Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2
Download 295.5 Kb.
|
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хизмат кўрсатувчи ташкилотларда товар-моддий захираларнинг таннархи
- Биологик активлардан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархи
Бошқа харажатлар
Бошқа харажатлар ТМЗлар таннархига, фақатгина ТМЗларни ҳозирги пайтдаги жойлашиши ва ҳолатига келтириш учун сарфланган харажатлар ҳажмидагина, киритилади. Масалан, но-ишлаб чиқариш устама харажатлари ёки махсус мижозлар учун маҳсулотларни ясаш харажатларини товар-моддий захиралар таннархига киритиш ўринли бўлиши мумкин. Товар-моддий захиралар таннархига киритилмайдиган ва улар келиб чиққан давр харажатлари сифатида тан олинадиган харажатлар мисолига қуйидагилар киради: меъёридан ташқари сарфланган хом ашё, меҳнат ва бошқа ишлаб чиқариш харажатлари суммаси; сақлаш харажатлари, агар бу харажатлар ишлаб чиқариш жараёнининг кейинги босқичлари учун талаб этилмаса; товар-моддий захираларни хозирги пайтдаги жойлашиши ва ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлмаган маъмурий устама харажатлар; сотиш харажатлари. БҲХС 23 “Қарзлар бўйича харажатлар” олинган қарзлар бўйича харажатлар товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган камдан-кам ҳолларини белгилайди. Хўжалик субъекти товар-моддий захираларни кечиктириб тўлаш шартларида сотиб олиши мумкин. Агар бундай келишув амалда молиялаштириш элементини ўз ичига олса, бу элемент, масалан, одатдаги шартларда кредитга сотиб олиш нарҳи ва тўлов суммаси орасидаги фарқ, ушбу молиялаштириш даврида фоиз харажатлари сифатида тан олиниши шарт. Хизмат кўрсатувчи ташкилотларда товар-моддий захираларнинг таннархи Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар товар-моддий захираларга эга бўлганида, улар бу ТМЗларни ишлаб чиқариш харажатлари суммасида баҳолайдилар. Бу харажатлар, асосан, хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ходимлар, шу жумладан уларни назорат қиладиган ходимлар билан боғлиқ бўлган мехнат ҳақи ва бошқа харажатлар, ҳамда тегишли устама харажатлардан ташкил топади. Хизматларни сотишда банд бўлган ва умумий маъмурий ходимларга тегишли бўлган мехнат ҳақи ва бошқа харажатлари таннархга киритилмайди, ва улар келиб чиққан даврнинг харажатлари сифатида тан олинади. Аксарият ҳолларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ТМЗлари таннархига улар томонидан хизмат нарҳига киритиладиган фойда меъёри ёки тақсимланмайдиган устама харажатлар киритилмайди. Биологик активлардан олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархи БҲХС 41 “Қишлоқ хўжалиги”га асосан хўжалик субъекти ўзининг биологик активларидан йиғиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ичига оладиган товар-моддий захиралари, уларни дастлабки тан олишда йиғим пайтидаги сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади. Бу ўша санадаги товар-моддий захираларнинг, мазкур стандарт қўлланилиши мақсадидаги, таннархидир. Download 295.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling