Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2


-топшириқ. Товар моддий заҳираларни баҳолаш


Download 295.5 Kb.
bet16/16
Sana28.12.2022
Hajmi295.5 Kb.
#1008853
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq

2-топшириқ. Товар моддий заҳираларни баҳолаш.
Фараз қилайлик, “КР Классикал” 2015-йил давомида қуйидаги тартибда компакт дискларни сотиб олди:

Сана

Сотиб олинган дисклар сони

Ҳар бирининг баҳоси

Умумий суммаси

1-январда

800

700

560000

8-мартда

2200

750

1650000

23-июнда

4000

725

2900000

15-сентябрда

3000

740

2200000

ЖАМИ

10000




7330000

Агар йил охирида 1000 диск мавжудлиги аниқланган бўлса, қуйидаги усулларнинг ҳар бири бўйича бухгалтерия балансида уларнинг қиймати қандай акс эттирилади? Магазин учун қуйидаги усулларнинг хар бири бўйича сотилган товарларнинг таннархи қандай?

  1. ФИФО

  2. ЛИФО

3000*740=2220000
4000*725=2900000
2700*750=2025000

  1. Ўртача қиймат

3-топшириқ. Сотишнинг соф қиймати.
Компания телевизорлар билан савдо қилади. Қуйида 2016-йил 31-декабр ҳолатига қуйидаги ТМЗ туларига эга эди. ТМЗдаги ўн иккита телевизорлар
Учта хар хил турлардан иборат. А турдаги сотиш қийин, чунки янги технология бўйича телевизорларнинг бу тури эски ҳисобланади. Қуйидаги қийматлар ва соф сотиш қийматига асосланиб, қуйидаги усуллар асосида балансда акс эттирилган. ТМЗ қолдиқларини аниқланг.

  1. ТМЗларнингбирлиги бўйича.

  2. ТМЗларнинг асосий гуруҳлари бўйича.

  3. ТМЗларнинг умумий ҳажми бўйича.

  4. ТМЗларнинг қандай суммаси ҳар бир усул бўйича ҳисобдан чиқарилиши керак?

  5. Усулларнинг қайси бири энг консерватив ҳисобланади? Уларнинг қайси бири кўпроқ мос келади?

  6. Агар компаниянинг ТМЗларида 1200 телевизор бўлса ва у автоматлаштирилган ҳисоб тизимига эга бўлмаса, бу сизнинг жавобингизга таъсир киладими? Агар таъсир қилса , қандай ва нега таъсир қилади?

Номи

Тури

Тарихий қиймати

Сотишнинг соф қиймати

Моддалар усули

Асосий товарлар гуруҳи усули

Умумий

1

А

5000

5000

5000

5000




2

А

6000

5000

5000

5000




3

А

5500

5000

5000

5000




4

А

8000

5000

5000

5000




Жами




24500

20000

20000

20000







5

Б

9500

9000

9000

9500




6

Б

7500

9000

7500

7500




7

Б

7000

9000

7000

7000




Жами




24000

27000

23500

24000




8

В

6000

10000

6000

6000




9

В

7000

10000

7000

7000




10

В

6500

10000

6500

6500




11

В

7500

10000

7500

7500




12

В

8000

10000

8000

8000




Жами




35000

50000

35000

35000




Умумий










78500

79000

83500(97000)



4-топширииқ. ТМЗларни УЗЛУКСИЗ ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИ
2015-йил –январда “Орол” компанияси қуйидаги қолдиқларга эга эди:
“Пул маблағлари” ҳисобварағидаги қолдиқ 500
“Товарлар” ҳисобварағидаги қолдиқ 800
шу жумладан: А товарлардан 10 та * 20 = 200
Б товарлардан 3 та * 100 = 300
В товарлардан 6 та * 50 = 300
Одий акциялар счётининг қолдиғи 1300

  1. 2015-йилнинг 15-январда А товарнинг 10 таси 20 сўмдан сотиб олинган

Дт Товар 200
Кт Пул маблағлари 200

  1. 2015-йилнинг 18-мартида Б товарнинг 1 таси 100 сўмга сотиб олинган

Дт Товар 100
Кт Пул маблағлари 100

  1. 2015-йилнинг 20-майида В товарнинг 6 таси 50 сўмдан кредитга сотиб олинган

Дт Товар 300
Кт Тўланадиган счётлар 300

  1. 2015-йилнинг 25-июнида А товарнинг 5 таси 45 сўмдан кредитга сотилган

А) Дт Олинадиган счётлар 225
Кт Сотишдан олинган даромад 225
Б) Дт Сотилган товарлар таннархи 100
Кт А товар 100

  1. 2015-йилнинг 27-августида Б товарнинг 3 таси 225 сўмдан нақд пулга сотилган

А) Дт Пул маблағлари 675
Кт Сотишдан олинган даромад 675
Б) Дт Сотилган товарлар таннархи 300
Кт Б товар 300

  1. 2015-йилнинг 29-декабрида В товарнинг 8 таси 125 сўмдан кредитга сотилган

А) Дт Олинадиган счётлар 1000
Кт Сотишдан олинган даромад 1000
Б) Дт Сотилган товарлар таннархи 400
Кт В Товар 400
МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
2015-йил 1-январдан 31-декабргача бўлган давр учун
Сотувдан келган даромад 1900
Сотилган товарлар таннархи 800
Ялпи фойда 1100
БАЛАНС
2015-йил 31- декабрга
АКТИВЛАР МАЖБУРИЯТЛАР
Пул маблағлари 875 Тўланадиган счётлар 300
Олинадиган счётлар 1225 Жами мажбуриятлар 300
КАПИТАЛ
Оддий акциялар 1300
Тақсимланмаган фойда 1100
Жами капитал 2400
ЖАМИ АКТИВЛАР 2700 ЖАМИ КАПИТАЛ ВА
МАЖБУРИЯТЛАР 2700


5-топшириқ. ТМЗларни ДАВРИЙ ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИ
2015-йил 1-январда “Орол” компанияси қолдиқларга эга эди (4-топшириқ)

  1. 2015-йилнинг 15-январда А товарнинг 10 таси 20 сўмдан сотиб олинган

Дт Товар 200
Кт Пул маблағлари 200

  1. 2015-йилнинг 18-мартида Б товарнинг 1 таси 100 сўмга сотиб олинган

Дт Товар 100
Кт Пул маблағлари 100

  1. 2015-йилнинг 20-майида В товарнинг 6 таси 50 сўмдан кредитга сотиб олинган

Дт Товар 300
Кт Тўланадиган счётлар 300

  1. 2015-йилнинг 25-июнида А товарнинг 5 таси 45 сўмдан кредитга сотилган

А) Дт Олинадиган счётлар 225
Кт Сотишдан олинган даромад 225
Б) Дт Сотилган товарлар таннархи 100
Кт А товар 100

  1. 2015-йилнинг 27-августида Б товарнинг 3 таси 225 сўмдан нақд пулга сотилган

А) Дт Пул маблағлари 675
Кт Сотишдан олинган даромад 675
Б) Дт Сотилган товарлар таннархи 300
Кт Б товар 300

  1. 2015-йилнинг 29-декабрида В товарнинг 8 таси 125 сўмдан кредитга сотилган

А) Дт Олинадиган счётлар 1000
Кт Сотишдан олинган даромад 1000
Б) Дт Сотилган товарлар таннархи 400
Кт В товар 400

  1. 2015-йилнинг 31-декабрида инвентарлаш натижаларига кўра “Товарлар” счётига тузатишлар киритилди. 2015-йил 31-декабрига товарларнинг амалдагиси қуйидагилардан иборат:

Товар А 15 та 20 сўмдан = 300 сўм
Товар Б 1 та 100 сўмдан = 100 сўм
Товар В 4 та 50 сўмдан = 200 сўм
Жами 600 сўм
Дт Тузатишлар 200
Кт Товарлар 200

  1. 2015-йилнинг 31-декабрида вақтинчалик счётлар ёпилди ва 2015-йил бўйича якуний молиявий натижа аниқланди.

А) даромадлар счётининг ёпилиши
Дт Сотишдан даромад 1900
Кт Якуний молиявий натижа 1900
Б) харажатлар счётининг ёпилиши
Дт Якуний молиявий натижа 800
Кт Харидлар 600
Кт Тузатишлар 200
В) якуний молиявий натижа аниқланди
Дт Якуний молиявий натижа 1100
Кт Тақсимланмаган фойда 1100


МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ
2015-йилнинг 1-январдан 31-декабргача бўлган давр учун
Сотишдан даромад 1900
Сотилган товарлар таннархи
Давр бошига ТМЗлар 800
+ Сотиб олиш 600
= Сотишга тайёр товарлар 1400
-Давр охирига ТМЗлар қолдиғи (600)
= Сотилган товарлар таннархи 800
Ялпи фойда 1100

Хулоса
Мен ушбу курс ишини тайёрлаш давомида товар-моддий заҳираларининг бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартдларига мувофиқ ҳисобга олиниши ва юритилишиша оид маълумотларга эга бўлдим. Сўнгги йилларда республикамизда фаолият юритаётган иқтисодий субъектларнинг хорижлик ҳамкорлар билан халқаро алоқалар доираси сезиларли даражада кенгаймоқда ва ўз ўзидан бухгалтерия ҳисоботларидан хорижий фойдаланувчилар ҳажми ҳам ортмоқда. Шу муносабат билан БҲМС бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни компанияларнинг акциялари халқаро фонд бозорларида котировка қилинадиган акциядорлик жамиятлари учун МҲХСга мувофиқ ўзгартириш масаласи долзарб аҳамият касб этади.
Республикамиз молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар бўйича ўзгартириш жараёни сари биринчи қадам – бухгалтерия ҳисоботи тузиш жараёнига таъсир этадиган маҳаллий бухгалтерия ҳисоби юритишнинг айрим усуллари умумэътироф этилган амалиётга мос келмасликларини аниқлашдир. Бу усуллар МҲХС қўядиган талабларга мувофиқ тузатишлар киритиш учун зарур.
Ўзгартириш жараёнининг моҳияти БҲМС бўйича ва МҲХС бўйича ҳисобдаги мавжуд номувофиқликларни аниқлаш ҳамда БҲМС асосида тузилган ҳисоботларга зарур тузатишлар киритишдан иборат. БҲМС асосида тузилган ҳисоботларни ўзгартириш акциядорлик жамиятларининг ўз кучлари билан ҳам, четдан таклиф қилинган мутахассислар ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. Aмалиётда кўпинча иккинчи усул фойдаланилади, чунки ўзгаришлар жараёнларини бажариш ҳам маҳаллий, ҳам халқаро ҳисоб стандартлари ва ҳисоботларни ўзгартириш техникасини мукаммал билиш зарурати билан боғлиқ. Корхоналар таклиф қиладиган малакали мутахассислар бу – аудиторлик ташкилотларининг ходимлари саналади.
Бухгалтерия ҳисобида товар моддий заҳиралари ҳисоби тури, ассортименти, номенкулатураси ва сақланиш жойи ҳамда моддий жавобгар шахсга бириктирилиши бўйича ташкил қилинади. Aналитик ҳисоб бухгалтерияда ҳамда товар моддий заҳиралариини сақланиш объектида моддий жавобгар шахс томонидан карточкалар ёки омбор китоблари орқали юритилади ва бу ҳар томонлама асосланган назорат ўтказишни таъминлайди.
Бюджет ташкилотларида товар моддий заҳираларини меъёрларга асосан сарфлаш уларнинг самарали ишлатилишини тўлақонли таъминланади. Текширувчи товар моддий заҳираларинни аналитик ҳисобини тўғри ташкил қилинганлигини ва уни синтетик ҳисобга мослигини аниқлаб олиши зарур.
Товар моддий заҳиралари моддий жавобгар шахсларга бириктирилиши ва бухгалтерия ҳисобида бу объектлар бўйича карточкаларни очилиши ҳамда рўйҳатга олиниши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, омбор мудирлари билан моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома расмийлаштирилган бўлиши керак.
Товар моддий заҳираларини ҳисобини текширувдан ўтказиш давомида уларнинг қайси манбалардан кирим қилинганлиги ва сарфланиши алоҳида ўрганишни талаб қилади.
Бюджет ташкилотларида товар моддий заҳираларининг синтетик ҳисоби счётлар режасининг номолиявий активлар номли бўлимида келтирилган “Товар моддий заҳираларии”ни ҳисобга олувчи счётлар орқали тартибга солинади. Текшири жараёнида авваламбор бухгалтерия ҳисоби счётларининг етарли даражада очилганлиги аниқланади. Бунинг учун текширувчининг асосий вазифаси қайси манбалар келтирилганлиги ва ташкилот балансидан ҳисобдан чиқарилиши аниқланиши ва текширувдан ўтказилиши зарур.


ФОЙДAЛAНИЛГAН AДAБИЁТЛAР РЎЙХAТИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Қонуни. 2016й

  2. Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари. – Т.: ЎБAМA, 2004.

  3. Холбоев Д. Молиявий ҳисоб. Ўқув қўлланма. / Д. Холбойев, У.Н. Ибрагимов. – Т.: Чўлпон, 2016. – 236 б.

  4. IFRS For Dummies Published by John Wiley & Sons, Ltd The Atrium Southern Gate Chichester West Sussex PO19 8SQ England www.wiley.com Copyright © 2012 John Wiley & Sons, Ltd, Chichester, West Sussex, England Published by John Wiley & Sons, Ltd, Chichester.. 2016

  5. IFRS® Standards (Red Book) is the only official printed edition of the consolidated text of the International Accounting Standards Board‟s authoritative pronouncements as issued at 13 January 2016. Publication date: 7 March 2016. SET ISBN: 978-1-911040-15-6.

  6. The complete guide to International Financial Reporting Standards Including IAS and Interpretation. Published by Thorogood Publishing Ltd 10-12 Rivington Street London EC2A 3DU. Material quoted directly from the IASB in this document is © 2010 IFRS Foundation.

  7. International Financial Reporting Standard - Annual Improvements to IFRSs 2012-2014 Cycle (September 2014).



Download 295.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling