Ўқув жараёнида ирода соҳасини ривожлантириш – таълим олувчида мақсадга интилишни шакллантириш жараёни бўлиб, унда асаб ва мускулларнинг зўриқишини енга олиш, ташаббускорлик, ўз кучига ишониш, ўзини бошқара олишни ривожлантириш, билимларни ўқитиш (қандай фаолият кўрсатиш), фаолиятни ривожлантириш, уни қандай амалга ошириш ва назоратни ташқи кўникмасиз олиб бориш каби қобилиятлар муҳим ҳисобланади.
Ўқув жараёнида мотивацион соҳани ривожлантириш – таълим олувчининг интеллектуал билимларга, табиатни англашга, жамиятга, инсонга фикрлаш ва билиш қонуниятларига бўлган эҳтиёжларини шакллантириш жараёни.
Ўқув жараёнида эмационал соҳани ривожлантириш – таълим олувчида ўз ҳиссиёти ва руҳий ҳолатларини бошқариш бўйича зарурий кўникмаларни шакллантириш жараёни бўлиб, унда ортиқча хавотирни енгиш ва ўзини холисона баҳолаш кўникмасига эга бўлишликни тарбиялаш муҳим ҳисобланади.
Умуман, ўқув жараёни 4 та асосий босқичдан ташкил топади:
1.Ўзлаштирилиши лозим бўлган материални идрок этиш.
2.Уни танлаб олиши тушунчаларини ҳосил бўлиши.
3.Билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш.
4. Ҳосил қилинган кўникма ва малакаларни амалда қўллаш.
Ҳар бир босқич учун таълим олувчиларнинг муайян тавсифидаги билиш фаолияти характерлидир. Бу фаолият таълим берувчи томонидан алоҳида раҳбарликни талаб этади.
Ўқув жараёнининг бошланғич босқичида ўзлаштирадиган билимлар моҳияти анализ ва синтез методлари ёрдамида англанади.
Анализ (бўлакларига ажратиш) – нарса, воқеа ва ҳодисаларни таркибий қисмларга, бўлакларга ажратишдир. Масалан, анорни қаттиқ пўст, қат – қат парда ва доначаларга ажратиш.
Синтез (бирикиш, қўшилиш) – анализга қарама – қарши бўлган фикрлаш жараёнидир. Унда ўрганилаётган нарса, воқеа ва ҳодисаларнинг алоҳида қисмларини, бўлаклари бир бутун қилиб бирлаштириш.
Таълим олувчиларнинг фикрлаш фаолияти таққослашларда ҳам намоён бўлади.
Таққослаш – нарса ва ҳодисалардаги тафовут ҳамда ўхшашликни, тенглик ва нотенгликни топа олишга йўналтирилган фикрлаш операцияси демакдир.
Индуктив ва дедуктив тафаккур ўқув материалини тушуниб олишда муҳим аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |