Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Қишлоқ хўжалиги экинларининг мавсумий сув истеъмоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

2.3.1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг мавсумий сув истеъмоли 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 аперлдаги 82 
сонли қарори, вазирлик марказий аппарати ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, 
ирригацияни ривожлантириш ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш муаммоларини ҳал 
этиш Кенгаши тавсияси асосида Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, алоҳида 
йирик сув хўжалиги объектларининг сув олиш ва сув етказиб бериш режалари, сув 
манбалари, иқтисодиѐт тармоқлари, маъмурий худудлар бўйича умумлаштириб чиқилган. 
Амударѐ ва Сирдарѐ ўзанидан, давлатлараро кичик дарѐлардан олинадиган чекланган сув 
миқдори (лимит), аввал тасдиқланган шартномалар, битимлар, баѐнномалар асосида ҳамда 
Ўзгидромет хизматининг кузги-қишки даври (октябрь-март ойлари) учун Орол денгизи 
ҳавзасидаги дарѐларда кутилаѐтган ўртача сув сарфининг башорати асосида кузги-қишки 
даврига ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, алоҳида муҳим сув хўжалиги 
объектларининг сув манбалари иқтисодиѐт тармоқлари ва маъмурий худудлар бўйича 
чекланган сув миқдорлари ишлаб чиқилган. 
Кутилаѐтган сув ресурсларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказиш, улардан 
мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш. Ўзбекистон Республикаси бўйича 
кузги-қишки даврда олинадиган чекланган сув миқдори 13432 млн м
3
, шундан суғоришга 
10507 млн м
3
, саноат, коммунал хўжалиги ва бошқа эҳтиѐжлар учун 2017 млн м
3

энергетикага жами олинадиган сув 2214 млн м
3
, қайтмайдиган 86 млн м
3
, саноатга 368 млн 
м
3
, коммунал хўжалигига 1135 млн м
3
, балиқчик хўжалиги 171 млн м
3
ва бошқаларга 257 
млн м
3
чекланган сув миқдори ажратилган. 
Юқоридаги манбаларнинг сув билан таъминланганлик даражаси меъѐрдан паст 
бўлганда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш структурасига ўзгартиришлар киритилиши 
ҳамда саноат, коммунал хўжаликларининг мавқеи сақланган ҳолда қишлоқ хўжалиги учун 
бериладиган сувнинг миқдори (лимит) камайтирилишимумкин. 
Ўзбекистон Республикаси бўйича кузги-қишки даврда олинадиганчекланган сув 
миқдори 13432 млн м
3
, дарѐ ўзанидан 8834 млн м
3
, ички дарѐва сойлардан 4393 млн м
3
, ер 
ости сувларидан 55 млн м
3
ва қайтаданишлатиладиган зовур сувлари 150 млн м
3
ни 
ташкил этади. 
С.Д.Ричардснинг таъкидлашича, сувнинг ўсимлик томонидан ―осон ўзлаштириш‖ 
атамаси ўзида иккита маънони англатади: ўсимликилдизларининг тупроқдан сувни 
ўзлаштириш қобилияти ва унинг тупроқдагиҳаракати. 
Намнинг тупроқдаги ҳаракати унинг механик таркиби, морфологиктузилиши, 
қаттиқлиги ва бошқа хоссаларига кўра ҳар-хил бўлиши мумкин. 


80 
Буни С.Н.Рыжовнинг қўйидаги маълумотларидан кўриш мумкин, (2.3.1.1-жадвал). 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling