, унинг соҳа ва 
тармоқларини 
таркибий 
жиҳатдан 
ўзгартириш 
бўйича 
бошланган 
ишларни 
жадаллаштиришимиз керак. 
Тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, уларнинг рақобатдошлик 
даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий 
эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор 
технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада фаол 
жалб этишимиз зарур бўлади.


41 
Айнан шу асосда 2030 йилгача мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотини 2 баробардан 
зиѐд кўпайтиришга эришишимиз даркор. Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва озиқ-овқат 
хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ҳеч шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазифалардан 
бири бўлиб қолади. Энг аввало, агросаноат комплексы ва унинг локомотиви, яъни 
ҳаракатга келтирувчи кучи бўлган кўп тармоқли фермер хўжаликларини изчил 
ривожлантиришга катта эътибор қаратилади. 
Иқтисодиѐтда давлат иштирокини стратегик асосланган даражада қисқартириш, 
хусусий мулкни янада ривожлантириш ва уни ҳимоя қилишга доир комплекс масалаларни 
ҳал этиш - ҳукумат, давлат бошқаруви органлари ва барча даражадаги ҳокимликлар 
учун энг муҳим устувор вазифа сифатида белгиланади...‖ деб, шунингдек,2017 йил 14 
январдаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик-ҳар 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling