Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 40
Ҳаққоний қийматни ишончли аниқлашнинг имконсизлиги
Download 188 Kb.
|
IAS 40 Инвестицион мулк
Ҳаққоний қийматни ишончли аниқлашнинг имконсизлиги
53 Тадбиркорлик субъектининг доимий асосда инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли аниқлай олишини рад этадиган фараз мавжуд. Бироқ, истисно ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни дастлаб сотиб олганда (ёки фойдаланишдаги ўзгариш натижасида мавжуд мулк дастлаб инвестицион мулкка айланганда), инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини доимий асосда ишончли аниқлаб бўлмаслигининг аниқ далили мавжуд бўлади. Бундай ҳолат содир бўлади, фақатгина қачонки қиёсий мулклар бозори фаол бўлмаса (масалан, яқин саналардаги операциялар жуда кам, белгиланган нархлар жорий эмас ёки кузатилган операция нархлари шуни кўрсатадики сотувчи сотишга мажбур бўлган) ва ҳаққоний қийматининг муқобил ишончли баҳолари (масалан, дисконтланган пул оқимлари режаларига асосланган) мавжуд бўлмаса. Агар тадбиркорлик субъекти қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати ишончли аниқланмаслигини аниқласа, аммо қурилиш тугаганда мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли аниқлашни тахмин қилса, унинг ҳаққоний қиймати ишончли аниқлангунча ёки қурилиш тугагунча (қайси бири вақтлироқ бўлса), тадбиркорлик субъекти ушбу қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкни таннархда баҳолаши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкнинг (қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкдан ташқари) ҳаққоний қийматини доимий асосда ишончли аниқлаб бўлмаслигини аниқласа, тадбиркорлик субъекти ушбу инвестицион мулкни БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда баҳолаши лозим. Инвестицион мулкнинг тугатиш қиймати нольга тенг деб фараз қилиниши лозим. Тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни балансдан чиқаргунга қадар БҲХС 16 ни қўллаши лозим. 53A Қачонки тадбиркорлик субъекти олдин таннархда баҳоланган қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш имконига эга бўлса, у ушбу мулкни унинг ҳаққоний қийматида баҳолаши лозим. Ушбу мулкнинг қурилиши тугаганда, ҳаққоний қиймат ишончли баҳоланиши мумкин деб фараз қилинади. Агар бундай ҳолат бўлмаса, 53-бандга мувофиқ, мулк БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олиниши лозим. 53Б Қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкинлиги тўғрисидаги фараз фақатгина дастлабки тан олишда рад этилиши мумкин. Қурилиш жараёнидаги инвестицион мулк объектини ҳаққоний қийматда баҳолаган тадбиркорлик субъекти қурилиши тугаган инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини ишончли баҳолаш мумкин эмаслиги тўғрисида хулоса қила олмайди. 54 Истисно ҳолатларда, 53-бандда келтирилган сабабларга кўра тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда баҳолашга мажбур бўлса, у бошқа инвестицион мулкларни, шу жумладан қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкни, ҳаққоний қийматда баҳолайди. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини битта инвестицион мулкка нисбатан қўлласа ҳам, тадбиркорлик субъекти қолган мулкларнинг ҳар бирини ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда ҳисобга олишни давом эттириш лозим. 55 Агарда тадбиркорлик субъекти олдин инвестицион мулкни ҳаққоний қийматда баҳолаган бўлса, қиёсий бозор битимлари тез-тез юз бермай қолиши ёки бозор нархлари кам мавжуд бўлиб қолишига қарамасдан, у балансдан ташқарига чиқаргунча (ёки мулк мулк-эгаси-эгаллаган мулк бўлгунча ёки тадбиркорлик субъекти одатдаги хўжалик фаолиятидаги сотиш учун мулкни такомиллаштиришни бошлагунча) мулкни ҳаққоний қийматда баҳолашни давом эттириш лозим. Download 188 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling