Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва икки ёқлама ёзув режа


Download 27.95 Kb.
bet1/6
Sana26.01.2023
Hajmi27.95 Kb.
#1127361
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚАЛАРИ ВА ИККИ ЁҚЛАМА ЁЗУВ


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚАЛАРИ ВА ИККИ ЁҚЛАМА ЁЗУВ


РЕЖА:

  1. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари ва уларнинг тузилиши.

  2. Ҳисобварақалардаги икки ёқлама ёзув ва уни асослаш.

  3. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва унинг амалий қулланиши.



1. Бухгалтерия балансида мол – мулкнинг ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби вақти – вақти билан акс эттирилади, яъни баланс ой ёки чоракда бир маротаба тузилади. Лекин ҳисобда фақат даврий манбалар билан чекланиб бўлмайди, чунки бухгалтерия ҳисоби ялпи ва узлуксиз бўлиши керак. Бундай ҳар кунги ва узлуксиз ҳисоб бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларида амалга оширилади. Ҳисобварақлар мол – мулк уни шакллантириш манбалари ва хўжалик операцияларининг жорий ҳисобини юритиш учун мўлжалланган. Агар балансни фотосурат, яъни фотоаппаратнинг бир лаҳзада оладиган тасвири билан таққослаш мумкин бўлса, ҳисобварақларни видеокассета ёки видеокамера билан суратга олишга қиёслаш мумкин.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари – мол – мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши, уни шакллантириш манбаларини ва бир турдаги операциялар бўйича жорий акс эттириш, гуруҳлаш ва тезкор назорат қилиши усулидир.

Ҳисобварақалар мол – мулкнинг ёки мол – мулк манбаларининг ҳар бир тури учун очилади ва юритилади, бир турдаги хўжалик операцияларини акс эттириш учун ҳам ҳисобварақалар мавжуд. Корхоналарда қўлланаши керак бўлган ҳисобварақаларнинг рўйхати қонунчилик томонидан Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалар режасида тартибга солинади. Масалан, асосий воситаларнинг ҳаракати билан боғланган барча операциялар 0110 – 0199 “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи” ҳисобварақаларда, материаллар кирими чиқими 1010 – 1090 “Материалларни ҳисобга олувчи” ҳисобварақаларида, кассада нақд пуллар ҳаракати 5010 – 5020 “Касса”даги пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақаларида юритилади ва ҳоказо.

Ташқи кўриниши бўйича ҳисобварақалар икки томондан иборат жадвални эслатади. Ҳисобварақаларнинг номи жадвалнинг юқори қисмида ёзилади.

Ушбу жадвалда ҳисобварақанинг чап қисми “дебет” (лотинча debet – қарздор), ҳисобварақанинг ўнг қисми “кредит” (лотинча credit - ишонади) деб аталади.

Энг биринчи бор пайдо бўлган пайтида ҳисобварақалар қарзларни, яъни дибеторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобга олиш учун ишлатилган. Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши билан ҳисобварақаларда нафақат қарзлар, балки мол – мулк ва унинг манбаларининг барча турлари ҳам ҳисобга олина бошлади, лекин ҳисобварақанинг чап томони “дебет”, ўнг томони эса “кредит” деб аталиши рамзий ном бўлиб сақланиб қолди. Ҳисобварақаларда мол – мулк ва унинг манбаларининг ҳисоб от йили боши ва охиридаги ҳолати акс эттирилди. Ушбу манбалар қолдиқлар ёки “сальдо” деб аталади. Дебет ва кредитга мол – мулк ёки унинг манбалари таркибидаги кўпайиш ёки камайиш акс эттирилади.

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақаларининг аҳамияти шундан иборатки, улар бухгалтерия ҳисобининг асосий усулларидан бири ҳисобланиб, иқтисодий жиҳатдан бир турдаги объектлар бўйича хўжалик операцияларининг тизимга солиниши ва жорий акс эттиришини таъминлайди ва бошқарувни такомиллаштириш ҳамда моддий воситалар ва пул маблағларининг сақланишини таъминлаш мақсадида тезкор ахборот олиш учун ишлатилади.

Ҳисобга олиш элементларини туркумланишига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақалари доимий (бухгалтерия баланси ҳисобварақалари) ва вақтинчалик (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақалари) ҳисобварақаларга ажратилади. Вақтинчалик ҳисобварақалар шунингдек транзит деб аталади.

Доимий ҳисобварақалар – бу бухгалтерия баланси элементлари акс эттириладиган ҳисобварақалардир. Улар активларни ҳисобга олиш ҳисобварақалари, мажбуриятларни ҳисобга олиш ҳисобварақалари ва капиталларни ҳисобга олиш ҳисобварақаларидан иборат. Ушбу ҳисобварақаларда ҳар бир ҳисобот даврининг охирги қолдиқ (сальдо) аниқланади. Қуйида баланс ҳисобварақаларининг чизмаси келтирилган:



Download 27.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling