Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2
Download 295.5 Kb.
|
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq
Соф сотиш қиймати
Товар-моддий захираларнинг таннархи агар ушбу захиралар шикастланган, ёҳуд бутунлай ёки қисман эскирган, ёки уларнинг сотиш нархлари камайган бўлса, қопланмаслиги мумкин. Товар-моддий захираларнинг таннархи, шунингдек, ишлаб чиқаришни охирига етказиш бўйича баҳоланган харажатлар ёки сотувни амалга ошириш бўйича баҳоланган харажатлар ошган тақдирда ҳам копланмаслиги мумкин. Товар-моддий захиралар қийматини таннархдан паст бўлган соф сотиш қийматигача камайтириш амалиёти шундай нуқтаи назар билан тўғри келадики, бунда активлар уларнинг сотилиши ёки фойдаланишидан олиниши кутилаётган суммадан ошмаган қийматда ҳисобга олиниши зарур. Одатда товар-моддий захиралар моддама-модда соф сотиш қийматигача камайтирилади. Аммо айрим ҳолларда, бир хил ёки ўзаро боғлиқ моддаларни гуруҳлаштириш ўринли бўлиши мумкин. Бу товар-моддий захираларнинг бир хил мақсадда ёки бир хил якуний истеъмолчилар учун ишлаб чиқариладиган, бир хил географик ҳудудда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулот тури билан боғлиқ бўлган, ҳамда ушбу маҳсулот турига кирадиган бошқа моддалардан амалда алоҳида баҳолана олмайдиган моддаларига тегишли бўлиши мумкин. Товар-моддий захираларнинг таннархини, уларнинг таснифланиши, масалан, тайёр маҳсулотлар ёки маълум бир оператив сегментдаги барча товар-моддий захиралар, асосида камайтириш нотўғридир. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар одатда алоҳида сотиш наҳи белгиланадиган ҳар бир хизмат бўйича харажатларни тўплайдилар. Шу туфайли, ҳар бир бундай хизматга алоҳида модда сифатида қаралади. Соф сотиш қийматининг баҳоланиши сотилиши кутилаётган товар-моддий захираларнинг суммаси баҳоланган пайтида мавжуд бўлган энг ишончли далилларга асосланади. Бундай баҳолашда, давр тугашидан кейин рўй берадиган ҳодисалар билан бевосита боғлиқ бўлган нархнинг ёки таннархнинг ўзгаришлари ҳисобга олинади, агар бундай ҳодисалар давр охирига мавжуд бўлган шарт-шароитларни тасдиқласа. Соф сотиш қийматининг баҳоланиши, шунингдек, ушбу товар-моддий захирани сақлашдан мақсадни ҳам инобатга олади. Масалан, қатъий белгиланган нарҳлар бўйича товарларни сотиш ёки хизматларни кўрсатиш бўйича шартномаларни бажариш учун мўлжалланган товар-моддий захиралар ҳажмининг соф сотиш қиймати шартнома нарҳига асосланади. Агар сотиш бўийча шартномаларда кўзда тутилган товар-моддий захираларининг миқдори сақланаётган ТМЗлар миқдоридан кам бўлса, ошиқча қисмнинг соф сотиш қиймати умумий сотиш нарҳларига асосланади. Сақланаётган ТМЗлар миқдоридан ошиқча миқдорни кўзда тутган, товарларни қатъий белгиланган нарҳда сотиш бўйича шартномалар ёки қатъий белгиланган нарҳда ҳарид қилиш бўйича шартномалар резервлар (захиралар)нинг тан олинишига олиб келиши мумкин. Бундай резервлар (захиралар) БҲХС 37 “Резервлар (захиралар), шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” мувофиқ ҳисобга олиниши керак. Ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё ва бошқа материаллар таннархдан паст қийматда ҳисобга олинмайди, агарда уларнинг қиймати киритилган тайёр маҳсулот таннарх ёки ундан юқорироқ нархда сотилиши кутилса. Аммо, хом ашё нарҳининг камайиши тайёр маҳсулотнинг таннархи соф сотиш қийматидан ошганлигини кўрсатса, хом ашё қиймати соф сотиш қийматигача камайтирилиши лозим. Бундай ҳолларда, хом ашёларнинг ўрнини қоплаш қиймати уларнинг соф сотиш қийматининг мавжуд бўлган энг афзал ўлчови бўлиши мумкин. Соф сотиш қийматини қайтадан баҳолаш кейинги ҳар бир даврда амалга оширилади. Агар товар-моддий захираларнинг қийматини таннархга нисбатан камайтирилишга сабаб бўлган дастлабки шарт-шароитлар эндиликда мавжуд бўлмаганида, ёки иқтисодий шароитларнинг ўзгариши натижасида соф сотиш қийматининг ошганлигига аниқ далиллар мавжуд бўлганида, камайтириш суммаси шундай тарзда қайта тикланадики (яъни қайта тиклаш суммаси дастлабки камайтириш суммаси билан чекланади), бунда янги баланс қиймати таннарх билан ўзгарган соф сотиш қийматидан қайси бири камроқ бўлса, ўша қийматга тенг бўлади. Ушбу ҳолат юзага келиши мумкин, масалан, қачонки соф сотиш қиймати пасайгани туфайли соф сотиш қийматида ҳисобга олинган товар-моддий захираси кейинги даврда ҳам сақланиб турган бўлса ва унинг сотиш нарҳи ошса. Download 295.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling