Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Ҳозирда сувни тежовчи 
технологиялар жорий этилган майдонлар 284 минг гектар
*
 
Дунѐ аҳолиси сони кўпайиб борар экан, табиий ресурсларга, биринчи навбатда, сув 
ресурсларига эҳтиѐж тобора ортмоқда. Экспертлар сув танқислигининг олдини олиш учун 
энг мақбул чора сифатида сувни тежовчи технологияларга ўтишни тавсия этишмоқда. 
Сувни тежовчи технологиялар қўлланилган майдонларда сув сарфи камайиши 
баробарида минерал ўғитлар ва ѐқилғи мойлаш маҳсулотлари тежалади, ҳосилдорлик 
ортади, ишлаб чиқариш харажатлари оптималлашади. 
Дунё мамлакатларига назар ташлайдиган бўлсак, Исроилда суғориладиган 
майдонлар 100 фоиз сувни тежовчи технологияларга ўтказилган. АҚШда бу 
кўрсаткич 38,2 фоизни, Мисрда 36 фоизни, Қозоғистонда 14 фоизни, Туркияда 12 
фоизни, Хитой Халқ Республикасида 11 фоизни ташкил этади. 
Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг 7 фоизида, яъни 284 минг гектар 
майдонда сувни тежовчи технологиялар жорий этилган. Шундан томчилатиб 
суғориш – 114 минг гектар, ёмғирлатиб суғориш – 3 минг гектар, дискрет суғориш 
(пульсар) – 4 минг гектар ҳамда эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш 163 минг 
гектарни ташкил этади. 
 
 
*
Ирригация ва дренаж халқаро комиссияси маълумотлари (ICID)


99 
2020 йилнинг ўзида сув тежовчи технологиялар 133 минг гектар майдонда жорий 
қилинди ва шу пайтгача жорий қилинган майдонлар икки баробарга оширилди. 
Бироқ, кучайиб бораѐтган сув тақчиллиги ҳамда ўсиб бораѐтган эҳтиѐж сувдан 
фойдаланиш самарадорлигини кескин оширишни талаб этмоқда. 
Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрь куни қабул қилинган ―Қишлоқ 
хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш 
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарори билан бу борада янги имтиѐзлар белгиланди ва 
келгуси йилдан сувни тежовчи технологияларни жорий этиш кўлами ва сифати янада 
ортади. 
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда томчилатиб ва ѐмғирлатиб суғориш 
тизимларини ҳамда ерни лазерли ускуна ѐрдамида текислаган ҳолда дискретли суғориш 
усулини жорий қилиш суръати беш баробарга оширилади. 2021 йилда 230 минг гектар 
майдонда, жумладан, 
160 минг гектар пахта, 30 минг гектар мевали экинлар, 15 минг гектар узум ва 5 
минг гектар бошқа экинлар етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш; 
14 минг гектар донли экинлар, 2 минг гектар сабзавот ва полиз ҳамда 2 минг гектар 
озуқабоп экинлар етиштириладиган майдонларда ѐмғирлатиб суғориш; 
600 
гектар 
пахта 
етиштириладиган 
майдонларда 
дискретли 
суғориш 
технологиялари жорий қилинади. 
200 минг гектар, шундан 43 минг гектар шоли етиштириладиган майдонлар лазерли 
ускуна ѐрдамида текисланади. 
Республиканинг барча ҳудудларида сув тежовчи технологиялар бўйича хусусий ѐки 
давлат-хусусий шериклик асосида сервис ва диллерлик марказлари ташкил этилади. 
Ўтган йилларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган майдонларда 
фойдаланилган бир йиллик томизгичли шлангларни утилизация қилиш мақсадида кичик 
корхоналар ва цехлар фаолияти йўлга қўйилади. 
Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун жалб қилинган хорижий ва 
маҳаллий кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш мақсадида уларнинг биринчи 
навбатда инфратузилма объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда жорий этилиши эътиборга 
олинади. 
Мамлакатимизда ҳам томчилатиб суғориш усулига катта эътибор берилмоқда. Ҳар 
йили танқислиги сезилиб турадиган сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, минерал 
ўғитларни тежаш, экинларнинг қатор ораларига ишлов беришни камайтириш, суғориш 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling