Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Томчилатиб суғориш
Эгатлаб суғориш: энг кўп тарқалган суғориш усули бўлиб, қатор оралари чопиқ
қилинадиган экинлар, боғ ва узумзорлар, айрим ҳолларда ем-хашак ўтлари ва донли экинларни суғоришда қўлланилади. Суғориш эгатига берилган сув эгат туби ва ѐн деворлари орқали тупроққа сингиб, уни намиқтиради. Эгат чуқурлиги 10–15 см.дан 18–24 см.гача бўлади. Қатор ораси кенглиги 0,45–1,5 м гача қилиб олинади. Эгатлар даланинг нишаблиги ўртача (0,002– 0,008) бўлган жойларда яхши самара беради. Катта нишабли жойларда эгатлар қияликка кўндаланг қилиб олинади. Калта (60–80 м) ва узун (450–500 м) эгатлар фарқланади [1.55]. Эгатлаб суғоришнинг афзаллиги шундаки, тупроқни чуқур қатламини намиқтириш ва юқори суғориш меъѐрини таъминлаш мумкинилигининг мавжудлигидир. Унинг камчиликлари бўлиб эса қуйидагилар ҳисобланади: -сувнинг текис тақсимланмаслиги ва тупроқни етарлича бир хилда намиқмаслиги; -ишунумдорлигининг пастлиги (0,4–2 га/смена); -нисбатан кичик суғориш меъѐрини таъминлашнинг иложи йўқлиги ва б. 37 Даланинг нишаблигига кўра муваққат суғориш тармоқлари бўйлама (нишаблиги 0,002 дан кичик жойларда) ва кўндаланг (0,008 дан катта жойларда) схемаларда жойлаштирилиши мумкин. Суғориш тармоқларини жойлаштиришнинг кўндаланг схемасида муваққат ариқнинг сув сарфи 10 л/с дан ва бўйлама схемасида 60 л/с дан ортиқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда сувчи сувдан унумли фойдалана олмайди. Томчилатиб суғориш: сув насоси, фильтр ҳовуз-тиндиргич, ўғитловчи мослама, магистрал ва тарқатувчи қувурлар, суғориш шланглари, томизгичлар, ѐрдамчи ва уловчи қисмлар керак бўлади. Бундан ташқари тизимнинг умумий харажатлари таркибига лойиҳани тузиш ва қурилиш ишлари харажатлари ҳам киритилади. Ҳозирги кунда томчилатиб суғориш тизимини 1 га майдонга жорий қилиш учун экин турига қараб ўртача 20-40 млн.сўм атрофида маблағ сарфланади. Ушбу усулнинг бир қатор устунликлари мавжуддир: -кам сув сарфланади, экин турига қараб 20% дан 60% гача суғориш суви тежалади; -сувнинг буғланишга, фаол қатламдан фойдасиз исроф бўлишига йўл қўйилмайди; -шамол кучи суғориш жараѐнига таъсир кўрсатмайди; -қийин рельефли майдонни ҳам суғориш имконияти мавжуд; -намлик (суғориш суви) бир текис тақсимланади; -суғориш ишларини сутканинг исталган вақтида амалга ошириш мумкин; -бегона ўтлар бошқа усулларга нисбатан кам ривожланади; -ЁММ харажати 50% гача камаяди; -сувчи ва бошқа меҳнат харажатлари кескин камаяди; -минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлиги 50% гача ортади; -ердан фойдаланиш коэффициенти 0,94-0,98% гача ортади. Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling