Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 40
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели
Download 188 Kb.
|
IAS 40 Инвестицион мулк
- Bu sahifa navigatsiya:
- 35 Инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарар у қайси даврда вужудга келган бўлса, ўша даврнинг фойда ёки зарарида тан олиниши лозим.
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели
33 Дастлаб тан олингандан сўнг, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини танлайдиган тадбиркорлик субъекти ўзининг барча инвестицион мулкларини ҳаққоний қийматда баҳолаши лозим, бундан 53-бандда қайд қилинган ҳолатлар мустаснодир. 34 Қачонки ижарачи томонидан оператив ижара бўйича эгалик қилинадиган мулк улуши 6-бандга асосан инвестицион мулк сифатида таснифланса, 30-банд қўлланилмайди; ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўлланилиши лозим. 35 Инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши натижасида вужудга келадиган фойда ёки зарар у қайси даврда вужудга келган бўлса, ўша даврнинг фойда ёки зарарида тан олиниши лозим. 36– 39 [Ўз кучини йўқотган] 40 МҲХС 13 га мувофиқ инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш пайтида, тадбиркорлик субъекти шуни таъминлаши лозимки, ҳаққоний қиймат, шу ўринда, жорий ижара келишувларидан ижара даромадларини ҳамда бозор иштирокчилари жорий бозор шароитларида инвестицион мулкларни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа фаразларни акс эттиради. 41 25-банд ижара бўйича мулкдаги улушнинг қийматини дастлабки тан олиниши учун асосни белгилайди. 33-банд ижара бўйича мулкдаги улушни, агар зарур бўлса, ҳаққоний қийматда қайта баҳоланишини талаб этади. Бозор нархларида тузилган ижара келишувида, харид пайтидаги ижара бўйича мулкдаги улушнинг ҳаққоний қиймати, яъни соф барча кутилаётган ижара тўловлари (жумладан тан олинган мажбуриятларга тегишлилари), нольга тенг бўлиши керак. БҲХС 17 нинг 20-бандига мувофиқ, ижара бўйича актив ва мажбурият, бухгалтерия ҳисоби мақсадларида, ҳаққоний қийматдами ёки минимал ижара тўловларининг келтирилган (дисконтланган) қийматидами тан олинганлигидан қатьи назар, ушбу ҳаққоний қиймат ўзгармайди. Шу туфайли, ҳаққоний қиймат турли вақтларда баҳоланмагунча, ижарадаги активни 25-бандда кўзда тутилган таннархидан 33-бандда кўзда тутилган ҳаққоний қийматда қайта баҳолаш дастлабки ҳеч қандай фойда ёки зарар юзага келишига олиб келмаслиги керак. Бу юз бериши мумкин, қачонки ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўллаш танлаш дастлабки тан олишдан сўнг амалга оширилса. 42– 47 [Ўз кучини йўқотган] 48 Истисно ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкни дастлаб сотиб олганда (ёки фойдаланишдаги ўзгариш натижасида мавжуд мулк дастлаб инвестицион мулкка айланганда), ўринли ҳаққоний қиймат баҳолари кенглигининг ўзгарувчанлиги шунчалик аҳамиятли бўладики ҳамда турли хил натижаларнинг эҳтимолларини баҳолаш шунчалик қийин бўладики, ҳаққоний қийматнинг ягона баҳосининг фойдалилиги инкор этилиши аниқ далили мавжуд бўлади. Бу эса инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини доимий асосда ишончли аниқланмаслигини кўрсатади (53-бандга қаранг). 49 [Ўз кучини йўқотган] 50 Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели асосида инвестицион мулкнинг баланс қийматини аниқлашда, тадбиркорлик субъекти алоҳида активлар ва мажбуриятлар сифатида тан олинган активлар ва мажбуриятларни икки марта ҳисобга олмайди. Масалан: (a) Ускуналар, масалан лифтлар ёки кондиционерлар, алоҳида асосий воситалар сифатида тан олинмайди, балки улар бинонинг ажралмас қисми бўлиб, умуман олганда инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати таркибига киритилган бўлади. (б) Агарда офис мебеллар билан ижарага берилган бўлса, офиснинг ҳаққоний қиймати мебелларнинг ҳаққоний қийматини ҳам ўз ичига олади, чунки ижарадан даромад мебелли офисга тааллуқлидир. Қачонки мебеллар инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматига киритилганда, тадбиркорлик субъекти ушбу мебелларни алоҳида актив сифатида тан олмайди. (в) Инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати таркибига оператив ижарадан даромадлар бўйича олдиндан тўлов ёки ҳисобланган даромад кирмайди, чунки тадбиркорлик субъекти уни алоҳида актив ёки мажбурият сифатида тан олади. (г) Ижара бўйича эгалик қилинаётган инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати кутилаётган пул оқимларини акс эттиради (шу жумладан, тўланиши мумкинлиги кутилаётган шартли ижара ҳақлари). Шу туфайли, агар мулкни баҳолаш амалга оширилиши кутилаётган барча соф тўловлар бўлса, ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели асосида инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини аниқлаш учун ҳар қандай тан олинган ижара мажбуриятини ушбу тўловларга қайта қўшиш зарур. 51 [Ўз кучини йўқотган] 52 Баъзи ҳолатларда, тадбиркорлик субъекти томонидан инвестицион мулк бўйича унинг тўловларининг (тан олинган мажбуриятлар бўйича тўловлардан ташқари) келтирилган (дисконтланган) қиймати тегишли пул оқимларининг келтирилган (дисконтланган) қийматидан юқори бўлиши кутилади. Бунда тадбиркорлик субъекти мажбуриятни тан олиш ёки олмасликни, ва агарда тан олинса, уни қандай баҳолашни аниқлаш учун БҲХС 37 “Резервлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар”ни қўллайди. Download 188 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling