Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли
Download 4.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Monografiya 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- С.Х.Исаев.-қ./х.ф.д. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши
2.3.1.2-жадвал.
Капилярлар орқали сувнинг кўтарилиш тезлиги, см/соат (И.А.Фелициант маълумотлари). Сув устидан баланд- лиги, см Лой қатлами 0-75, қум 75-100 см Лой қатлами 0-50, қум 50-100 см Лой қатлами 0-25, қум 25-100 см Лой 0-75, оғир қум 75-100 см Лой 0-50, оғир қум 50-100 см Лой 0-25, оғир қум 25-100 см Лой 0-25, оғир қум 25-75, қум 75- 100 см 95-100 0,003 0,002 0,003 0,019 0,027 0,040 0,003 90-95 0,005 0,004 0,007 0,020 0,031 0,040 0,001 85-90 0,007 0,006 0,009 0,023 0,034 0,044 0,014 80-85 0,010 0,005 0,013 0,024 0,036 0,048 0,012 75-80 0,011 0,007 0,015 0,023 0,040 0,051 0,012 70-75 0,058 0,010 0,019 0,036 0,041 0,044 0,046 65-70 0,034 0,013 0,021 0,036 0,046 0,053 0,069 60-65 0,038 0,012 0,023 0,038 0,046 0,051 0,062 55-60 0,047 0,024 0,027 0,040 0,047 0,063 0,065 50-55 0,046 0,030 0,033 0,050 0,045 0,073 0,069 45-50 0,056 0,062 0,037 0,051 0,054 0,079 0,075 40-45 0,061 0,059 0,012 0,056 0,062 0,075 0,081 35-40 0,060 0,062 0,047 0,056 0,072 0,083 0,081 30-35 0,079 0,085 0,054 0,076 0,071 0,093 0,094 25-30 0,24 0,094 0,076 0,094 0,088 0,085 0,094 20-25 0,12 0,12 0,13 0,11 0,12 0,12 0,12 15-20 0,15 0,16 0,18 0,15 0,16 0,17 0,16 10-15 0,24 0,24 0,26 0,26 0,24 0,24 0,24 5-10 0,37 0,17 0,46 0,39 0,40 0,40 0,38 0-5 0,90 0,90 1,20 0,98 1,10 1,10 1,00 Шундай қилиб, лаборатория ва дала шароитида олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, юқоридан пастга қараб тупроқ механик таркибининг оғирлашиши, айниқса лой қатламнинг ошиши капилярлар билан сувнинг кўтарилишини секинлаштиради, лекин қатламнинг тескари жойлашиши сувни кўтарилишида секинлик рўй берсада, олдинги ҳолатга нисбатан тезроқ кўтарилади, аммо қатламнинг ўртасида лой жойлашган бўлса сувнинг капилярлар билан кўтарилиши тубдан секинлашади. Капилярлар орқали сувнинг кўтарилишига унинг (капиялнинг) узилиб қолиши кучли таъсир кўрсатади, жуда тезлик билан физик буғланиш ѐки буғланиш билан транспирация жараѐнлари рўй берганда капилярлар ўртасида узилиш ҳосил бўлиб, узилган жойига ҳаво тўлиши билан сувнинг кўтарилиши секинлашади * . С.Х.Исаев.-қ./х.ф.д. илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши 82 2.3.2. Типик бўз тупроқлар шароитида интенсив мевали боғларнинг умумий сув истеъмоли. Илмий ишни шакллантириш мақсадида биз ўсимликларни сувга бўлган талабини турли омиллар асосида аниқлаш ѐки белгилашга эътиборимизни қаратамиз. Малумки, ҳар қандай ўсимлик тупроқ таркибидаги сув ва озиқа моддаларини эритма ҳолида сўриш кучи ѐрдамида ўз танасига қабул қилади ва бутун тана бўйича керакли миқдорда тақсимлайди. Қишлоқ хўжалиги экинлари учун керак бўлган сув режими ўсимликнинг биологик хусусиятлари, табиий ва хўжалик шарт – шароитларига боғлиқ ҳолда белгиланадиган суғориш меъѐрлари, муддатлари ва сонларини ҳосил қилувчи суғориш режими билан аниқланади. Тажриба даласида мевали дарахтларнинг умумий сув истеъмолини аниқлашда биз сув баланси усулидан фойдаландик. Бунда боғларни вегетация даври давомида суғориш учун сарфланган сув миқдори, атмосфера ѐғинлари миқдори, тупроқдаги баҳорги намлик захираси ҳамда уларнинг мевали дарахтлар томонидан ўзлаштирган миқдорлари ҳисобга олинди. Биз ўз изланишларимизда қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини аниқлаш учун бир нечта усулларни таққослаймиз. Улардан қуйидаги, тўғридан – тўғри далада ўлчов олиш, метеорологик ва ҳисобий усуллари. Бундай аниқлаш усулларидан бири, академик А.Н.Костяков формуласидир: E = k w * Y, м 3 /га ; (2.3.2.1) Бу ерда: Е – сув истеъмоли, м 3 /га; k w – сув истеъмол коэффициенти, м 3 /т; Y – лойиҳавий ҳосилдорлик, т/га. Сизот сув сатхи ер юзасига яқин (0-2 метр) жойлашган худудлар учун энг мақбул усул бу – суғориш даласининг сув мувозанат тенгламаси усулига асосланган Сув мувозанат услуби (СМУ) дир: E = µ * P + ∆W + M + W gr - W f , м 3 /га ; (2.3.2.2) Бу ерда: µ – ѐғиндан фойдаланиш коэффициенти; Р – вегетация давридаги ѐғин миқдори, м 3 /га; ∆W – ўсимликнинг илдиз қатлам тупроғидан фойдаланадиган нам миқдори, м 3 /га; М – мавсумий суғориш меъѐри, м 3 /га; W gr – илдиз қатлам тупроғига сизот сувларидан капилляр кучлар таъсирида келиб қўшиладиган сувлар миқдори, м 3 /га; W f – суғориш сувининг ер усти ва фаол қатлам остига бўлган ташлама исрофи, м 3 /га. Бундай изланишларни амалга ошириш учун эса албатта лизиметрлар ѐки буғлатгичлар бўлиши зарур. Фақатгина СМУ нинг бир камчилиги мавжуд бўлиб, у ўсимликларнинг ўсиш омиллари ҳисобланмиш иссиқлик энергияси, метеорологик ва бошқа омилларнинг 83 ҳисобга олинмаслигидир. Бу омиллар иссиқлик мувозанати усули (ИМУ) да инобатга олинади. ИМУ ер усти қатламида иссиқлик ва нам алмашинувини ҳисобга олувчи иссиқлик мувозанати тенгламасини ҳисобга олишга асослангандир: R = LE + J + P, (2.3.2.3) Бу ерда: R – радиацион мувозанат; LE – буғлантиришга сарфланган иссиқлик миқдори (Е – буғланиш, L –яширин буғланиш иссиқлиги); J – тупроқни қиздиришга сарфланадиган иссиқлик; P – иссиқликнинг турбулент оқими. Бундай жараѐнларни доимий равишда ҳисобга олиш учун эса ҳозирги вақтда замонавий қурилмалар, мини метеостанциялар мавжуд. Суғориш ѐрдамида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг ўртача сув истеъмоли қуйидаги қийматларга тенг, яъни, дон экинларида 3000 – 4000 м 3 /га, шолида 12000 м 3 /га, полиз экинларида 3000 – 10000 м 3 /га, кўп йиллик ўтларда 8000-12000 м 3 /га, ғўзада 6000 – 9000 м 3 /га, бироқ республикамизда интенсив мевали боғзорларнинг сув истеъмоли ҳозиргача аниқланмаган. Қишлоқ хўжалиги экинларини мавсумий сув истеъмолини аниқлашда албатта худуднинг геологик ва гидрогеологик шароитлари инобатга олиниши зарур. Сизот сувлари чуқурлигини инобатга олувчи усул бу-С.Ф.Аверьянов формуласидир. Бизнинг изланишларимизда сизот сувлари сатхи турли чуқурликларда жойлашган бўлиб (1,8-15 м гача ва ундан пастда), сизот сув сатҳи 2 м дан пастда жойлашган тупроқ шароитлари Тошкент вилоятининг Қибрай (1-тажриба даласи) ҳамда Андижон вилоятининг Асака туманларида (4-тажриба даласи) мавжуд бўлса, 2 м гача бўлган чуқурликда жойлашган тупроқ шароитлари Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ (2- тажриба даласи) ҳамда Сирдарѐ вилоятларининг Сайхунобод туманларида (3-тажриба даласи) мавжуддир. Тажриба даласида мевали боғларни сувга бўлган умумий талабини аниқлашда тупроқнинг бир метрлик қатламида меваларни пишиб етилиши ва ҳосилини териб олгунгача бўлган даврда намликнинг ўзлаштирилиши, ўсув ва ноўсув даврларида суғориш учун берилган умумий сув миқдори, тупроқдаги намлик миқдори ва шу даврда тушган атмосфера ѐғинлари миқдори ҳисобга олинди. Олма боғлари етиштирилган тажриба даласида умумий буғланиш ва трансперация (эвапотранспирация ) миқдорлариниҳисоблашда (Н.И.Иванов формуласи) Е 0 = 0,0018 *0,8 * (25 + t 0 )2* (100 –в) ; (2.3.2.4) Бунда: t- ойлик ўртача ҳаво ҳарорати, 0 С; 84 в- ҳавонинг нисбий намлиги, %. Биз ўз тажрибаларимизда интенсив мевали боғларни етиштиришда худуднинг тупроқ шароити, унинг механик таркиби, геологик ва гидрологик шароитларига ҳамда ўсимликларнинг биологик талабига асосланган суғориш усули ва режимини аниқлаш борасида илмий изланишлар олиб бордик. Бунинг учун эса ўсимликларнинг мавсумий сув истеъмолини таҳлил қилиш зарурати муҳим аҳамият касб этади ва биз уни ҳисоблаш учун СБУ сув баланси усулидан фойдаландик. Чунки бизнинг тажриба далаларимизда интенсив олма дарахтлари етиштирилади, уларнинг илдиз тизими эса асосан тупроқнинг 60-80 см қатламида ривожланган. Мевали боғларда эвопотранспирация миқдорини аниқалаш учун албатта боғдаги барг сатҳи майдонини аниқлаш зарур бўлади. Бу борада О.К.Афанасьев, Б.Ш.Ўлмасбоев, Р.М.Каримов [1.60] лар қатор изланишлар олиб борганлар. Н.П.Гладишеванинг келтирган маълумотларида 4 х 2 схемада экилган М-9 (пакана) пайвандтагли 1 гектар боғда барг сатҳи 21 минг м 2 ни ташкил этади. Download 4.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling