Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча
БҲМС МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
Download 62.46 Kb.
|
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
БҲМС МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий жиҳатдан тартибга солиш тизимининг бир қисми ҳисобланади. МАҚСАД Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш усулини белгилаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботларида инвестицияларга доир ахборотни очиб кўрсатиш ушбу стандартнинг мақсадидир. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ Ушбу стандарт хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий инвестициялар тўғрисидаги ахборотни очиб бериш учун қўлланилиши керак. Хўжалик юритувчи субъект молиявий инвестицияларни ушбу стандартнинг 7-28-бандларида баён қилинган тартибга мувофиқ юритади ва улар қуйидаги масалаларни ўз ичига олади: Молиявий инвестицияларни тоифаларига (қисқа муддатли ва узоқ муддатли) қараб тасниф қилиш; Молиявий инвестициялар қийматини аниқлаш ва уларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш; Молиявий инвестицияларни бир тоифадан иккинчи тоифага ўтказиш; Молиявий инвестициялар қийматининг тўхтовсиз камайиб бориши. Ушбу стандартда қуйидагилар кўриб чиқилмайди: Фоизлар, роялти, дивидендлар ва ижара ҳақи шаклида инвестиция бўйича олинган даромадларни тан олиш асослари ("Умумий хўжалик фаолиятидан келадиган даромадлар" БҲМС ва "Лизингни ҳисобга олиш" БҲМСга қаранг); Шуъба жамиятларга инвестициялар ("Жамланган молиявий ҳисоботлар ва шуъба жамиятларга инвестицияларни ҳисобга олиш" БҲМСга қаранг); Қўшма фаолиятга инвестициялар ("Қўшма фаолиятдаги иштирок улушини молиявий ҳисоботда акс эттириш" БҲМСга қаранг); Гудвилл, патентлар, савдо маркалари ва шунга ўхшаш бошқа номоддий активлар; "Лизингни ҳисобга олиш" БҲМСда келтирилган таърифга мос келадиган молиявий лизинг. АТАМАЛАР Бу стандартда фойдаланилган атамалар: Молиявий инвестициялар - хўжалик юритувчи субъект тасарруфидаги даромад олишга (фоиз, роялти, дивиденд ва ижара ҳақи шаклида) мўлжалланган, инвестиция қилинган сармоя қийматининг ортиши ёки инвестиция қилувчи компания бошқа наф олиш учун фойдаланадиган активлар. Қисқа муддатли (жорий) инвестициялар - муомала муддати 12 ойдан ошмайдиган осон реализация қилинадиган инвестициялар. Узоқ муддатли инвестициялар - қисқа муддатли (жорий) инвестициядан ташқари барча инвестициялар. Кўчмас мулкка инвестиция - инвестиция қилувчи субъектнинг ёки инвестиция қилувчи субъект гуруҳига кирувчи бошқа субъектнинг ишлаб чиқариш фаолияти давомида фойдаланилмайдиган ер участкаларига ёки иморатларга инвестициялар. Жорий қиймат - бир-бирига қарам бўлмаган хабардор, сотиб олишни хоҳлаган харидор билан хабардор, сотишни хоҳлаётган сотувчи ўртасида актив алмаштириладиган миқдор. Бозор қиймати - активлар бозорида аниқланадиган инвестициялар миқдори. Бозор - бозор қиймати (ёки бозор қийматини аниқлашга имкон берадиган бошқа бирор кўрсаткич) аниқланадиган активлар бозори мавжудлигини билдиради. Download 62.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling