Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 40


Download 188 Kb.
bet12/12
Sana18.06.2023
Hajmi188 Kb.
#1586148
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
IAS 40 Инвестицион мулк

Кучга кириш санаси
85 Тадбиркорлик субъекти мазкур Стандарт 2005 йилнинг 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Муддатидан олдин қўллаш маъқулланади. Агарда тадбиркорлик субъекти мазкур Стандартни 2005 йилнинг 1 январидан олдин бошланадиган давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим.
85A БҲХС 1 “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш” (2007 йилдаги таҳрирда) МҲХСларда фойдаланилган атамаларни ўзгартирди. Бунга қўшимча тарзда у 62-бандни ҳам ўзгартирди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгартиришларни 2009 йилнинг 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўллаши лозим. Агар тадбиркорлик субъекти (2007 йилдаги таҳрирда) БҲХС 1 ни олдинги давр учун қўлласа, ўзгартиришлар ушбу олдинги давр учун қўлланилиши лозим.
85Б 2008 йилнинг май ойида чоп этилган МҲХСларга такомиллаштиришлар га асосан 8, 9, 48, 53, 54 ва 57-бандлар ўзгартирилди, 22-банд ўз кучини йўқотди ва 53А ва 53Б-бандлар қўшилди. Тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгартиришларни 2009 йил 1 январидан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун истиқболли тарзда қўллаши лозим. Тадбиркорлик субъекти ўзгартиришларни қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкка нисбатан 2009 йил 1 январдан олдинги ҳар қандай санадан бошлаб қўллашига рухсат этилган, бунда қурилиш жараёнидаги инвестицион мулкларнинг ҳаққоний қийматлари ўша саналарда баҳоланиши лозим. Муддатидан олдин қўллашга рухсат этилади. Агарда тадбиркорлик субъекти мазкур ўзгартиришларни олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни очиб бериши лозим ҳамда бир вақтни ўзида ўзгартиришларни БҲХС 16 “Асосий воситалар” нинг 5 ва 81Д-бандларига нисбатан ҳам қўллаши лозим.
85В 2011 йилнинг май ойида чоп этилган МҲХС 13 га асосан 5-банддаги ҳаққоний қиймат таърифи ўзгартирилди ва 26, 29, 32, 40, 48, 53, 53Б, 78-80 ва 85Б-бандлар ўзгартирилди ва 36–39, 42-47, 49, 51 ва 75(г)-бандлар ўз кучини йўқотди. Қачонки тадбиркорлик субъекти МҲХС 13 ни қўлласа, у мазкур ўзгаришларни қўллаши лозим.
БҲХС 40 (2000 йилдаги таҳрири) ўз кучини йўқотиши
86 Ушбу Стандарт (2000 йилда чоп этилган) БҲХС 40 “Инвестицион мулк” ни ўрнини эгаллайди.

© МҲХС Фонди

Download 188 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling