Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши
Таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши
Download 144.86 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Индивидуал маҳорат № Умумий технология
1.2. Таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши.
Ҳозирги замон технологиясининг тарафдорлари ҳам қаршилари ҳам бор бўлиб, кўпинча технология ижодкорликни бўғувчи асосан, интеллектуал соҳада уни қўллаб бўлмайди деган тушунча мавжуд. Аммо ишлаб чиқариш технологиясини шундайлигича педагогикада қўллаш керак эмас. Уни мослаштириб қўллаш керак деган тушунча кўпроқ тўғри келади. Тажрибавий жараён ҳам ишлаб чиқариш жараёни ҳам бир – бириша ўхшаш бўлиб умумий тузулмасига эга эканлигинини яхши биламиз. У ҳам бу ҳам ижтиомий буюртмани бажаради. Иккаласида хам материл база маълум максад, восита, усусл, услублар бор. Тарбия жараёни бу вазифаларни мақсадни бажарувчи педагог фаолиятига таянади. Педагог эса маълумотларга, атроф – муҳитга тажрибага илмий асосланган қоидаларга синовдан ўтган услубга халқ педагогикасига донишмандлар бисотига давлат ҳужжатларига таянади.
Ўзбекиситон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрсида”ги низомда “Талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад таълим сифатини бошқариш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, талабаларнинг фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат. Рейтинг тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: талабаларда Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги даражасини назорат қилиш ва таҳлил қилиб бориш; талабалар билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари: Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш; фанларнинг талабалар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш; талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини таҳлил ривожлантириш, ахборот ресурслари манбаларида самарали фойдаланишни ташкил этиш; талабалар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини вақтида маълум қилиш; талабаларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш; ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга шароит яратиш”, деб таъкидланади. Юқорида келтирилган ҳужжатдаги асосий мақсаддан ва қатор вазифалардан қуйидаги талаблар келиб чиқади. Таълимнинг таркибий қисмлари ўзаро боғлиқ ва алоқадор бўлиб, у педагогик жараён ҳисобланади. Бу жараённинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ташкил этилган таълим воситалари тизимига боғлиқдир. Бу воситалар бутун таълим тизимининг таркибий қисми деб қаралгандагина ўз аҳамиятини йўқотмайди ва таълимнинг умумий вазифаларини муваффақиятли ҳал этишда ёрдам беради. Маълумки, таълим жараёнининг муҳим таркибий қисмларидан бири – назорат ва ҳисобга олишдир. Бу тушунчалар ўзига хос моҳият ва хусусиятларга эга. Таълим берувчи назорат ва ҳисобга олишни тўғри ташкил этса, таълим жараёнининг самарадорлиги ортади. Бунинг учун таълим берувчи таълим олувчининг ўқув материалларини ўзлаштириш даражасини аниқлаб бориши лозим. Назорат (таълим жараёнида) таълим олувчининг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёнини англатади. Аниқлаш ва ўлчаш эса текшириш деб аталади. Download 144.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling