Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ОПЕРАЦИЯЛАРИДАН
Download 62.46 Kb.
|
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЧИБ КЎРСАТИШ
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ОПЕРАЦИЯЛАРИДАН
КЕЛАДИГАН МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР Молиявий натижаларга қуйидагилар киритилади: 26.1. Молиявий инвестициялар бўйича қуйидаги кўринишдаги даромадлар ва харажатлар: 26.1.1. Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар, роялти, дивидендлар ва ижара ҳақлари; 26.1.2. Қисқа муддатли молиявий инвестицияларни сотишдан келадиган даромадлар ва зарарлар; 26.1.3. Бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестициялар бўйича амалга ошмаган даромадлар ва зарарлар, мазкур сиёсат 20-бандга мувофиқ тасдиқланган бўлса; 26.1.4. Харид қиймати ва бозор қиймати каби икки қийматнинг энг ками бўйича баҳоланган қисқа муддатли молиявий инвестиция бериш учун талаб қилинадиган, бозор қийматининг камайтирилиши ва бундай камайтиришни қайтадан тиклаш; 26.2. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар қиймати вақтинча камайишини истисно қилганда баланс қийматининг камайиши ва бундай қисқаришларнинг ўрни қопланиши; 26.3. 22-бандга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли молиявий инвестицияларни сотиш чоғида бўладиган даромадлар ва зарарлар. СОЛИҚЛАР Ушбу стандартни қўлланиш натижасида вужудга келадиган солиқ муаммоларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилади. ОЧИБ КЎРСАТИШ Молиявий ҳисоботларда қуйидагилар очиб берилиши лозим: 28.1. Ҳисоб сиёсати, бу сиёсат қуйидагиларни аниқлаш ва акс эттириш учун очиб берилади: 28.1.1. Молиявий инвестицияларнинг баланс қийматини аниқлаш; 28.1.2. Бозор қиймати бўйича ҳисобга олинган қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестицияларнинг бозор қийматидаги ўзгаришларни акс эттириш; 28.1.3. Қайта баҳоланган молиявий инвестицияларни сотиш чоғида қўшимча баҳолаш қийматини акс эттириш; 28.2. Қуйидаги кўринишда олинган даромадга киритилган катта миқдордаги суммалар: 28.2.1. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестициялар бўйича фоизлар, роялти, дивидендлар ва ижара ҳақлари; 28.2.2. Қисқа муддатли молиявий инвестицияларни сотиш чоғида олинган даромадлар ва кўрилган зарарлар; 28.2.3. Бундай молиявий инвестициялар қийматидаги ўзгаришлар; 28.3. Амалга оширилаётган инвестицияларнинг бозор қиймати, агар улар балансда бозор қиймати бўйича ҳисобга олинмаган бўлса; 28.4. Кўчмас мулкка молиявий инвестицияларнинг жорий қиймати, агар улар узоқ муддатли инвестиция сифатида ҳисобга олинса ва жорий қиймати бўйича кўрсатилмаса; 28.5. Инвестицияларга муҳим чеклашлар ёки инвестицияни амалга оширишдан олинган даромад ва пулни ўтказиш; 28.6. Қайта баҳолаш қиймати бўйича ҳисобга олинган узоқ муддатли инвестициялар учун: 28.6.1. Қайта баҳолаш қайси вақтларда ўтказилишини аниқлаш сиёсати; 28.6.2. Сўнгги марта қайта баҳоланган сана; 28.6.3. Қайта баҳолаш асоси ва четдан мулкни баҳоловчини жалб этиш факти; 28.7. Шу даврда қўшимча баҳолаш қийматидаги ўзгаришлар ҳамда бу ўзгаришларнинг қандай тусдалиги; 28.8. Асосий фаолияти инвестиция фаолиятидан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун инвестиция мажмуини таҳлил этиш. 1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. Мазкур стандарт бошқа БҲМСлар билан биргаликда қўлланилади. Download 62.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling