Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
II-БОБ. ИНТЕНСИВ БОҒ ПАРВАРИШИДА ТУПРОҚНИНГ АГРОФИЗИК ВА
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
II-БОБ. ИНТЕНСИВ БОҒ ПАРВАРИШИДА ТУПРОҚНИНГ АГРОФИЗИК ВА
СУВ-ФИЗИК ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ. 2.1.Тупроқнинг аргофизик ва сув физик хоссалари Қишлоқ хўжалигида самарали деҳқончилик юритиш, етиштирилаѐтган экинлардан муттасил ва юқори ҳосил олиш, илдиз тарқалган қатламда мақбул намлик-озиқа тартибини таъминловчи самарадор суғориш усулларини қўллаш, хўжалик иқтисодининг барқарор ривожланишига хизмат қилади. Деҳқончиликда худуднинг тупроқ-иқлим шароити ва ўсимликнинг талабига кўра суғориш билан экинларни сув тартибини мувофиқлаштириш мумкин. Ўсимликларнинг ўсув даврида яхши ўсиб ривожланишига тупроқдаги намлик катта таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда ғўза етиштиришда мақбул тупроқ намлигини аниқлашда илмий-тадқиқот ишлари 1930 йиллардан бошланган. Кўп йиллар давомида олиб борилган назарий изланишлар ва тажрибалар асосида ғўза мажмуасига кирган асосий экинларнинг суғориш тартиби ва технологияси илмий асосланган. Лекин шунга қарамасдан бугунги кунда Республикада кенгайиббораѐтган интенсив боғдорчиликда суғориш усули, тартиби, муддати ва меъѐрларини илмий-амалий ечимларини топиш-интенсив боғдорчиликда суғоришнинг самарадор усулларини аниқлаш долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Тупроқнинг ҳажм оғирлиги унинг бошқа агрофизик кўрсаткичлари билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳажм оғирликни ортиб кетиши структура таркибига салбий таъсир кўрсатади. Тупроқ структураси ѐмонлашуви эса унинг сув ўтказувчанлигини ҳамда сув- ҳаво алмашинувининг бузилишига олиб келади. Бу ўз навбатида ўсимликларни нормал ўсиб ривожланишига тўсқинлик қилиб, улар махсулдорлигини пасайишига сабаб бўлади. Структура тупроқнинг муҳим агрономик хоссаларидан бири бўлиб, тупроқнинг бир қанча физик-механикавий хоссаларини ва сув-ҳаво, иссиқлик, озиқ тартибларининг яхшиланишига ҳамда микробиологик жараѐнларнинг ривожланишига ижобий таъсир этади. Структурали тупроқларда ўсимликлар учун шароит яхши бўлганлигидан экинлардан мўл ҳосил олиш имконияти каттадир. Тупроқдаги агрегатларнинг катта-кичилигига кўра структурали тупроқлар макроструктурали ва микроструктурали группаларга бўлинади. Макроструктурали тупроқлардаги агрегатлар катта-кичиклиги 10-0,25 мм атрофида, микроструктурали тупроқлардаги агрегатларники эса 0,25 мм дан кичик бўлади. Яхши, сифатли ва чидамли агрегатларнинг пайдо бўлишида қатлам орасига ҳавонинг кириб туриши (аэрация шароити) ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Аэроб шароитда кечадиган микробиологик процесслар натижасида тупроқдаги органик қолдиқлар тез 48 чириб, унда ҳосил бўлган чиринди таркибида бошқа органик кислоталарга нисбатан гумин кислотаси кўп тўпланади. Шунингдек, аэроб шароитида ҳосил бўлган микроб плазмалари ѐки урунат кислота таъсирида содир бўлган бактерия автолизи туфайли сувга чидамли агрегатлар пайдо бўлади. Тупроқ намлиги ва ерни ўз вақтида тобига етказиб шудгор қилиш ва ишлаш (бароналаш, культивация, эгат олиш ва бошқалар) сингари механикавий тадбирлар ҳам тупроқ структурасининг пайдо бўлишига таъсир этадиган омиллардан ҳисобланади. Лекин бу факторларга нисбатан биологик факторларнинг аҳамияти кўпроқдир (М.Боходиров, А.Расулов, 1975). Техник экинларни суғоришда юзага келган салбий таъсирларни бартараф этишда, турли агротехник тадбирлар қаторида ерни полиэтилен плѐнка билан қоплаш ва томчилатиб суғориш усулини қўллаш қўл келади. Устинович А.Ф. (1940), Зимина Н.И., Розанов А.Н. (1951), РыжовС.Н., Тихонов В.Г.(1955), Сучков С.Н. (1958). Гильдиев C.А., Тюрин Н.И. (1959) ва бошқалар ўз тадқиқотларида типик бўз тупроқларда эгатлаб суғоришда тупроқдаги микро, айниқса макро агрегатларнинг бузилиши ва лойқаланиши натижасида тупроқни физик хоссалари тезда ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади, ҳажм оғирлиги ортади, аэрация ва сув ўтказувчанлик камаяди деб изоҳлайдилар [2.12]. * Унумдор тупроқ донадор тузилишининг аҳамияти ҳақида тупроқшунос олимларнингбарчаси хабардор. Россия тупроқшунослик фанининг асосчиси В.В.Докучаев тупроқ ҳақида шундай ѐзган: ―Плуг ѐки омоч остидан эмас, балки ҳайдалмаган даштдан олинган қора тупроқ ўзининг донадор тузилиши билан ажралиб туради, у гўѐки энг ғовак жисм каби беҳисоб тирқишлар билан қопланган, сув ва ҳавони ажойиб равишда ўзидан ўтказа олади. Қора тупроқнинг энг катта афзаллиги ана шу тузилишида. Қора тупроққа азалий унумдорликни қайтариш – унга ҳайдалмаган дашт тупроғини тузилишини қайтаришдан иборат. Ўғитлар ҳақида эмас (таҳлил кўрсатишича, қора тупроқда узоқ йилларга етарли озуқа моддалар бор), балки тупроқнинг ажойиб донадор тузилишини чангга айлантирган ноқобил ишлар оқибатини йўқотиш ҳақида ўйлаш керакли ҳақида таъкидлайди олим. Биз эса бундай ажойиб тупроқни энг майда қора унга айлантирамиз, предплужник, тупроқни ағдарувчи ва чуқур юмшатувчи қисмлари бўлган оғир плуг билан сурамиз, ортидан борона ва метал тўсин тортамиз. Қонун чиқарувчи ва тупроқни ишлов сифатини назорат қилувчилар галасига эса донадор тупроқ етарли калтакламаган туюлади: улар интенсив агротехника системасини яратиб, унинг зўрлигидан тупроқ инграб ва қалтираб ѐтибти‖. 49 Тупроқшунос агрономлар, кимѐгарлар, олимлар тупроқни асраш бўйича нодир билимларни аниқлашган. Мана Овсинский тупроқларда минерал ўғитларсиз икки дюйм юмшатилган тупроқ остида бактериялар энг яхши шароитга эга бўлиб, ―тасаввур қилиб бўлмайдиган тарзда тез кўпайишган, шу билан тупроқни унумдор қилишган, кўп ҳолда жуда унумдор‖. Мендилеев эса, тупроқни ―ҳеч қандай ҳайдовсиз етилиши‖ ҳақида ѐзаркан, бу етилиш, яни унумдорлик, тупроқдаги жониворлар ва микроорганизмларни ҳаѐтий фаолияти билан яратилади деб назарда тутган. Золотарѐв тупроқларида эса, 1956 қурғоқчилик йилида ҳам ҳимоя қатлами остида температура ва намликни қулай шароити сақланиб, ҳар квадрат метрда 15-20 чувалчанг саналган. Фолкнер эса сидератлар танасини тупроқ остига ҳайдаб юбормай, балким тупроқни сирт қатламига киритиб, энг унумсиз тупроқларни қисқа вақтда унумдор қилган, унумдорликни ўз қўли билан яратган. Япониялик Фокуока эса, тупроқини бирон марта ҳайдамай, юмшатмай, сеялка билан эмас, қўлда уруғ сепиб, минерал ўғитлар ишлатмай, ҳашоратларга қарши заҳарли дорилар сепмай, тупроқни сомон ва ўсиб турган дон сояси билан ҳимоялаб ҳар йилда ҳам шоли ҳосили, ҳам арпа ҳосили олган. Ҳосилининг ҳар бири Япониядаги олди ҳосилларга тенг бўлган. Аксинча, Прянишников ўқувчиси бўлган академик Гунар ѐзадики, ҳосилдорликни минерал ўғитлар ѐрдамида янада оширишга фаннинг кўп йиллик уринишлари зое кетган. Никольская азотли ўғитларни тупроқ ва ўсимликларга, оқибатда одамлар соғлиғига ҳам зарарли таъсири ҳақида бонг урган. Бугунги кунда эса академик Кирюшин гербицид ва фунгицидларни тупроқдаги зоосферага зарарини, Янович эса бу зоосферага тупроқни ҳайдаш, бороналаш, плоскорезлар билан чуқур ѐки юпқа юмшатиш, устини босиб текислаш амалларини зарарини ўрганган. Чанг қилиб эзиб ташланган тупроқ эшикни тақиллатади, баъзан зорланиб, баъзан ғазаб билан ҳаѐтга қайтаришни талаб қилади. Чанг эса – бор йўғи унумдор тупроқ учун материал ҳолос. Афсуслар бўлсин, чанг табиий унумдор тупроқ эмас, яратишга қодир эмас. Бу жойда тупроқшуносликда маълум ва обрўли А.Бертран ва Г.Конке сўзларини келтирса бўлади: ―Гўшт майдалагичдан ўтган ҳайвон – тирик организм эмас, фақат ҳайвон материали ҳолос‖. Ҳудди шундай унумдор ва яратувчан тупроқ (―животворящее и естественно историческое тело‖) ағдариб ҳайдовчи плуг ва унинг ортидаги кўплаб механизмлар орасидан ўтиб, унумдор ҳам, яратувчан ҳам бўлмайди. Фолкнер айтадики, ―биз ҳақиқий унумдор тупроқ қандай бўлишини унутиб қўйганмиз, унинг ҳоссаларини билмаймиз. Унумдор тупроқ даларимиздаги тупроққа ўхшамайди. 50 Қоп-қора, донадор, сингдирувчан ва эластик, у ҳеч қачон қатқалоқ ҳосил қилмайди, ѐмғир кетидан ҳам унга ишлов бериш мумкин. Унинг ҳислатлари шундай. 1. Агар сиз, эркатой шаҳарлик, унда яланг оѐқ юролмасангиз, у ҳақиқий унумдор тупроқ эмас. 2. Агар уни қийналмасдан ҳовучлаб ололмасангиз, у унумдор тупроқ эмас. 3. Уни юмшатиш учун чопишга тўғри келса, у унумдор тупроқ эмас. 4. Уни қўлга олиб, қум, лой ва чўкиндиларни фарқлай олсангиз, у унумдор тупроқ эмас. Бу талаблар ортиқчага ўхшасада, улар аниқдир. Бундай тупроқдан бир арга эга бўлсангиз, озиқланиш бўйича ўзингизни тўлиқ мустақил ҳисоблашингиз мумкин‖. Яна Фолкнер айтадики, унинг унумдор далаларида етиштирилган экинлари касалликлардан ҳоли бўлган, ҳашоратлар, ҳатто колорадо қўнғизи ҳам, уларни ҳалок қилмаган. Етиштирилган ҳосил эса фойдали моддаларга шундай бой бўлиб борганки, одамда апельсин шарбатига талаб йўқолган. Муҳими, Фолкнер кенг далаларни унумдор қилиш сирини очган: биринчидан – ер ҳайдашдан воз кечиш, иккинчидан экин таналари қолдиқларини тупроқ сиртида қолдириш. Ҳозирги кунга келиб, Фолкнер ғояларига асосланган no-till технологияси дунѐнинг турли қитъаларида 100-110 миллион гектар майдонларда қўлланилмоқда, тупроқдаги намликни асрамоқда, органик ўғитлардан воз кечиш ва минерал ўғитлар сарфини бир неча марта камайтириш имконини бермоқда, ҳосилни орттирмоқда, харажатларни камайтирмоқда. Дунѐдаги энг рақоботбардош махсулотлар no-till кенг қўлланувчи Шимолий ва Жанубий Америкада етиштирилмоқда. Тупроқ унумдорлигини тиклашдаги янги имконият –самарадор микроорганизмлар препарартларини (―Кюссей ЭМ1‖, ―Байкал ЭМ1‖) яратилиши билан боғлиқ. Уларни қўлланиши тупроқ унумдорлигини тикланишини но-тилл технологиясига нисбатан ўн- ўнбеш (10-15) марта тезлатди. Шундай қилиб, 50-300 йил давомида ҳосилдорлигини камайтириб борган далалар унумдорлигини 1-3 йилда тиклаш имконияти яратилди. Бундай технологияни давлат миқѐсида қўллаш – қишлоқ хўжалигида инқилобий ўсишга келтиради, авлодларга унумлорлиги тикланган далаларни қолдиради, бу эса авлолар учун энг олий мерос бўлади [6.20]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling