Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча
Download 62.46 Kb.
|
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш
- Бошқа ёритиб беришлар
Тушунтиришлар таркиби
91. Молиявий ҳисоботларга тушунтиришлар тизимли равишда тушунтириш хати кўринишида тақдим бўлиши керак. Тушунтиришлардаги ахборот молиявий ҳисоботда келтирилган тегишли моддаларга ҳавола этилган ҳолда тақдим этилиши лозим. 92. Тушунтириш одатда шундай тузиладики, у фойдаланувчига молиявий ҳисоботларни яхшироқ тушунишга ва уларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботи билан қуйидагича қиёслашига ёрдам беради: 92.1. Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқлиги ҳақидаги ҳисобот; 92.2. Ўлчов асоси ва бухгалтерия ҳисобида қўлланилаётган сиёсат тўғрисидаги ҳисобот; 92.3. Молиявий ҳисоботларда келтирилган моддалар учун ёрдамчи ахборот; 92.4. Қуйидагиларни ўз ичига олган бошқа ёритиб беришлар: 92.4.1. Шартли мажбуриятлар, оддий мажбуриятлар ва бошқа молиявий ёритиб беришлар; 92.4.2. Молия билан боғлиқ бўлмаган ёритиб беришлар. 93. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ва бухгалтерия ҳисоби бобидаги махсус сиёсат ҳақидаги ахборот молиявий ҳисоботга изоҳлар олдидан алоҳида ҳисобот кўринишида тақдим этилиши керак. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш 94. Молиявий ҳисоботга тушунтириш хатидаги ҳисоб сиёсати тўғрисидаги бўлим қуйидагиларни баён қилиб бериши керак: 94.1. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилган (қўлланилаётган) баҳолаш асоси (асослари); 94.2. Молиявий ҳисоботларни аниқ тасаввур этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳисоб сиёсатининг ҳар бир махсус қисми; 94.3. Ҳисоб сиёсатида бирор ўзгариш содир бўлганда тузиладиган тушунтириш ҳисоботи. 95. Молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган махсус ҳисоб сиёсатига қўшимча равишда ҳисоботдан фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларда қўлланиладиган баҳолаш (бошланғич қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати, дисконт қиймат ва баланс қиймати) асосини (асосларини) англаш жуда муҳимдир. Бу принциплар кўп жиҳатдан узлуксизлик ва ҳисоблаш принципларига ўхшаш бўлиб, улар молиявий ҳисоботни тузишнинг асосини шакллантиради. Улар ана шу принциплардан баъзи ҳолатларда баҳолаш асосларини танлаб олиш имконияти мавжудлиги билан фарқ қилади. Агар молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг биттадан ортиқ асоси қўлланилса, масалан, асосий воситаларнинг муайян турини баҳолашда битта асос қўлланилса, ўлчашнинг алоҳида асоси қўлланилган активлар ва мажбуриятлар тоифаси акс эттирилишини кўрсатиш зарур. 96. Ҳисоботдан фойдаланувчи учун ҳисоб сиёсатининг ўзига хос жиҳатларини ёритиб беришнинг устуворлигини кўриб чиқишда раҳбарлар у хўжалик юритувчи субъектнинг хатарларини ва келгусидаги пул маблағи оқимини баҳолашга имкон беришини эътиборга олиши керак. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланиб қолмайди: 96.1. Фойдани акс эттириш: 96.2. Консолидациялаш принциплари; 96.3. Фаолият турларини уйғунлаштириш; 96.4. Биргаликдаги фаолият; 96.5. Моддий ва номоддий активларнинг акс этиши ва эскириши (амортизацияси); 96.6. Жалб этилган маблағлар қийматининг капитализация қилиниши ва бошқа харажатлар; 96.7. Капитал қуйилмалар; 96.8. Инвестиция мулки; 96.9. Молиявий инструментлар ва инвестициялар; 96.10. Ижара; 96.11. Тадқиқот ва тараққиёт билан боғлиқ харажатлар; 96.12. Товар-моддий захиралар; 96.13. Солиқлар, жумладан кечиктирилган солиқлар; 96.14. Захиралар; 96.15. Ходимларни сақлаб туриш; 96.16. Хорижий валютани ўтказиш; 96.17. Фаолият турларини, жуғрофий сегментларни ва харажатларни сегментлар ўртасида тақсимлаш усулини белгилаш; 96.18. Инфляцияни ҳисобга олиш; 96.19. Ҳукумат субсидиялари. Бошқа ёритиб беришлар 97. Хўжалик юритувчи субъект, агар бошқа молиявий ҳисоботларда ёритилмай қолган бўлса, қуйидаги ахборотларни ёритиб бериши керак: 97.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқий шакли, таъсис этилган мамлакат ва рўйхатга олинган идоранинг юридик манзили (ёки амалий фаолият аниқ жойи, агар амалий фаолиятнинг манзили рўйхатга олинган идора манзилидан фарқ қилса); 97.2. Хўжалик юритувчи субъектлар асосий фаолияти хўжалик муомалалари моҳиятининг тавсифи; 97.3. Бош компания ёки гуруҳ бош компаниясининг номи; 97.4. Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони. Download 62.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling