Бухгалтерия іисобининг миллий стандарти


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.68 Mb.
bet83/96
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1011033
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   96
Bog'liq
21-sonli-bms

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи

9110

2810 - 2830

2

Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи

9110

1110, 1120

3

Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи

9110

2110

4

Сотилган товарларнинг таннархи

9120

2910-2990

5

Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи

9130

2010, 2310, 2710

6

Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш услулида)

9140

6010

7

Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди:
а) асосий моддий захиралар:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
б) тугалланмаган ишлаб чикариш:
ўсиш
камайиш
в) тайёр маҳсулот:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши
г) товарлар:
захираларнинг ўсиши
захираларнинг камайиши

1010-1090


9150

2010
9150


2810
9150


2910-2990


9150

9150
1010-1090


9150
2010


9150
2810


9150
2910-2990



8

Ҳисобот даврининг охирида 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш” счётининг ёпилиши

9910

9140

9

Ҳисобот даври охирида 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг ёпилиши

9910
(9150)

9150
(9910)

10

Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши

9910

9110, 9120, 9130

3-§. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг
чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)

388. Корхонага тегишли асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича бериш, аниқланган камомад ёки йўқотиш) тўғрисидаги ахборотларни умулаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:


9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”;
9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”.

389. 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебети бўйича чиқиб кетган асосий восита объектларининг бошланғич қиймати, шунингдек асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган харажатлар акс эттирилади.


9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига асосий воситалар объектларини сотишдан олинган тушумлар ва ҳисобдан чиқариш натижасида сотиш ва фойдаланиш мумкин бўлган баҳода келиб тушган материалларнинг қиймати, шунингдек чиқиб кетган асосий воситалар объектлари бўйича чиқиб кетиш вақтида ҳисобланган эскириш суммалари олиб борилади.
Асосий воситаларни сотишдан тушумлар 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитида олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Жорий ҳисобот даврида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, ушбу счёт бўйича кредит қолдиқ (фойда) эса 9310 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар объектларини узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича бериш натижасида 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётида юзага келадиган ва кечиктирилган даромадларга тегишли бўлган фойда суммаси 6230 “Бошқа кечиктирилган даромадлар” (жорий қисми) ёки 7230 “Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар” (узоқ муддатли қисми) счётига ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситалар объектларининг камомади ёки бузилиш ҳолларида қийматликлар камомади сифатида акс эттириладиган қолдиқ қиймати 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредити бўйича 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Аниқ айбдор аниқлангандан кейин камомад ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар суммаси 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётининг дебетига, аниқ айбдорлар аниқланмаган ҳолда эса 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётининг дебетига 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти билан боғланган ҳолда олиб борилади.
9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” счёти бўйича аналитик ҳисоб чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар объектлари бўйича алоҳида юритилади.

390. 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг дебетида чиқиб кетаётган қийматликларнинг баланс қиймати, шунингдек шу билан боғлиқ амалга оширилган харажаталар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади.


9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига активларни сотишдан тушум, яъни сотилган мулк учун корхонага тегишли бўлган сумма олиб борилади. Номоддий активлар объектларининг сотилиши ва турли чиқиб кетишида 9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” счётининг кредитига шунингдек, ушбу объектлар бўйича чиқиб кетиш вақтигача ҳисобланган эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи тегишли счётлар (0500) билан боғланган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади.
Ушбу счёт бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 “Бошқа операцион харажатлар” счётига, кредит қолдиқ (фойда) эса 9320 “Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” счётига ҳисобдан чиқарилади.

391. Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200)нинг боғланиши






Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling