Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 40
Download 188 Kb.
|
IAS 40 Инвестицион мулк
- Bu sahifa navigatsiya:
- 32A Тадбиркорлик субъекти
- (б) (а) да қилинган танловга қарамасдан, бошқа барча инвестицион мулклар учун ёки ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини ёки таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини танлаши мумкин.
Тан олишдан сўнг баҳолаш
Ҳисоб сиёсати 30 32А ва 34-бандларда қайд қилинган истиснолар билан, тадбиркорлик субъекти ўзининг ҳисоб сиёсати сифатида ёки 33-55 бандлардаги ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини ёки 56-банддаги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини танлаши лозим ва ушбу сиёсатни ўзининг барча инвестицион мулкларига нисбатан қўллаши лозим. 31 БҲХС 8 “Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар”да таъкидланадики, ўз ихтиёрига кўра ҳисоб сиёсатини фақатгина ўзгариш молиявий ҳисоботларда операцияларнинг, бошқа ҳодисалар ёки шароитларнинг тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатига, молиявий натижаларига ёки пул оқимларига таъсири тўғрисида ишончли ва ўринлироқ маълумотларни таъминлаган ҳолда ўзгартириш мумкин. Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини ўзгартириш ўринлироқ маълумот тақдим этишига олиб келиш эҳтимоли жудаям пастдир. 32 Мазкур Стандарт барча тадбиркорлик субъектларидан баҳолаш (агар тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланса) ёки очиб бериш (агар у таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланса) мақсадида инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини баҳолашни талаб этади. Тадбиркорлик субъекти тан олинган ва тегишли профессионал малакага эга ҳамда баҳоланаётган инвестицион мулк жойида ва тоифасида яқин тажрибага эга мустақил баҳоловчи томонидан нархлаш асосида инвестицион мулкнинг ҳаққоний қийматини аниқлаши маъқулланади, аммо талаб этилмайди. 32A Тадбиркорлик субъекти: (a) мажбуриятлар билан таъминланган барча инвестицион мулк учун ёки ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини ёки таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини танлаши мумкин, бунда ушбу инвестицион мулк уни қамраб оладиган маълум активларнинг ҳаққоний қийматига бевосита боғлиқ даромад, ёки ушбу активлардан олинадиган даромадлар кўринишида тадбиркорлки субъектига даромад келтиради; ва (б) (а) да қилинган танловга қарамасдан, бошқа барча инвестицион мулклар учун ёки ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини ёки таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини танлаши мумкин. 32Б Баъзи суғурталовчилар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари номинал бирликларни чиқарадиган ички мулк жамғармаларни, айрим бирликлар шартномаларга алоқадор инвесторлар томонидан ва қолганлари тадбиркорлик субъекти томонидан эгалик қилинган ҳолда, бошқарадилар. 32А-банд тадбиркорлик субъектига жамғарма эгалик қиладиган мулкни қисман таннархда ва қисман ҳаққоний қийматда баҳолашга рухсат бермайди. 32В Агар тадбиркорлик субъекти 32А-бандда қайд қилинган икки тоифалар учун турли моделларни танласа, турли моделларда баҳоланган активлар тўпламлари орасида инвестицион мулкнинг сотилиши ҳаққоний қийматда тан олиниши лозим ва ҳаққоний қийматдаги йиғилган ўзгариш фойда ёки зарарда тан олиниши лозим. Ўз навбатида, агар ҳаққоний қиймат фойдаланилган тўпламдан инвестицион мулк таннарх фойдаланилган тўпламга сотилса, мулкнинг сотиладиган санадаги ҳаққоний қиймати унинг кўзда тутилган таннархи ҳисобланади. Download 188 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling