Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2


Товар-моддий заҳираларнинг таннархини ҳисоблаш усуллари


Download 295.5 Kb.
bet10/16
Sana28.12.2022
Hajmi295.5 Kb.
#1008853
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq

2.2. Товар-моддий заҳираларнинг таннархини ҳисоблаш усуллари
а) Ялпи солиштириш (идентификация) усули – узаро алмаштирилмайдиган заҳираларнинг алоҳида моддаларининг таннархи, шунингдек, маҳсус буюртмалар учун мўлжалланган ва ишлаб чиқариладиган товар ва хизматлар таннархи ҳам якка тартибдаги аниқ ҳаражатларни солиштириш қилиш йўли орқали аниқланиши лозим. Харажатларни махсус солиштириш маъноси – махсус харажатлар заҳираларнинг алоҳида моддасига олиб борилади.
б) Ўртача тортилган қиймат усули (AVECO) – ТМЗлар ҳар бир бирлигининг қиймати ҳисобот давридаги бошида бир турдаги ТМЗ бирликлари ва ҳисобот даври давомида сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилаган бир турдаги бирликларнинг ўртача тортилгган қиймат бўйича аниқланади. ТМЗ бирлигининг ўртача тортилган қиймати ТМЗнинг бутун қийматининг шу захиралар бирликларининг сонига булиш билан аниқланади.
в) Биринчи ҳарид баҳолари бўйича баҳолаш усули (FIFO) – (биринчи кирим – биринчи чиқим) – биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотиб юборилган товарларга олиб борилиши керак деган тахминга асосланган. Ҳисобот даврнинг охирига мавжуд бўлган товарларнинг таннархи оҳирги мувофиқ келади. FIFO усули товарларни амалдаги ҳақиқий жисмоний харакатига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳар қандай тармоқ корхоналари томонилан кўлланилиши мумкин, чунки у товарлар ҳаракатини эмас, қиймат ҳаракатини ҳисобга олади. Инфляция шароитида FIFO усули соф фойданинг энг юқори бўлган даражасини таъминлайди.
Буни сабаби шундаки, компаниялар жорий нархлар ошганда сотиш нархларни ҳам оширишга интиладилар, аммо шу ҳолат инобатга олинмайдики материал заҳиралар ўсишидан илгари сотиб олинган бўлиши мумкин. Нархларни пасайиши шароитида эса тегишли равишда буни тескари жараёнида кузатилади. Шунинг учун FIFO усулининг асосий камчилиги шундан иборатки, у фойда кўрсаткичига иқтисодий ривожланиш цикли таъсирини кучайтиради. Ушбу усулнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, ушбу усулнинг механикаси товар заҳираларига жорий ҳаражатларига яқин бўлган баҳони беради.
Мисол: Товар-моддий заҳиралар таннархини ҳисоблаш усуллари
АВС компанияси йил давомида қўйидаги ТМЗни ҳарид қилди:




Бирликлар миқдори, дона

Маҳсулот бирлиги қиймати

Умумий қиймат

15 январь

500

60

30.000

22 май

800

70

56.000

10 сентябрь

600

80

48.000

Жами:

1900




134.000

Йил охирида омборхонада 400 дона маҳсулот бор эди. Сотилдан келган соф тушум 125.000 ни ташкил этди.

  1. Биринчи ҳарид нархларида баҳолаш усули (FIFO)ни қўллаб, сотилган маҳсулот таннархини ва давр охири заҳираларига тақсимланган ҳаражатларни аниқланг.

Сотишдан тушган даромад 125.000
Сотишга тайёр маҳсулотлар таннархи 134.000
Давр оҳиридаги ТМЗ (400х80) (32.000)
Сотилган маҳсулотлар таннархи 102.000
Сотишдан олинган ялпи фойда 23.000

  1. Ўрта тортилган қиймат усулини қўллаб, сотилган маҳсулотлар таннархини ва ҳисобот даврининг оҳиридаги заҳираларга тақсимланган ҳаражатларни аниқланг.

Товар бирлигининг ўртача тортилган қиймати (134.000/1.900) 70,53
Сотишдан тушган даромад 125.000
Сотишга тайёр маҳсулотлар таннархи 134.000
Давр оҳиридаги ТМЗ (400х80) (28.212)
Сотилган маҳсулотлар таннархи 105.788
Сотишдан олинган ялпи фойда 19.212

  1. Охирги ҳарид нархларида баҳолаш усули (LIFO)ни қўллаб, сотилган маҳсулотлар таннархи ва давр оҳиридаги заҳираларга тақсимланган ҳаражатларни аниқланг.

Сотишдан тушган даромад 125.000
Сотишга тайёр маҳсулотлар таннархи 134.000
Давр оҳиридаги ТМЗ (400х80) (24.000)
Сотилган маҳсулотлар таннархи 110.000
Сотишдан олинган ялпи фойда 15.000

УСУЛЛАРНИ ТАҚҚОСЛАШ



Кўрсаткичлар

Биринчи харид баҳолари усули бўйича баҳолаш (FIFO)

Ўртача тортилган қиймат усули (AVECO)

Охирги ҳарид баҳолари усули бўйича баҳолаш (LIFO)

Сотишдан олинган даромад

125.000

125.000

125.000

Сотишга тайёр бўлган маҳсулот таннархи

134.000

134.000

134.000

Давр охиридаги ТМЗ

32.000

28.212

24.000

Сотилган маҳсулот таннархи

102.000

105.787

110.000

Сотишдан олинган ялпи фойда

23.000

19.212

15.00




Download 295.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling