Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда тақдим этиладиган ахборотлар
80. Субъект тушунтиришларда қуйидагиларни ёритиб беришга мажбур:
80.1. Акциядорлик капиталининг ҳар бир тоифаси бўйича:
80.1.1. Эълон қилинган акциялар сони;
80.1.2. Чиқарилган, ҳақи тўла тўланган, чиқарилган, лекин ҳақи тўла тўланмаган акциялар сони;
80.1.3. Акцияларнинг номинал қиймати;
80.1.4. Йилнинг бошида ва охирида ҳақи тўланмаган акциялар сонининг камайиши;
80.1.5. Акциядорлик капиталининг ҳар бир тоифасига тааллуқли ҳуқуқлар, афзалликлар ва чеклашлар, шу жумладан дивидендларни тақсимлаш ва капитални қоплашга доир чеклаш;
80.1.6. Жамиятнинг ўзига, хўжалик юритувчи субъектга қарашли шўъба ва уюшган жамиятларига тегишли акциялар;
80.1.7. Опцион ва савдо контракти бўйича эмиссия учун захирага ажратилган акциялар, шу жумладан уларнинг муддатлари ва миқдорлари.
80.2. Хусусий капиталдаги захиралар моҳияти ва мақсадлари баёни.
80.3. Мажбуриятларда акциядорлар (таъсисчилар, иштирокчилар) йиғилишида расман маъқулланмаган дивидендларни (даромад) тўлаш учун суммаларнинг мавжудлиги.
81. Субъект хусусий капиталдаги ўзгаришларни акс эттириши лозим ва бунда қуйидагиларни алоҳида кўрсатиши зарур:
81.1. Давр бошида ва ҳисобот санасида жамғарилган фойда ёки зарарларнинг қолдиғи ҳамда шу даврда юз берган муҳим ўзгаришлар, жумладан давр учун соф фойда ва акциядорлар (таъсисчилар, иштирокчилар) ҳар бир тоифасига тақсимланаши;
81.2. Хусусий капитал ва резервларни ҳар бир тоифасининг жорий суммасини даврнинг боши ва охирида ўзгаришларнинг миқдори.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг мақсади
82. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот давридаги молиявий фаолиятини тавсифлайди ва бу фаолиятнинг турли жиҳатларини тушунишга имкон берадиган усул билан кўрсатади.
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилиши керак бўлган ахборотлар
83. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги мажбурий элементлар бўлиши лозим:
83.1. Тушум;
83.2. Операцион фаолиятининг натижалари;
83.3. Молиявий фаолият натижалари;
83.4. Фавқулодда фойдалар ва зарарлар;
83.5. Даврдаги соф фойда ёки зарар. Қўшимча сатрлар, сарлавҳалар ва якунлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг юз томонида БҲМСга мувофиқ кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |