Бухгалтерия Ҳисобининг Ҳалқаро Стандарти 2


Таннархни баҳолаш усуллари


Download 295.5 Kb.
bet6/16
Sana28.12.2022
Hajmi295.5 Kb.
#1008853
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Xalqarо mоliyaviy hisobоt standartlari talabalariga muvоfiq

Таннархни баҳолаш усуллари
ТМЗлар таннархини баҳолаш учун, қулайлик мақсадида, меъёрий харажатлар бўйича таннархни ҳисоблаш усули ёки чакана усули каби усуллардан фойдаланиш мумкин, агарда уларни қўллаш натижалари тахминан таннархга тенг бўлса. Меъёрий харажатларда хом ашё ва материаллар, ишчи кучи, самарадорлик ва қувватдан фойдаланишнинг нормал даражаси ҳисобга олинади. Меъёрлар доимий тарзда таҳлил қилиб турилади, ва, зарур ҳолларда жорий шарт-шароитларга қараб қайта кўриб чиқилади.
Чакана усули кўпинча чакана савдо соҳасида кўп сонли, тез-тез ўзгариб турувчи, ва бир хил фойда олиб келадиган шундай ТМЗларни баҳолаш учун фойдаланиладики, улар таннархини ҳисоблаш учун бошқа усулларни қўллашни амалий иложи бўлмайди. Товар-моддий захиранинг таннархи ушбу ТМЗнинг сотиш қийматини ялпи фойданинг тегишли фоизига камайтириш йўли билан аниқланади. Қўлланиладиган фоизни аниқлашда, қиймати дастлабки сотиш нарҳидан камайтирилган товар-моддий захиралари ҳисобга олинади. Кўпинча ҳамма чакана савдо бўлимлари бўйича ўртача фоиз қўлланилади.
Таннархни аниқлаш формулалари
Одатда бир-бирини ўрнини босмайдиган (бир-бирини алмаштира олмайдиган) ТМЗлар моддаларининг ҳамда махсус лойиҳалар учун ишлаб чиқарилган ва ажратилган товарлар ва хизматларнинг таннархи уларга тегишли алоҳида харажатларнинг махсус аниқланиши йўли билан баҳоланади.
Таннархни махсус аниқланиши деганда алоҳида харажатларнинг товар-моддий захираларнинг алоҳида аниқланган моддаларига олиб борилиши тушунилади. Бу махсус лойиҳа учун ажратилган ТМЗларни ҳисобга олишда, улар сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган бўлишидан қатъий назар, тўғри ёндашув ҳисобланади. Аммо, кўп миқдордаги, одатда бир-бирини ўрнини босадиган ТМЗлар моддалари мавжуд бўлганида, харажатларнинг махсус аниқланиши ноўрин ҳисобланади. Бундай ҳолларда, фойда ёки зарар шаклланишида олдиндан белгиланган натижаларга эришиш мақсадида товар-моддий захираларда қоладиган моддаларни танлаш усулини қўллаш мумкин.
Товар-моддий захиралар таннархи биринчи-кирим, биринчи-чиқим (ФИФО) усули ёки ўртача тортилган қиймат формуласи орқали аниқланиши лозим. Хўжалик субъекти, унинг учун бир хил хусусиятга эга бўлган ва бир хил тарзда фойдаланиладиган барча товар-моддий захиралар бўйича бир хил таннархни аниқлаш формуласидан фойдаланиши шарт. Ҳар хил хусусиятга эга бўлган ва ҳар хил йўналишда ишлатиладиган товар-моддий захиралар учун ҳар хил таннархни аниқлаш формулаларидан фойдаланиш мумкин. Масалан, товар-моддий захиралардан битта операцион сегментида фойдаланиш тарзи хўжалик субъектининг бошқа операцион сегментида шу турдаги товар-моддий захиралардан фойдаланиш тарзидан фарқланиши мумкин. Аммо, товар-моддий захираларнинг географик жойлашувидаги (ёки солиқ қоидаларига нисбатан) фарқ ўз-ўзидан ҳар хил таннарх формулаларидан фойдаланишга асос бўла олмайди. ФИФО формуласи шуни назарда тутадики, биринчи сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган товар-моддий захиралар биринчи бўлиб сотилади, ва ўз навбатида, давр охирига бўлган захирадаги моддалар энг охирги сотиб олинган ва ишлаб чиқарилган бўлади. Ўртача тортилган таннарх формуласида, ҳар бир модданинг таннархи, худди шундай моддаларнинг давр бошига бўлган таннархи билан давр давомида сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган худди шундай моддалар таннархининг тортилган ўртача қиймати бўйича аниқланади. Хўжалик субъектининг шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ўртача қиймат даврий асосда ёки ҳар бир қўшимча партия олиниши билан ҳисобланиши мумкин.

Download 295.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling