Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа


Download 27.95 Kb.
bet5/6
Sana26.01.2023
Hajmi27.95 Kb.
#1127361
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚАЛАРИ ВА ИККИ ЁҚЛАМА ЁЗУВ

1 – мисол. Кассада банкдаги ҳисоб – китоб варағида нақд пул – 5 минг сўм келиб тушди. Ушбу операция натижасида пул суммаси ҳисоб – китоб варағида камаяди ва кассада ана шу суммага кўпайди. Иккала ҳисобварақ актив ҳисобварақдир. Шунинг учун 5 минг сўм 5010 “миллий валютадаги пул маблағлари” ҳисобварағи дебети ва 5110 “Ҳисоб – китоб варағи” ҳисобварағи кредитида ёзилади.

Д – т 5010 (А) К – т Д – т 5110 (А) К - т


(+)


5000 кассадаги пулнинг кўпайиши

(-)


5000

ҳисоб – китоб

варағида пулнинг камайиши




2 – мисол. Муассислардан бири устав капиталига улуш сифатида баҳоси 100 минг сўмлик компьютерни тақдим этади. Ушбу ҳолда асосий воситалар ва устав капитали ҳам кўпаяди. 0150 “Компьютер ускуналари ва ҳисоблаш техникаси” ҳисобварағи актив 8330 “Пай ва қўйилмалар” ҳисобварағи пассив. Шунинг учун 100 минг сўмни 0150 “Компьютер ускуналари ва ҳисоблаш техникаси” ҳисобварағи дебети ва 8330 “Пай ва қўйилмалар” ҳисобварағи кредити бўйича ёзиш керак.

Д – т 0150 (А) К – т Д – т 8330 (П) К - т



(+) 100 000


Асосий восита-ларнинг кўпайиши

(+) 100 000

Устав капиталининг кўпайиши




3 – мисол. Ҳисоб – китоб варағида маҳсулот етказиб берувчиларга 8 сўм миқдорда олдиндан ҳақ ўткзилган. Ушбу операция натижасида ҳисоб – китоб варағида пуллар камайди ва мол етказиб берувчиларнинг корхона қарзи (дебиторлик қарзи) кўпаяди. 5110 “Ҳисоб – китоб варағи” ҳисобварағи актив, 4310 “Товар – моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисоб – варағи ҳам активдир. Шунинг учун 8 минг сўм 4310 “Товар моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисобварағи дебетига ва 5110 “Ҳисоб – китоб варағи” ҳисобварағи кредитига ёзилади.

Д – т 4310 (А) К – т Д – т 5110 (А) К - т


(+) 8 000

мол етказиб берувчининг дебиторлик қарзи кўпайиши

(-) 8 000

ҳисоб – китоб варағида пулнинг камайиши



4 – мисол. Мол етказиб берувчилардан 8 минг сўмлик материаллар олинди. Демак, омбордаги материаллар кўпаяди ва мол етказиб берувчиларнинг қарзи камаяди. 1010 “Хомашё ва материаллар” ҳисобварағи омбордаги мавжуд материалларни ҳисобга олади ва актив ҳисобланади. 4310 “Товар – моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисобварағи ҳам активдир. Шунинг учун 8 минг сўм 1010 “Хомашё ва материаллар” ҳисобварағи дебети ва 4310 “Товар – моддий қийматликлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар” ҳисобварағи кредитига ёзилади.

Д – т 1010 (А) К – т Д – т 4310 (А) К - т


(+) 8 000

омбордаги материаллар-нинг кўпайиши

(-) 8 000

Мол етказиб берувчилар деби-торлик қарзининг камайиши

Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, хўжалик операцияларини икки ёқлама ёзув усули билан акс эттириш натижасида муайян ҳисобварақлар ўртасида ўзаро минтақавий боғлиқликлар юзага келади, у ҳисобварақлар корреспондецияси (контировкаси) ёки бухгалтерия ўтказмаси деб аталади.

Бухгалтерия ўтказмалари оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Икки ҳисобвараққа дахл этиладиган ёзувлар оддий (юқорида келтирилган мисолларга қаранг), уч ва ундан ортиқ ҳисобвараққа дахлдорлари мураккаб ўтказмалари дейилади.


Download 27.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling