Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2


Товар-моддий заҳираларни сотиш қиймати бўйича баҳолаш


Download 295.5 Kb.
bet11/16
Sana28.12.2022
Hajmi295.5 Kb.
#1008853
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq

Товар-моддий заҳираларни сотиш қиймати бўйича баҳолаш
Товар-моддий заҳираларни соф сотиш қиймати – бу товарлар сотилишининг таҳминий қийматидан товарнинг сотув олди тайёргарлиги ва унинг сотилиши бўйича харажатларни айирмасидир. Товар-моддий соф сотиш қиймати таннарх қайта тикланиши мумкин бўлмаган қўйидаги ҳолларда фойдаланилади:
- Товар моддий заҳиралар шикастланганда
- Улар қисман ёки бутунлай эскирганида
- Уларни сотув нархи пасайган ҳолларда.


Товар-моддий заҳираларни соф сотиш қийматини аниқлаш усуллари
Товар-моддий заҳираларни таннархи ёки соф сотиш қиймати бўйича энг кам бўлган баҳосини аниқлашда қўйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
(а) моддалар усули – товар моддий заҳираларни ҳар бир номи бўйича унинг баланс қиймати ёки соф сотиш қийматидан энг кичиги танланади;
(б) асосий товар гуруҳлари усули – товар моддий заҳираларни ҳар бир гуруҳи бўйича унинг баланс қиймати ёки соф сотиш қийматидан энг кичиги танланади;
(в) заҳираларнинг умумий сатхи усули – товар моддий заҳираларни умумий сатхи бўйича унинг баланс қиймати ёки соф сотиш қийматидан энг кичиги танланади.
Турли тармоқларда соф сотиш қиймати бўйича ҳисобдан чиқаришнинг хусусиятлари
Хизматлар кўрсатиш соҳаси – хизмат кўрсатувчи соҳадаги корхоналар одатда ҳар бир хизмат тури бўйича харажатларни жамгаради, ва улар бўйича алоҳида сотув нархини белгилайди, шунинг учун хизматларни ҳар бир тури алоҳида бирлик сифатида кўрилади.
Саноат – материал ва бошқа ёрдамчи воситаларнинг заҳиралари, агар уларни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқилган тайёр маҳсулот таннархга тенг ёки ундан юқорироқ нарзда сотилиши кутилса, ўз таннархидан пастроқ нархда баҳоланмайди. Агар материалларнинг нархларини пасайиши тайёр маҳсулотни сотилишидан олинадиган дармоад ушбу маҳсулотни таннархидан паст бўлишига олиб келадиган бўлса материалларни қиймати сотилишини соф қийматигача ҳисобдан чиқарилади.
Чакана савдода сотилган товарлар таннархининг ҳисоби
Чакана савдода сотилган товарлар таннархининг ҳисоби бизнеснинг бошқа соҳаларидан фарқ қилади, чунки товарлар бухгалтерия ҳисобида сотиш нархи бўйича ҳисобга олигади, товарлар қолдиғини таннарх бўйича акс эттириш учун эса товарлар қолдиғига таалуқли даромадни кредит томонида ҳисобга оладиган контрактив “Савдо устамаси” счётидан фойдаланилади. Сотилган товарларни таннархи чакана нархларда сотилган товарлар қийматидан ушбу товарларга таалуқли бўлга нсавдо устамаси суммасини айириш йўли билан аниқланади. Сотилган товарларга таалуқли савдо устамасининг қиймати ўртача фоиз бўйича ҳисобланади. Ушбу сумма қўйидаги аниқланади:
Ўртача % = Савдо устамасининг бошланғич қолдиғи + келиб тушган товарлар бўйича савдо устамаси х 100% /
Ҳисобот давридаги товар айланиши + Давр охирига товарлар қолдиғи
Сотилган савдо устама суммаси = Товарлар айланиши х Ўртача %
Мисол: 2015 йилнинг 1 июнига “Зебо” чакана савдо корхонасининг счётларидаги қолдиқлар қўйидаги: “Товарлар” – 90.000 сўм (сотиш нархи бўйича), “Савдо устамаси” – 6.240 сўм. Ҳисобот даври мобайнида қўйидаги операциялар содир этилган:
а) 240.000 сўмлик товарлар сотиб олинган (сотув нархи бўйича), жумладан савдо устамаси 14.550 сўмни ташкил этади.
Дт Товарлар 240.000
Кт Тўланадиган счётлар 225.450
Кт Савдо устамаси 14.550
б) Нақд пулга 230.000 сўмлик товарлар сотилган.
Дт Пул маблағи 230.000
Кт Товарлар сотилишидан даромад 230.000
в) Ҳисоб бўйича сотилган товарлар бўйича савдо устамаси қўйидагича:
Ўртача%= (6.240 + 14.550) х 100% /( 230.000 + 100.000 )= 6,3%
Сотилган савдо устамасининг суммаси = 230.000 х 6,3% = 14.490
Дт Савдо устамаси 14.490
Дт Сотилган товарлар таннархи 215.510
Кт Товарлар 230.000
г) Сотишдан олинган даромад счётининг ёпилиши:
Дт Товарлар сотилишидан даромад 230.000
Кт Якуний молиявий натижасида 230.000
д) Сотилган товарлар таннархи счётининг ёпилиши:
Дт Якуний молиявий натижа 230.000
Кт Сотилган товарлар таннархи 230.000

Хизмат соҳаси корхоналари учун товар-моддий заҳираларнинг таннархи.


Хизматларни таъминлашда, товар-моддий заҳираларнинг таннархи, асосан хизматлар кўрсатиш билан бевосита банд бўлган ходимларга, шу жумладан, назорат ходимларга иш ҳақи харажатларидан ва бошқа харажатларидан иборат. Меҳнат ҳақи харажатлари ва сотиш ҳамда, маъмурий-бошқарув харажатлари билан боғлиқ харажатлар таннархга киритилмайди, аммо улар амалга оширилган пайтдаги операцион харажатлар сифатида эътироф этилади (ҳисобда акс эттирилади).




    1. Download 295.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling