Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Малака - автоматлашган, ўрганиб қолинган, муайян усул билан бехато бажариладиган ҳаракатдир. Малака


Download 144.86 Kb.
bet14/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Малака - автоматлашган, ўрганиб қолинган, муайян усул билан бехато бажариладиган ҳаракатдир.
Малака – бу шахс ҳаракатининг амалга оширилиши ва бошқарилишининг автоматлашган шаклидир. Шахснинг малакалари шу билан ҳарактерланадики, унинг ҳаракатлари осон, тез, гўё ўз – ўзидан бажарилаётгандек бўлади. Шу туфайли ҳам бир ҳажмдаги ишни малакали ва малакасиз турли муддат ва турли сифат билан бажаради. Шахснинг малакалари унинг фаолиятининг барча соҳалари учун хосдир. Фаолиятнинг бирор соҳаси учун ҳосил қилинган малака шахснинг фақат шу соҳадаги меҳнатини осонлаштириб қолмасдан, фаолиятнинг бошқа соҳаларидаги ҳаракатнинг тезлиги ва самарали бўлишигаижобий таъсир кўрсатади.
Турли соҳаларга нисбатан бўлган малакалар шахсда бирданига, қисқа муддатда вужудга келмайди. Шахс малака орттириши учун муайян соҳани тизимли равишда такрорлаб туриши талаб қилинади. Бундан ташқари малака муайян меҳнат фаолиятини бажариш учун лозим бўлган назарий ва амалий умумтаълим ва касбий билим ҳамда кўникмалар мажмуасининг мавжудлиги асосида ҳам шаклланади.
Малака – онгли ҳатти – ҳаракатнинг автоматлаштирилган таркибий қисми ҳамдир. Малака бир ҳатти – ҳаракатнинг ўзини бир хил шароитларнинг ўзида кўп марта такрорлаш натижасида ҳосил қилинади.
Малака қанчалик пухта бўлса, одам ишни шунчалик тез ва тўғри бажаради. Кўникма ва малакаларнинг умумий ҳамда фарқ қилувчи томонлари бор. Умумийлиги шундаки, кўникма ва малакалар таълим олувчиларнинг олган билимлари асосида фаолият усулларини ташкил этади. Фарқи шундаки, таълим олувчиларнинг фаолияти ҳар хил ҳарактерда бўлади.
Касбий нуқтаи назардан малака бу ҳодимнинг касбий тайёргарлиги даражаси, ундаги маълум ишни бажариш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг мавжудлиги. У ҳодимнинг малакасини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, категория ёки дипломнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Ўқитиш - ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш ҳамда уларнинг билиш фаолияти натижасида бу билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб олишга доир махсус ташкил этилган ва бирор мақсадга қаратилган фаолиятдир.
Ўқитишинсонлар орасида яшаш, ҳаётда турмуш кечириш ва фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалалар йиғиндисини ўзлаштиришга қаратилган онги фаолият ифодасидир. Унинг натижасида шахс зарурий билимлар билан таъминланиб, келгусида турли даражадаги махсус маълумотни олиш имконига эга бўлади. Ўқитишда деярли ҳамма вақт унинг тарбиявий жиҳатлари яққол билиниб туради. Таълим мақсад, мазмун, ўқитувчининг шахси, талабалардаги ўқитишнинг моддий – техник базаси ва бошқа омиллар билан белгиланади.
Халқ педагогикасида инсон ақлан баркамол бўлишининг энг муҳим шарти уни болалигидан ўқитиш ва тарбиялаш, деб ҳисоблайди.
Ўқиш - билим, кўникма ва малакаларни эгаллаб олишнинг мураккаб жараёни бўлиб, ўқувчининг интеллектуал, иродавий ва жисмоний куч -ғайратини талаб этади ҳамда уларнинг ривожланишини рағбатлантиради.
Ўқиш ўз мазмун – моҳияти жиҳатидан мақсад, вазифа, тамойил, мезон ва ҳаракатлар билан боғлиқ бўлиб, улар ёрдамида талабалар маълум билимларни ўзлаштирадилар. Ўқиш ва унинг самарадорлиги талабанинг ҳар томонлама фаоллигига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади ва бу жиҳатлар турли шаклларда намоён бўлади. Улар: меҳнат фаолияти, жамоатчилик фаолияти, китобхонлиги, касбий ўйинларни яхши кўришлиги, ўз касбига оид янги билимларни эгаллашга ўчлиги ва шу каби шаклларда намоён бўлади.
Демак, ўқиш – бу талабаларнинг воқеликни билиш давомида маълум билимлар, кўникмалар ва малакаларни режали ўзлаштириш жараёнидир. Ўқиш жараёни маълум даражада кучли мотивлаштиришдан вужудга келади ва у шахснинг қарашлари, эътиқоди, ҳатти – ҳаракати, умумий камолотига, пировардига эса унинг хулқига таъсир этадиган билимлар, кўникмалар ва малакалар мажмуасининг шаклланганлигига боғлиқ бўлади. Педагог талабалар ишининг боришини кузатиш ва улар эришган натижаларни баҳолаш асосида ўзининг кўрсатмалари, йўналтирувчи саволлари, тегишли тушунтиришлари ва ҳакозолар билан уларнинг ўқув фаолияти жараёнига тузатишлар киритади. Шунга кўра таълим биринчидан, ўқишни, иккинчидан, ўқитишни, яъни ўқишни ва шу билан бирга уни назорат қилиш ҳамда тузатиш тадбирларини ўз ичига олади.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling