Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2
II-БОБ. Жорий активлар: Товар-моддий захиралар
Download 295.5 Kb.
|
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавжуд бўлган товарларни моддий заҳиралар таркибига киритмаслик ҳоллари
- Консигнация
- Товар-моддий заҳираларни баҳолаш Товар-моддий заҳиралар таннарх ёки соф сотиш қийматидан энг кам қиймати бўйича баҳоланади. ТМЗларни таннарх бўйича баҳолаш
II-БОБ. Жорий активлар: Товар-моддий захиралар
Заҳираларнинг таърифи ва туркумланиши Товар-модий заҳиралар – бу хўжалик субъектларнинг қўйидаги шаклдаги активларидир: а) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ишлатилиши кўзда тутилган хомашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бошқа материаллар; б) тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш; в) хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятида сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулот ва товарлар. Мавжуд бўлган товарларни моддий заҳиралар таркибига киритмаслик ҳоллари Инвентарлаш қилинаётган даврда компаниянинг эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган товарлар аниқланиши мумкин. Бу мижозининг буюртмасига асосан тайёрланган асосан тайёрланган, у томонидан тўланган (яъни, олди-сотди битими бажарилган), унга қарашли ва жўнатишини кутаётган товарлардир. Уларни сотиш жараёнини қайд қилиш зарур. Моддий заҳиралар таркибига кирмайдиган товарларнинг яна бир тоифаси бу – консигнациядаги товарларлар. Консигнация – бу комитент ёки консигнант деб аталадиган мулкдорнинг ўз товарларини бошқа компания омборларида жойлаштиришидир. Консигнатор бундай товарларни ўзининг моддий заҳиралари таркибига киритмаслиги керак, чунки сотиш давригача бу товарлар жўнатувчи – консигнант мулки ҳисобланади. Товар-моддий заҳираларни баҳолаш Товар-моддий заҳиралар таннарх ёки соф сотиш қийматидан энг кам қиймати бўйича баҳоланади. ТМЗларни таннарх бўйича баҳолаш Товар-моддий заҳираларнинг таннархи қўйидагилардан иборат: а) товар-моддий заҳираларни сотиб олиш харажатлари, жумладан ҳарид қиймати, импорт божхона божжалари ва тўловлари, тайёрлов-воситачалик ташкилотларига тўлаган комиссион тўловлар, бошқа солиқлар (корхона кейинчалик қайтариб олиши мумкин бўлганлардан ташқари), фрахт қиймати (заҳираларни сотиб олиш билан боғлиқ транспорт-тайёрлов ва йўлдаги товарларни суғурталаш харажатлари), сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бошқа ҳаражатлар; б) қайта ишлар харажатлари, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ харажатларидан, жумладан: - ишлаб чиқаришга таалуқли материал харажатлари; - асосий ишлаб чиқаришда, яъни дастгоҳ ва ускуналарда ҳомашё ва материалларни тайёр маҳсулотга қайта ишлаш билан банд бўлган ишчиларининг иш ҳақи ва ишлаб чиқаришга таалуқли ижтимоий суғуртага ажратмалар; - билвосита ҳаражатлар – бу харажатлар ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш харажатларидир. Масалан, ёрдамчи ишчиларнинг вақтбай иш ҳақи, ишлаб чиқариш асосий воситаларининг амортизацияси, ишлаб чиқариш асосий воситаларнинг жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари ва маҳсулот хажмининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган шартдан доимий харажатлар. в) бошқа харажатлар – ТМЗларни керакли жойга келтириш билан боғлиқ бўлган транспорт ва уларни тегишли ҳолатда ушлаб туриш билан боғлиқ бошқа харажатлар (тайёр маҳсулотни омборга ташиб келтириш, якка тартибдаги буютмалар бўйича товарларни конструкция қилиш харажатлари ва бошқалар). Хизмат кўрсатиш корхоналарда ТМЗлар таннарҳи қўйидагиларни ташкил топди: а) хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган ходимларнинг (бошқариш ходимларни билан бирга) иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмалар каби харажатлар; б) ёрдамчи материаллар харажатлари; в) хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келган бошқа харажатлар. ТМЗ таннарҳига киритлмайди харажатлар (хизмат кўрсатишни қўшган ҳолда, хамма соҳаларга кўлланиладиган): а) меъёрдан ортиқ (корхонадан белгиланган энг оқилона бўлган харажатларни меъёри) материаллар, иш кучи ва бошқа режада кўзда тутилмаган ҳаракатлар; б) агар технологик жараёнида кўриб ўтилмаган бўлса, ишлаб чиқариш циклининг алоҳида босқичлари ўртасида ТМЗни сақлаш харажатлари; в) умумий ва маъмурий – бошқарув ҳаражатлар. г) сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар. Download 295.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling