Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


II-Боб. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ


Download 144.86 Kb.
bet20/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
II-Боб. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АМАЛИЙ АСОСЛАРИ.
2.1. Ўқув жараёнини технологик ёндашув асосида ташкил этишнинг омиллари
Ўқув жараёни – ўқув жараёнининг компонентларини ўз ичига олиб, унда ўқитиш ва фойдаланиладиган воситалар, муайян мақсад – вазифаларни ҳал қилиш учун таълимнинг усуллари, мазкур жараёнда мустақил ишлайдиган таълим олувчи ва таълим берувчи ҳамда кўргазмали ва техник воситалар иштироки таъминланади.
Ўқув жараёни – бу таълим олувчининг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган педагог фаолият бўлиб, инсоннинг ақлий фаолиятини ривожлантириш жараёнидир. Ўқув жараёни таълим олувчиларнинг ўқиш – ўқитиш жараёнининг мазмун – моҳиятини онгли равишда англаб етишлари орқали амалга оширилади.
Ўқув жараёнини амалга оширишнинг самарали йўллари таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги узвий алоқа орқали қўлга киритилади. Шу сабабли ҳам Ўқув жараёнида ва уни бошқаришда тескари алоқа (Ўқув жараёнини боришини назорат қилиб боришдаги жорий ва оралиқ натижаларни аниқлаш воситаси) таълим олувчилар томонидан ўқув материалини англаб етишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Бу ерда тескари алоқа таълим берувчи ва таълим олувчи режалаштирилган мақсад сари тўғри бораётганлигини аниқлаб ва керакли ҳолларда жараён кечишини ростлашда ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Унинг ёрдамида режалаштирилган мақсадга эришишнинг оптимал вариантини танлаш кафолатланади. Бу орқали таълим олувчилар ўқув материали моҳиятини англаб етадилар, оптимал ечимларни излаб топадилар, педагогик амалиётда маълум бўлган ғоялар ва қонуниятларни, шунингдек, таълим олувчилар ўзларининг интеллектуал салоҳиятларини такомиллаштирадилар.
Демак, Ўқув жараёни, таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида узвийлик ҳамда узлуксизлик, яъни алоқадорлик педагогик жараённинг муҳим компонентлари экан. Бунда ўқиш жараёнининг қуйидаги омилларига доимо аҳамият бериш керак:

  • ўқиш – бевосита бажариладиган жараён бўлиб, унинг ёрдамида таълим олувчилар бутун ҳаётлари давомида янги ахборотлар олади;

  • болаларни ўқитишга ўргатишнинг ўзи камлик қилади, уларни чуқур ўйланиб ўқишга ўргатиш керак ва булар натижасида таълим олувчиларда янги фикр пайдо бўлиб, уларнинг илмий ижодга кириб келиши таъминланади;

  • ўқиш – оддий ўрганиш фани эмас, балки фикрлаш ва дунёни билиш қуролидир;

  • ўқиш ва ўқиганда жавобан таъсирланиш танқидий таҳлилнинг асосий йўлидир;

  • ҳар хил фанларни ўрганиш, одатда таълим олувчидан жуда кўп мустақил ўқишни талаб қилади, шунинг учун ўқиш жараёнини тушуниш аниқ фан бўйича ўқилганни ўзлаштиришни ва таҳлил қилишни яхшилаш мумкин.

Демак, таълим жараёнидаги таълим олувчи ҳолати ҳам ушбу соҳадаги фаолиятни оптимал вариантларини қўлга киритишда мустаҳкам дидактик асос бўлар экан. Бу борада таълим олувчининг интеллектуал салоҳиятини, руҳий ва физиологик саломатлиги ҳамда улардаги қувонч ҳисси Ўқув жараёнида ўта муҳимдир.
Таълим олувчининг қувонч ҳисси – бу уларнинг дарс жараёнида ўқув топшириқларини бажаришга муваффақиятли вазиятни яратишдаги маънавий муҳим ҳосиласидир.
Бу Ўқув жараёнидаги асосий жиҳатлардан бири бўлиб, унда ўқишга ҳавасни рағбатлантиришнинг таъсирчан усулларидан бири амалга оширилади ва уларда қувонч ҳиссини рўёбга чиқарилади.
Маълумки, таълим олувчи муваффақият қувончларини бошидан кечирмас экан, кейинги муваффақиятларга тўла ишона олмайди. Шунинг учун тажрибали ўқитувчилар таълим олувчилар учун топшириқларни шундай танлайдиларки, улар тегишли босқичда ечилиши осон топшириқларга айланади. Бунда икки турдаги топшириқлардан фойдаланилади, улардан бирини таълим олувчи бемалол бажаради ва нисбатан мураккаброқ бошқа топшириқни ечиш учун унда интилиш базаси яратилади. Муваффақият базаси бир хил мураккабликдаги топшириқларни табақалаштириш йўли билан яратилади. Муваффақият вазиятини яратишда ўқув топшириқларини бажариш учун қулай маънавий муҳитни танлаш муҳим роль ўйнайди. Қулай микро – ижтимоий муҳит ўқиш вақтида ўзаро ишончсизлик, чўчиш ёки қўрқиш, ийманиш туйғуларига барҳам беради. Бунда иккиланиш ҳолати ишонч ҳолати билан алмашинади.
Ўқув жараёни ва унинг қатнашчилари орасидаги алоқадорликни таъминлашда ўқув ўйин фаолияти технологиясининг аҳамияти ҳам катта. Бундай технология табақалашган ўқитиш технологиясига ўхшашроқ бўлиб, унда ўқув ўйини таълим берувчи ва таълим олувчи ўзаро фаол бўлганда мазмунли бўлади. Бунинг учун ўқув ўйини лойиҳаси олдиндан ишлаб чиқилади ва режалаштирилган натижаларнинг баҳоланиши олдиндан аниқланади, шунингдек, ўқув вазифалари аниқ белгиланган, мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг методик усуллари, имкониятлари аниқланган бўлиши керак.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling