Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


I-Боб. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


Download 144.86 Kb.
bet2/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
I-Боб. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1.Таълим жараёни ягона тизим сифатида
Ўқув жараёнидаги мақсад, мазмун, ўқитувчининг шахси, талабалардаги дастлабки билимларнинг характери, ўқитишнинг моддий – техник базаси ва бошқа омиллар билан белгиладани. Бунда ўқитувчи талабалар ишининг боришини кузатиш ва улар эришган натижаларни баҳолаш асосида ўзининг кўрсатмалари, йўналтирувчи саволлари, тегишли тушунтиришлари ва ҳакозалар билан уларнинг ўқув фаолияти жараёнига тузатишлар киритади. Шунга кўра таълим биринчидан, ўқитиш, иккинчидан, ўқитишни, яъни ўқишни ва шу билан бирга уни назорат қилиш ҳамда тузатиш тадбирларини ўз ичига олади.
“Таълим маълум қонуниятларга бўйсинади ва умумфалсафий методологияга мувофиқ бу қонунлар таълим жараёни билан анча кенгроқ ижтимоий жараёнлар ўртасидаги умумий, муҳим зарур, барқарор алоқалардан, шунингдек, таълимнинг алоҳида компонентлари, яъни унинг мақсади, мазмуни, шакли, усуллари ва услублари ўртасидаги ички боғланишлардан иборат. Аниқланган дидактик қонуниятлардан қатор асосий талаблар келиб чиқади, уларга риоя қилиш ўқитувчининг сифатли ва самарали амалга оширувини таъминлайди”.
Таълим натижасида шахс зарурий билимлар билан таъминланиб, келгусида турли даражадаги махсус маълумотни олиш имкониятига эга бўлади. Ўқув жараёни маълум даражада кучли мотивлаштиришдан вужудга келади ва у шахснинг қарашлари, эътиқоди ҳатти – ҳаракатлари, умумий камолотига, пировардида эса унинг хулқига таъсир этадиган билимлар, кўникмалар ва малакалар мажмуасининг шаклланишига боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
Ўқув жараёни ўзаро боғлиқ бўлган ташкил этувчилар (кўрсаткичлар) – нинг ўзаро узвий боғлиқлиги асосида тузилган ягона динамик тизимни ташкил этади. Динамик тизим дейишига сабаб, таълимни ва таълим жараёнини ташкил этувчилари жамият тараққиётига мос ҳолда мунтазам ривожланишда бўлиб, такомиллаштирилиб борилади.
Бунда ташкил этувчилар қуйидагилардир: мақсад; мазмун; шакл, усул; услуб; ўқитувчи шахси; талабалардаги дастлабки билим; ўқитишнинг моддий – техник базаси ва шу кабилар. Бу таълим жараёнларини бир бутунликда, яъни ягона яхлит динамик тизим сифатида қараш лозимлигини тақозо этади ва бундай қараш таълим жараёнини бошқариш ва бошқаришнинг оптимал вариантини топишга ҳам имконият яратади.

2 – шакл. Билимнинг амалиёт давомидаги юксалиши.



Ўқув жараёнида таълим олувчилар билимлар тизимини эгаллабгина қолмасдин, балки фаолият кўникма ва малакаларини ҳам ҳосил қиладилар.
Кўникмалар муайян вазиятдагина эмас, балки дастлабки шарт - шароитлар ўзгарган вақтда ҳам маълум хатти – харакатлар қилиш (ҳосил бўлган тажриба асосида) қобилияти билан тавсифланади.
Кўникмаларни билимлар билан аралаштириб юбориш ярамайди. Ҳар қандай кўникма асосида билим ётади. Билимлар фикр – мулоҳазаларда, кўникма эса хатти – харакатларда ифодаланади. Хатти – харакатлар ақлий ёки жисмоний бўлиши мумкин.
Малака муайян усул билан бехато бажариладиган, ўрганиб қолинган автоматлашган онгли ҳаракатдир.
Малака бир хатти – ҳаракатнинг ўзини бир хил шароитда кўп марта такрорлаш натижасида ҳосил қилинади. Малака қанчалик пухта бўлса, одам ишни шунчалик тез йўлга қўяди.
Малакалар турлича бўлади, чунончи, ўқув малакалари – ўқиш, сезиш, оғзаки ҳисоблаш ва бошқалар; меҳнат малакалари иш қуроллари билан ишлаш, материаллар ва техника билан муомалада бўлиш ва ҳаказолар; ҳаракат малакалари – юриш, югуриш ва бошқалар. Кўникма каби малака ҳам эгалланган билимлар асосида ҳосил қилинади. Кўникма ва малака ўртасида фарқли томонлари ҳам бор. Хусусан, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган кўникма ва малакалар ҳар хил тавсифда бўлади.
Юқорида айтиб ўтилгандек, билим, кўникма ва малакалар таълим жараёнида таркиб топади. Таълим – диалектик тарзда тараққий этиб борадиган ички зиддиятли жараён бўлиб, унда икки томон таълим олувчи ва таълим берувчи иштирок этади. Таълим бериш таълим олувчиларга билимлар бериш, уларда кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, янги ҳақиқатларни очишга йўналтирилган ижодий, мантиқий тафаккурни тарбиялашдир

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling