Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 40


Таннарх бўйича ҳисобга олиш модели


Download 188 Kb.
bet6/12
Sana18.06.2023
Hajmi188 Kb.
#1586148
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
IAS 40 Инвестицион мулк

Таннарх бўйича ҳисобга олиш модели
56 Дастлабки тан олингандан сўнг, таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини танлайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг барча инвестицион мулкларини ушбу бўйича ҳисобга олиш моделига нисбатан БҲХС 16 нинг талабларига мувофиқ баҳолаши лозим, бундан МҲХС 5 “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом эттирилмайдиган фаолият” га мувофиқ сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланиш мезонларини қаноатлантирадиганлар (ёки сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган балансдан чиқариш гуруҳига киритилганлар) мустасно. Сотиш учун мўлжалланган таснифининг мезонларини қаноатлантирадиган (ёки сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган балансдан чиқариш гуруҳига киритилган) инвестицион мулклар МҲХС 5 га мувофиқ баҳоланиши лозим.
Ўтказишлар
57 Инвестицион мулк таснифига, ёки таснифидан, ўтказишлар амалга оширилиши лозим, фақат ва фақат, фойдаланишда ўзгариш бўлиши қуйидагилар орқали тасдиқланганда:
(a) инвестицион мулкдан мулк-эгаси-эгаллаган мулкка ўтказиш учун, эгаси томонидан эгаллашнинг бошланиши;
(б) инвестицион мулкдан товар-моддий захираларга ўтказиш учун, сотишни кўзлаб такомиллаштиришни бошланиши;
(в) мулк-эгаси-эгаллаган мулкдан инвестицион мулкка ўтказиш учун, эгаси томонидан эгаллашнинг тугаши; ёки
(г) товар-моддий захиралардан инвестицион мулкка ўтказиш учун, бошқа томон билан оператив ижаранинг бошланиши.
(д) [ўз кучини йўқотган]
58 57(б)-банд тадбиркорлик субъектидан мулкни инвестицион мулкдан товар-моддий захираларга ўтказишни талаб этади, фақатгина қачонки сотишни кўзлаб такомиллаштиришни бошлаш оқибатида фойдаланишда ўзгариш бўлса. Тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни такомиллаштирмасдан балансдан чиқаришга қарор қилса, уни тан олишни тухтатгунча (молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботдан чиқариб ташлагунча) инвестицион мулк сифатида ҳисобга олишни давом эттиради ва товар-моддий захиралар сифатида ҳисобламайди. Худди шунингдек, агар тадбиркорлик субъекти келгусида инвестицион мулк сифатида фойдаланишни давом эттириш учун амалдаги инвестицион мулкни қайта такомиллаштиришни бошласа, мулк инвестицион мулк сифатида қолади ва у қайта такомиллаштириш мобайнида мулк-эгаси-эгаллаган мулк сифатида қайта таснифланмайди.
59 60-65 бандлар тадбиркорлик субъекти инвестицион мулк учун ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланиши натижасида юзага келадиган тан олиш ва баҳолаш масалаларига нисбатан қўлланилади. Қачонки тадбиркорлик субъекти таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланса, инвестицион мулк, мулк-эгаси-эгаллаган мулк ва товар-моддий захиралар ўртасидаги ўтказишлар ўтказилган мулкнинг баланс қийматини ўзгартирмайди ва улар баҳолаш ва очиб бериш мақсадларидаги ушбу мулкнинг таннархини ўзгартирмайди.
60 Ҳаққоний қийматда акс эттирилган инвестицион мулкдан мулк-эгаси-эгаллаган мулкка ёки товар-моддий захираларга ўтказишда, БҲХС 16 ёки БҲХС 2 га мувофиқ кейинги ҳисоб-китоб учун мулкнинг назарда тутилган қиймати фойдаланишда ўзгариш бўлган санадаги унинг ҳаққоний қиймати бўлиши лозим.
61 Агарда мулк-эгаси-эгаллаган мулк ҳаққоний қийматда акс эттириладиган инвестицион мулкка ўтказиладиган бўлса, тадбиркорлик субъекти фойдаланишда ўзгариш бўладиган санагача БҲХС 16 ни қўллаши лозим. Тадбиркорлик субъекти ўша санада БҲХС 16 га мувофиқ мулкнинг баланс қиймати билан унинг ҳаққоний қиймати орасидаги ҳар қандай фарқни БҲХС 16 га мувофиқ қайта баҳолаш каби ҳисобга олиши лозим.
62 Мулк-эгаси-эгаллаган мулк ҳаққоний қийматда ҳисобга олинган инвестицион мулк таснифига ўтказиладиган санагача, тадбиркорлик субъекти мулкка нисбатан эскириш ҳисоблайди ва вужудга келган ҳар қандай қадрсизланиш бўйича зарарни тан олади. Тадбиркорлик субъекти ўша санада БҲХС 16 га мувофиқ мулкнинг баланс қиймати билан унинг ҳаққоний қиймати орасидаги ҳар қандай фарқни БҲХС 16 га мувофиқ қайта баҳолаш каби ҳисобга олиши лозим. Бошқача қилиб айтганда:
(a) мулкнинг баланс қийматидаги вужудга келадиган ҳар қандай камайиш фойда ёки зарарда тан олинади. Бироқ, ушбу мулкни қайта баҳолаш натижасидаги ортиқча қиймат суммаси даражасидаги камайиш бошқа умумлашган даромадда тан олинади ва капитал таркибидаги қайта баҳолаш қийматининг ошган суммасини камайтиради.
(б) баланс қийматидаги ҳар қандай кўпайиш қуйидагича ҳисобга олинади:
(i) ушбу мулкка нисбатан олдинги қадрсизланиш бўйича зарарни қайта тиклаш даражасида, кўпайиш фойда ёки зарарда тан олинади. Фойда ёки зарарда тан олинган сумма баланс қийматини қадрсизланиш бўйича зарар тан олинмаганда аниқланадиган (эскиришдан ҳоли) баланс қийматигача тиклаш учун керак бўладиган суммадан ошмаслиги керак.
(ii) кўпайишнинг қолган ҳар қандай қисми бошқа умумлашган даромадда тан олинади ва капитал таркибидаги қайта баҳолашдаги ортиқча қийматни кўпайтиради. Инвестицион мулкни кейинчалик балансдан чиқаришда, капитал таркибига киритилган бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси тақсимланмаган фойдага ўтказилиши мумкин. Бошланғич қийматига нисбатан қайта баҳолаш қийматининг ошган суммаси тақсимланмаган фойдага ўтказиш фойда ёки зарар орқали амалга оширилмайди.
63 Товар-моддий захиралардан ҳаққоний қийматда акс эттириладиган инвестицион мулкка ўтказиш учун, мулкнинг ўша санадаги ҳаққоний қиймати билан унинг олдинги баланс қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.
64 Товар-моддий захиралардан ҳаққоний қийматда акс эттириладиган инвестицион мулкка ўтказишларнинг ёндашуви товар-моддий захираларнинг сотилишининг ёндашувига мутаносибдир.
65 Тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматда акс эттириладиган ўзи томонидан қурилаётган инвестицион мулкнинг қурилишини ёки такомиллаштирилишини тугатганда, мулкнинг ўша санадаги ҳаққоний қиймати билан унинг олдинги баланс қиймати ўртасидаги ҳар қандай фарқ фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.

Download 188 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling