Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча
Узоқ муддатли (жорий бўлмаган) активлар
Download 62.46 Kb.
|
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятлар
- Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларни қайта молиялаштириш
- Бухгалтерия балансида акс эттирилиши лозим бўлган ахборотлар
Узоқ муддатли (жорий бўлмаган) активлар
72. 67-бандда талаб қилинган таснифлаш усулига асосланиб, субъектнинг жорий бўлмаган активлари қуйидаги активлардан иборат бўлади: 72.1. Субъект фаолиятида узоқ муддатли асосда фойдаланиладиган активлар, жумладан субъектнинг мулки, бинолари ва ускуналари, номоддий активлари, тараққиёт харажатлари ва гудвилл; 72.2. Инвестиция мақсадида сақлаб турилган ва ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида сотилиши мумкин бўлмаган активлар. Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятлар 73. Қуйидагилар жорий мажбурият ҳисобланади, агар: 73.1. Ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида улар бўйича ҳисоб-китоб қилинса; 73.2. Мажбуриятларнинг қолган моддалари жорий эмас. 74. Жорий мажбуриятларнинг тавсифи жорий активлар тавсифига ўхшаш. Кредиторлик қарзи, иш ҳақи, солиқлар ва бошқа операцион харажатлар бўйича қарзлар каби айрим жорий мажбуриятлар жорий активлар ҳисобидан ҳисоб-китоб қилишни талаб қилади, чунки субъектнинг одатдаги операцион циклида фойдаланиладиган айланма капитални ташкил этувчи моддалар бўйича мажбурий ҳисобланади. Бундай операцион моддалар ҳатто ҳисобот санасидан бошлаб 12 ойдан ортиқ давр мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлсада, жорий мажбуриятлар кўринишида тасниф қилинади. 75. Жорий мажбуриятларга ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида ҳисоб-китобни талаб этсада, операцион цикли нуқтаи назаридан уларни жорий ҳисобланишини аниқлаш қийин бўлган қуйидагилар ҳам киради: банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, даромад солиқлари, савдо билан боғлиқ бўлмаган бошқа кредиторлик қарзлари, фоизларни тўлашни талаб қиладиган қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми. Узоқ муддатли асосда айланма капитални пул билан таъминланадиган, фоизни тўлашни талаб қилувчи ва 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилинмайдиган мажбуриятлар узоқ муддатли (жорий бўлмаган) мажбуриятлар ҳисобланади. Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларни қайта молиялаштириш 76. Ҳисобот санасидан кейин 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган мажбуриятлар фақат қуйидаги шартларда жорий бўлмаган мажбуриятлар сифатида тасниф этилиши керак: 76.1. Дастлабки муддат 12 ойдан узоқроқ бўлса; 76.2. Субъект мажбуриятни узоқ муддатли асосда қайта молиялаштиришни режалаштираётган бўлса; 76.3. Бу ният молиявий ҳисобот маъқуллангунга қадар тўлдириладиган қайта молиялаштиришга ёки тўловлар таркибий жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган битим билан қўллаб-қувватланса,. Жорий мажбуриятлардан чиқариб юбориладиган ҳар қандай қисқа муддатли қарз миқдори уни тақдим этишни қўллаб-қувватловчи ахборот билан биргаликда бухгалтерия балансига изоҳларда ёритиб берилиши керак. Бухгалтерия балансида акс эттирилиши лозим бўлган ахборотлар 77. Хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия баланси молиявий ҳолатнинг турли жиҳат реквизитларини акс эттирадиган тарзда тақдим этилиши керак. Қуйидагилар бухгалтерия балансининг мажбурий элементлари ҳисобланади: 77.1. Моддий активлар; 77.2. Номоддий активлар; 77.3. Молиявий активлар; 77.4. Захиралар; 77.5. Дебиторлик қарзи; 77.6. Пул маблағи ва пул эквивалентлари; 77.7. Кредиторлик қарзи; 77.8. Ажратмалар; 77.9. Фоиз тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар; 77.10. Хусусий капитал ва захиралар. 78. Мазкур стандартда бухгалтерия балансини тақдим этиш зарур бўлган тартиб ёки шакл кўрсатилмайди. Бухгалтерия балансининг шакли алоҳида БҲМС «Бухгалтерия баланси»да келтирилган. 79. 77-банддаги мажбурий талаблар захираларни акс эттириш учун алоҳида сатрларни ўз ичига олади. Олдинги таҳрирга қаранг. Тахминий баҳолашдан кўпроқ даражада фойдаланиш орқали баҳоланиши мумкин бўлган мажбуриятлар захира ҳисобланади. Субъектни ва кредит берган ташкилотларни зарар оқибатларидан қўшимча муҳофаза қилишни таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатлари ёки уставда захираларни ташкил этиш кўзда тутилади. (79-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) Download 62.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling