Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа


Download 27.95 Kb.
bet6/6
Sana26.01.2023
Hajmi27.95 Kb.
#1127361
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚАЛАРИ ВА ИККИ ЁҚЛАМА ЁЗУВ

5 – мисол. Ҳисоб – китоб варағида ўтказилди: а) банкка қисқа муддатли ссуда учун – 10 минг сўм; б) корхона кассасига 15 минг сўм. Жами 25 – минг сўм. Демак, бухгалтерия қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:

Д – т 1010 (А) К – т Д – т 4310 (А) К – т Д – т 5010 (А) К – т




( - ) 250 000 ҳисоб-китоб варағидаги пулларнинг камайиши


( - )


10 000

Банкка ссуда бўйича қарзнинг камайиши


( + )


15 000 кассадаги пулларнинг кўпайиши




Ушбу операция натижасида ҳисоб – китоб варағида пуллар камаяди, кассада эса кўпаяди, айни вақтда корхонанинг банкка ссуда бўйича қарзи камаяди.

Икки ёқлама ёзув усули катта назорат аҳамиятига эга, чунки битта хўжалик операцияси тенг суммада икки маротаба – бир ҳисобварақанинг дебети ва бошқа ҳисобварақнинг кредити бўйича акс эттирилади. Шунинг учун мазкур операция бўйича суммалар тафовути юзага келиб қолса, йўл қўйилган хато аниқланади.

3. 2004 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари ҳисобни бухгалтерия ҳисобининг янги ҳисобварақлар режасига мувофиқ олиб боришлари шарт. 21 – сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий – хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” БҲМС Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 9 сентябрда тасдиқланган.

Бухгалтерия ҳисоби Янги ҳисобварақлар режасини тадбиқ этиш Ўзбекистон Республикаси корхоналарида бухгалтерия ҳисоби юритишни иложи борича халқаро стандартларга яқинлаштириш ва Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини тадбиқ этиш имкониятларини яратади. Янги ҳисобварақлар режасининг эскисидан фарқлари ва унинг афзалликларида тўхталиб ўтамиз.

Янги ҳисобварақлар режасида ҳисобварақларни гуруҳлашда тўрт рақамли усул киритилган, ҳисобварақлар бекор қилинган ва бухгалтерия ҳисобининг алоҳида объектларини ҳисобга олиш учун ҳисоварақлар қўлланилади. Бу бухгалтерия ҳисоби объектлари тўғрисидаги муфассал ва тўлиқ маълумот олиш имкониятини беради. Масалан, материалларни ҳисобга олиш учун ҳисобварақлар қуйидагилардан иборат:

1010 “Хомашё ва материаллар”;

1030 “Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар”;

1030 “Ёқилғилар”;

1040 “Эҳтиёт қисмлар”;

1050 “Қурилиш материаллари”.

Ҳисобварақлар режасида ҳисобварақларнинг гуруҳланиши “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос”га мувофиқ молиявий ҳисобот элементларини гуруҳланиши билан мос келади.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари 5 қисм ва 9 бўлимга ажратилган. Балансдан ташқари ҳисобварақлар алоҳида кўрсатилган. 1 – 8 қисмларда бухгалтерия баланси ҳисобварақалари, яъни сальдога эга бўлиши мумкин ва бухгалтерия балансида акс эттириладиган ҳисобварақлар жойлаштирилган. Улар доимий ҳисобварақлар деб аталади. 9 та бўлимга молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот бўйича ҳисобварақлар, яъни вақтинчалик (транзит) ҳисобварақлар жойлаштирилган, улар ҳеч қачон сальдо (қолдиқ)га эга бўлмайди, чунки ҳар бир ойда ёпилади. Ҳисобварақларнинг бундай жойлаштирилиши молиявий ҳисобот тайёрлаш муолажасини соддалаштиради.

Янги ҳисобварақлар режасининг яна бир фарқи ва афзаллиги уларда актив – пассив ҳисобварақлар мавжуд эмаслигидан иборат. Чунончи, агар эски ҳисобварақлар режасида бир вақтнинг ўзида дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобга олиш мумкин бўлган 60, 62, 70, 76 ҳисобварақлар мавжуд бўлса, Янги ҳисобварақлар режасида улар дебиторлик қарзларини акс эттириш учун (4010 - 4890) “Олинадиган ҳисобварақлар” актив ҳисобварақлар ва кредиторлардан қарзларни ҳисобга олувчи (6010 - 6999) “Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар” пассив ҳисобварақаларга ажратилган. Бу молиявий ҳисоботда актив – пассив ҳисобварақалар бўйичажамланган сальдо экс эттириш ҳолатларини олдини олиш имкониятларини беради. Олинадиган ҳисобварақлар корхона томонидан харидорлар ва буюрмачиларга ёзиб берилган ва харидор томонидан тўланган кейин олиниши лозим бўлган ҳисобварақлар – фактуралар суммасини акс эттиради. Тўлаш учун ҳисобварақлар мол етказиб берувчилар ва пудратчилардан олинган ҳисобварақлар – фактуралар суммасини акс эттиради ва улар лдида кредиторлик қарзларини ифодалайди. Эски ҳисобварақлар режаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш бўнак суммаси бўйича қуйидаги ёзув амалга оширилади:

Д – т 70 “Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб - китоблар”

К – т “Касса”

Бу ерда 70 пассив ҳисобварақ актив ҳисобвараққа айланади, чунки у ходимларнинг корхона олдида ҳали тўланмаган меҳнатга ҳақи бўйича қарзини акс эттиради. Янги ҳисобварақлар режасида махсус 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар” ҳисобварағи кўзда тутилган. Шундай қилиб ушбу операция бўйича қуйидаги ёзув амалга оширилади:

Д – т 4210 “Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар”

К – т 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”

Ходим хизмат сафари учун 36 минг сўм бўнак олган бўлиб 40 минг сўмга ҳисобот тақдим этган деб фараз қилайлик. Эски ҳисобварақлар режаси бўйича бу қуйидагича ифодаланади:

Бўнак берилиши:

Д – т 71 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – минг сўм.

К – т “Касса” – 36 минг сўм.

Бўнак ҳисоботи суммасига:

Д – т 26”Давр харажатлари” – 40 минг сўм.

К – т 71 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 40 минг сўм.

Бўнак ҳисобот бўйича ортиқча сафрланган сумма берилишига:

Д – т 71 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 4 минг сўм

К – т 50 “Касса” – 4 минг сўм

Бу ҳолатда 71 “”

“Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб – китоблар” актив ҳисобварақ корхонанинг ҳисобдор шахс олдида 4 минг сўм миқдорда кредиторлик қарзини акс эттиради, бу эса услубий нотўғридир. Янги ҳисобварақ режаси бўйича бу қуйидагича акс эттирилади:

Бўнак берилиши:

Д – т 4220 “Хизмат сафарига берилган бўнаклар” – 36 минг сўм

К – т 5010 “Миллий валютадаги пкл маблағлари” – 36 минг сўм

Бўнак ҳисоботи суммаси бўйича:

Д – т 9420 “Маъмурий харажатлар” – 40 минг сўм

К – т 4220 “Хизмат сафарига берилган бўнаклар” – 36 минг сўм

К – т 6970 “Ҳи собдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 4 минг сўм

Бўнак ҳисоботида асосан ортиқча ишлатиладиган пул бўйича:

Д – т 6970 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб - китоблар” – 4 мин сўм

К – т 5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари” – 4 минг сўм

Эски ҳисобварақлар режасига асосан солиқлар бўйича бўнак тўловларини ҳисоблашда қуйидаги ўтказма берилади:

Д – т 68 “Бюджет билан ҳисоб - китоблар”

К – т 51 “Ҳисоб – китоб ҳисобварағи”

Бу ҳолатда 68 – сонли “Бюджет билан ҳисоб – китоблар” пассив хисоб варағи бюджетининг корхона олдидаги дебидорлик қарзини ифодалайди.Янги ҳисобварақлар режаси бўйича солиқлар бўйича ўтказилган тўловлар қуйидаги ёзув билан ифодаланади:

Д-т 4410 “Солиқлар бўйича бйнак тўловлари “

К-т 5110 “Ҳисоб-китоб ҳисобварағи”

Эски ҳисобварақлар режасида 75-сонли ҳисобварақ бир вақтнинг ўзида таьсисчиларнинг устав капиталига бўлган дебиторлик қарзини ва таьсисчиларга ҳисобланган дивидендлар бўйича қарзларни акс этар эди . Янги ҳисобварақлар режасида ушбу операциялар турли ҳисобварақларда акс эттирилади. Устав капиталига таъсисчилардан олинган улушлар қуйидагича акс эттирилади:

Д-т 0110-0190, 1010-1090, 5010, 5110 ва бошқалар

К-т 4610 “Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзлари “ таъсисчиларга ҳисобланган дивидентлар суммасига:

Д-т 8710 “Тақсимланган фойда “

К-т 6610 “Тўланадиган дивидедлар “

Ҳисобварақлар режасининг I-қисмидаги ҳисобварақлар узоқ муддатли , яъни бир йилдан ортиқ бўлган муддатда иқтисодий наф келтирадиган активларни акс эттиради. Эски ҳисобварақлар режасидан фарқли ҳолда Янги ҳисобварақлар режасининг “Асосий воситалар ,номоддий активлар ва узоқ муддатли активлар “ деб номланган I-қисмида узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати узайтирилган ҳаражатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар киритилган. Корхона харидорлар ва бюртмачилар билан бир йилдан ортиқ бўлган муддатда қопланиши кўзда ттутилган контракт тузган бўлган тақдирда , ушбу дебиторлик қарзи 0900-0990-сонли “Узоқ муддатли дебиторлик қарзлари муддати узайтирилган харажатлар ҳисобварақлари” ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Агар контракт бир йилдан кам бўлган муддатга тузилган бўлса ушбу дебиторлик қарзи 4010-4810-сонли “Олинадиган ҳисобварақлар “ ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади. Худди шундай ҳолат келгуси давр ҳаражатларига ҳам таалуқлидирю Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларнинг узоқ муддатли қисми , бир йилдан узоқ муддатга берилган ижара бўйича олдиндан тўловлар 0900-0990-сонли ҳисобварақларда , жорий қисми , яъни жорий йил давомида ҳисобга олинадиган харажатлар эса 3110-3190-сонли ҳисобварақларда акс эттирилади.

Жорий (айланма) активларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар янги ҳисобварақлар режасининг 2-5 бўлимларида ҳисобга олинади. Буларга ТМЗни ,бир йилдан кам бўлмаган дебиторлик қарзларини ,пул маблағлари ва улар эквивалентларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар киради.

Мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари жорий мажбуриятларни (6-сонли бўлим) ва узоқ муддатли мажбуриятларни (7 – сонли бўлим) ҳисобга олиш ҳисобварақаларига ажратилади. Корхона банкдан уч йил муддатга ҳар йили 1/3 қисмини қайтариш шарти билан 3000 минг сўм узоқ муддатли кредит олди деб фараз қилайлик. Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини амалга ошириш лозим:

Д – т 5110 “Ҳисоб – китоб ҳисобварағи” – 3000 минг сўм

К – т 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” – 2000 минг сўм

К – т 6950 “Тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар” – 1000 минг сўм

Кейинги ҳисобот даврида тегишли суммани узоқ муддатли мажбуриятлардан жорий қисмига ўтказиш лозим:

Д- т 7810 “Узоқ муддатли банк кредитлари” – 1000 минг сўм

К – т 6950 “Тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар” – 1000 минг сўм

Бинобарин, Янги ҳисобварақлар режасига активлар ва мажбуриятлар узоқ ва қисқа (жорий) муддатли қисмларга аниқ ажратилган. Бу хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатини жорий активлар ва жорий мажбуриятлар нисбатитидан иборат бўлган ликвидлик коэффициенти ёрдамида мунтазам равишда баҳолаш имкониятини яратади. Жорий ликвидлилик коэффициенти корхона ўзининг жорий маблағлари билан қичсқа муддатли мажбуриятларини қоплашгини баҳолаш имкониятини беради. Ушбу кўрсаткичнинг энг яхши даражаси 2,0 ҳисобланади.

8 – бўлимда хусусий капитални ҳисобга олувчи, яъни устав, қўшилган резерв капитали тақсимланган фойда ва резервларни ифодаловчи ҳисобварақлар акс эттирилади:

9 – бўлимда даромадлар ва харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар акс эттирилган. Ушбу ҳисобварақлар ҳар бир ҳисобот даврининг охирида 9900 – сонли “Якуний молиявий натижа ҳисобварағи” билан ёпилади. 9910 – сонли ҳисобварақнинг дебет ва кредит айланмаси орасида фарқ 8710 – сонли “Тақсимланмаган фойда (фопланмаган зарар)” ҳисобварағи ўтказилади.

Янги ҳисобварақлар режасига татбиқ этиш бухгалтерия ҳисобини ислоҳат қилишда яна ҳам йирик қадам ҳисобланади ва ахборотдан фойдаланувчиларни тўлиқ ва ўз вақтида маълумотлар билан таъминлаш имкониятини яратади.

Кичик корхоналар қисқартирилган Ҳисобварақалар режасини қўллаши мумкин. Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақ тавсифланган, уни қўллаш бўйича кўрсатмалар берилган ва бухгалтерия ўтказмаларининг намунавий рўйхати келтирилган.



Download 27.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling