Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
-жадвал: Ноқулай шароитларда суғориш усулларининг қўлланилиши
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
2.2.2-жадвал: Ноқулай шароитларда суғориш усулларининг қўлланилиши:
Суғориш усуллари Шў р ту про қл арда Е нг ил қу м оқ ту про қл арда О ғир ту про қл арда М ура кк аб ер ту зил иши да Ка тт а ни ша бл ик да Шў р с изо т су ви яқ ин жо йл ашг анда Су в за хира л ари ет ишм аг анда Шў р с ув бил ан су ғо рга нда Ку чл и ша м ол да Ер устидан + х + х х х х х + Ёмғирлатиб - + х + + + + - х Тупроқ ичидан - х х х + - + - + Томчилатиб - х + + + - + - + Субирригация - х + - - - - - + Туман ҳосил қилиб + + + + + + + - + Изоҳ: “+” – мумкин. “-” – мумкин эмас. “х” – қисман мумкин. Ер юзасидан суғоришда сув тупроқ юзасига берилади ва олдин тез шимилади, вақт ўтиши билан эса секинлашиб боради. Шимилиш жараѐни шимилиш тезлиги ва намланиш чуқурлиги билан характерланади. Шимилиш тезлиги вақт бирлиги ичида шимилган сув баландлиги билан ифодаланади. А.Н.Костяков тавсияси бўйича вақт ичидаги шимилиш тезлиги қуйидагича аниқланади: / ? . . 1 t К К м/соат. (2.2.6) К 1 – биринчи бирлик охиридаги вақт ичида шимилиш тезлиги. а- тупроқ характери ва унинг бошланғич намлигига боғлиқ коэффициент 0,3 дан 0,8 гача ўзгаради. Ер юзасидан суғориш. Сувдан тўғри ва самарали фойдаланишда ҳамда суғориш тизимини нормал эксплуатация қилишда суғориш техникаси катта аҳамиятга эга. 74 Суғориш техникаси: 1). Тупроқдаги сув, ҳаво, озиқ моддалар, туз ва иссиқлик режимларини талаб қилинган даражадан пасайтирмай сақлаш ва бу режимларнинг агротехникавий тадбирлари ҳамда тупроқ унумдорлиги билан тўғри боғлаб, суғориладиган экинлардан мўл ҳосил етиштирилишини таъминлаш; 2). Тупроқни керакли микдорда, бир текис намиқтириш; 3). Тупроқ структурасини увоқчан, донадор (майда кесакли) ҳолда тутиш; 4). Дала ишларини иложи борича кўпроқ механизациялаштириш учун қулай шароит яратиш; 5) Суғориш режимига қаттиқ риоя қилиб, сувни тежаб-тергаб сарфлаш, яъни кичик норма билан суғориш, фойдали иш коэффициентини кўтарилишига қуймаслик; 6). Суғориш ишларини иложи борича кўпроқ механизациялаштириш ва автоматлаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш каби асосий талаблар қўйилади. Бостириб суғоришдан олдин суғориладиган майдонда тайѐргарлик ишлари қилинади. Масалан, суғориладиган майдонлар олдин 0,2-0,3-1,5 га катталикдаги полларга бўлинади, полларнинг тўрт томонига уват олинади. Поллар эни, суғориш майдонининг кўндаланг нишабига қараб 40м дан 80 мгача олинади, бўйи эса майдоннинг узунасига бўлган нишабига ва полга қанча қалинликда сув бостирилишига қараб белгиланади. Катта нишабли ерларда иккала ѐндош полнинг баландлиги айирма 20 см дан, кичик нишабли ерларда эса 10 см дан, шунингдек, пол ичидаги нишаб 0,002 дан ошмаслиги керак. Полларга 10-15 см гача чуқурликда сув берилади. Бостириб суғоришдан асосан шўр ювиш мақсадларида фойдаланилади. Бунда полларга қуйиладиган сув сарфи 35-50 л/сек бўлади. Тупроқнинг шўрини ювиб бўлгандан кейин уватлар текислаб юборилади (чунки улар машинанинг юришига халал беради). Поллар тўғри туртбурчак шаклида қилинади. Полнинг узун томони майдоннинг кичик нишабли томонига, калта томони эса катта нишабли томонига сурилади. Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимини белгилашда юқоридаги барча омиллар ҳисобга олинади. Уларнинг ичида энг муҳимларидан бири ўсимлик истеъмол қиладиган сувни ўзида сақлаб, уни ўсимлик талабига қараб, ўзининг сув – физик хоссаларига кўра, сувни унга берадиган тупроқ – грунт шарт – шароитлари ҳисобланади. Томчилатиб суғориш усулида тупроқнинг намланиш динамикасини ўрганиш ҳамда сув истеъмолини аниқлаш мақсадида биз суғоришда интенсив мевали боғлар учун бир гектар майдонга бир марта бериладиган суғориш меъѐрини аниқлашдан бошлаймиз. Чунки суғоришда сувнинг инфилтрация жараѐни натижасида, сизоб сувларига қўшилиб, 75 исроф бўлиши ҳамда сизоб сувлари сатҳини кўтарилишини олдини олиш мақсадида чекланган дала нам сиғими алоҳида эътиборга олиниши зарур. Одатда ғўза, бошоқли, дуккакли ва шу каби экин турларига бир гектар майдонга бериладиган сув меъѐри қуйидаги формула орқали аниқланади; . ) ( 100 k W W h М м ч (2.2.7) Қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмоли ўсимликларнинг ривожланиш фазаларига боғлиқ ҳолатда вегетация даврида ўзгарувчандир. Шу билан бирга ҳар бир экиннинг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг сув истеъмоли графиги турлича бўлади. Тупроқнинг шимилиш қобилиятини ошириш тадбирлари агротехник ва агромелиоратив тадбирларга бўлинади. Агротехник тадбирлар (суғориш олдидан тупроқни юмшатиш, қатқалоқни бузиш, ишлов бериш системасини қўллаш, тупроққа кимѐвий препаратлар киритиш) тупроқ тузилишини, ғоваклигини, таркибини яхшилашга йўналган тадбирларни ўз ичига олади. Агромелиоратив тадбирларга шимилмаган сувни ушлаб қолиш, микрокролиманлар, чуқурчалар, узлукли эгатлар, ѐриқлар қўллаш, полимерлар киритиш, (полиакриламид 600 кг/га, 3-5 марта К1 ошади), бир неча усул билан, танаффус билан бўлаклаб узлукли (дискрет) суғориш. 2.2.1-расм: Боғларни эгатлаб суғоришда тупроқнинг намланиш динамикаси. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling