Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”, Мамлакатимизни 2016
йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида бир қатор вазифларни белгилаб: ―...Учинчи вазифа–―Ўзтадбиркорэкспорт‖ ва ―Ўзсаноатэкспорт‖ акциядорлик жамиятлари, шунингдек, Миллий банк ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси йўналиши бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорти билан боғлиқ. Бу борада камида 1 миллиард 500 миллион долларлик экспортни таъминлаш керак. Тўртинчи вазифа - мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш. Бош вазир ўринбосари 3.Мирзаевга 15 кун муддатда ўтган йили 650 миллион долларлик мева- сабзавот экспорт қилинмай қолгани сабабларини атрофлича таҳлил қилиб, аниқ таклифлар киритиш топширилади. Бу борада мамлакатимиздаги мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган 66 та туманнинг салоҳияти ва имкониятларини ҳам сўзсиз ҳисобга олиш зарур. Энди ушбу туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ва тумандаги барча раҳбарлар прогноз кўрсаткичларига эришиш учун тўғридан-тўғри жавобгар эканликларини...”таъкидлаб ўтдилар. Мазкур қарор ва вазифаларнинг самараси натижасида боғдорчиликка ихтисослашган ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантирилиши, мамлакатимизда мевага бўлган эътиборни янада кучайтириб, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини кўтариш ҳамда мева маҳсулотини қайта ишлаб, уларни чет мамлакатларга экспорт қилиш имкониятлари яратилди. Боғдорчиликни юқори поғонага 42 кўтаришда фермерларимиз илм-фан ютуқлари ва тавсия этилган технологияларни ўз вақтида ва юқори агротехника даражасида амалга оширишлари зарур. Тупроқ-иқлим шароитларининг қулайлиги, мева турлари ва ажойиб навларининг мавжудлиги, улардан юқори, мўл ва сифатли ҳосил олиш имкониятини беради. Боғлардан мўл ҳосил олишда зарур бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида юқори даражада бажарилиши қуйидаги тавсияномада баѐн этилган. Бундай боғларнинг кўплаб афзалликларга эга экани бугунги кунда амалда намоѐн бўлмоқда. Мисол учун, оддий мевали дарахт экилганидан бошлаб дастлабки ҳосилини бергунига қадар одатда 4–5 йил ўтади. Интенсив боғдорчиликда эса дарахт иккинчи- учинчи йилдаѐқ ҳосилга киради. 2011 йилда яратилган боғларнинг ҳар гектаридан 2014 йилнинг ўзида ўртача 300 центнердан ҳосил олингани ва ҳосилдорлик йил сайин кўпайиб бораѐтгани буни тасдиқлайди. В.Лановенконинг (2016) таъкидлашича бугунги кунда Украинанинг қишлоқ ва шахар аҳолисининг 12,5 млн оиласи боғдорчилик билан шуғулланмоқда. Муаллифнинг ѐзича Чехославакия, Италия, Польша давлатларидан олиб келинаѐтган олманинг (карлик) пакана навлари хали тўлиқ ўрганилмаган. Украина иқлими учун энг мос келадиган яхши навлари бу Джонаголд, ва Ренет Симиренко навларидир. Бу нав Фуджи ва Гали навларига нисбатан анча мазали эканлиги билан харидоргирдир. Академик Н.И.Вавиловнинг илмий изланишларида мевали навларнинг келиб чиқиши асосан жануби-шарқий Олд ва Ўрта Осиѐ, Кавказорти ва Ўртаер денгизи қирғоқлари давлатлари эканлиги кўрсатиб ўтилган. 19-сарнинг бошларида россияда капитализмни ривожланиш даврида боғдорчилик Қрим, Волга бўйи, Украина ва Ўрта Осиѐ давлатларида саноат даражасига кўтарилган. Интенсив боғлардаги пакана ва ярим пакана дарахтларнинг танаси кичик бўлганлиги боис уларга ѐруғлик тушиши, ҳаво айланиши яхши бўлганлиги учун мевасининг сифати ва таъми яхши бўлади. Қолаверса, бундай боғларга ишлов бериш жуда қулай, мевасини териш ҳам осон. Айниқса симбағазга олинган боғларда нарвон ишлатмасдан ҳосил терилади. Бунда иш унумли, юқори бўлиши билан бирга терилган мевалар келгусида яхши сақланади. Юртимизнинг турли ҳудудлари тупроқ-иқлим шароитида пакана пайвандтагларга уланган кўчатларнинг турлари ва навларига қараб, парвариш ишларини олиб бориш талаб этилади. 43 Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий- тадқиқот институти олимлари томондан ўрганилган тажрибалар асосида республикамизда интенсив мевали боғларни барпо этиш бўйича қуйидагилар тавсия қилинади: Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling