Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet28/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Технологик ёндашув – бу таълимнинг аниқ кутилган натижаларига эга бўлган узлуксиз жараёндир. Унинг компонентлари қуйидагилардан иборат: тизимли ёндашув асосида ўқув жараёнини лойиҳалаш; ўқув мақсадини мумкин қадар аниқлаштириш; таълим олувчиларни уларнинг ҳатти – ҳаракатлари асосида ўқитиш; тескари алоқа; билим, кўникма ва малакаларнинг тўла ўзлаштирилиши режалаштирилган мақсадларга эришишини кафолатлаши; ўқитишнинг самарадорлигига эришиши.
ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВ:
- ўқиш - ўқитиш жараёнини ўзаро ўзвий боғлик этаплар, фазалар, амалларга ажратиш, бўлишни;
- таълимдан мўлжалланган натижага эришиш учун бажариладиган харакатларни мувофиқлаштириш, кетма-кет, боскичма-боскич амалга оширишни;
- лойхалаштирилган ишлар, амалларнинг барчасини бирдек бажаришни назарда тутади.
Бу ёндашув асосан, репрадуктив таълимга хосдир. Репрадуктив таълим типик вазиятларда бирор иш-харакатни олдин билиб олинган қоидалар асосида бажаришдир.
Репрадуктив даражаси учун педагогик технология усулида таълим - такрор ишлаб чиқиладиган конвейерли жараён сифатида ташкил этилади, ундан кутиладиган натижа хам муфассал тасвирланиб, аниқ қайд этилади. Ўқув материали аниқ ифодаланган ўқув мақсадига мос қайта тузиб, ишлаб чиқилади, айрим бўлак (қисм, модул) ларга ажратилади, ўқув материалани ўргатишнинг альтернатив йуллари назарда тутилади, щар бир бўлакни ўрганиш тест ёрдамида назорат этилиб, хато, камчиликлар тузатилиб, туғирлаб борилади. Ўқув иши эталонда курсатилган натижага эришишни назарда тутади. Бу, болаларни қизиқтириш, мусобақа ва ўзаро ёрдамлашишни инкор этмайди. Ўқув жараёни репрадуктив характерда олиб борилгани учун хам бу усул билим, куникма ва малакаларнинг зарур минумини эгаллашда кўпрок самара беради. Технологик ёндашувни қўллаш қўйилган ўқув мақсадларига эришишни кафолатлайди.


Ўқув жараёнининг тузилиши

Хатони тузатиш



Хатони тузатиш




Ўқув жараёнида танлаб олишга умумий ёндашувлар:
I. Таълимда узвийлик ўқув предметининг ташкилий қисмларининг тўғри нисбати ва зарурий боғлиқлигини таъмин этади.
Ўқув материалининг жойлашуви ва бу материални ўзлаштириш усулларини танлашдаги узвийлик қуйидаги икки омилни ҳисобга олиш билан амалгам оширилади: Ушбу ўқув предмети тегишли фан мазмуни ва мантиқи ҳамда билимларни ўзлаштириш жараёнининг қонуниятларини, фаннинг мазмуни ва мантиғи ўқув предметининг узвийлигини таъмин етишда муҳим аҳамият касб етади: тушунча, қонунлар ва далиллар, ўқув предмети мазмунинг ўзаги ҳисобланиб, кетма-кет жойлашади ва ўрганилаётган соҳага оид билимларнинг кенгайиб боришини таъминлайди, олдингилари кейингилари билан узвий боғлиқ бўлади.
Билимларни ўзлаштириш жараёни қонуниятлари омили илмий билимларни тўғридан тўғри ўқув предмети мазмуни сифатида талқин етишига йўл қўймайди, унга дидактик ишлов беришни талаб етади. Шундай қилиб, узвийлик фақатгина тўғри чизиқли емас, балки ўқув материалини концентирик жойлашувида ҳам амалга оширилади.
Тушунчаларни кенг ва чуқур алоқадорлигини ўрганиш мазмунини бойитишга уни ўзлаштириш шаклларининг узвийлигини таъмин етади.
Узвийлик алоҳида ўқув предметларинигина емас, балки турли ўқув предметларининг ўзаро муносабатларини ҳам қамраб олиш зарур. Бунинг учун турли ўқув предметлатини ўрганишда объектив алоқадорлиги асосий ҳисобланади.
II. Таълим мазмуни аввал ДТС, сўнгра ўқув режа ва дастури шаклида лойиҳалаштирилади.
Таълим мазмуни таълим жараёнинг асосий элементи (ташкил етувчи компоненти) ни ўзлаштириш натижасида ижтимоий мақсадларга эришилади. Ўзлаштириш зарур бўлган ижтимоий маданий тажрибанинг тавсифи ва ҳажми аниқ шарт – шароит, имкон, замон, шунингдек таълим муассасасининг тури ва даражасига боғлиқ бўлади.
Таълим мазмуни ташкил етувчи таркибий қисмлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: а) самарали амалий фаолият тажрибаси, яъни меҳнат, иқтисодиёт, сиёсат ижтимоий ва бошқа соҳалардаги вазифаларни муваффақиятли бажариш;
б) билиш тажрибаси атроф олам ривожланиши қонуниятларини англаш методлари ва натижалари;
в) умумий мақсадларга еришиш жараёнидаги ижтимоий ўзаро таъсирлар тажрибаси;
г) ахлоқий этик тажриба;
д) маънавий – маданий тажриба ва шу кабилар.
Ўқитиш мазмуни таълим муассаларида ўрганиладиган ўқув предметларини ўрганиш жараёнида ўзлаштирилади. Ўқитиш мазмининг тузилмаси, яъни турли элементларнинг ўзаро муносабатларининг кетма-кетлиги, давомийлигини ўқув режасини аниқлаб берди. Шу пайтгача ўқитиш мазмуни бажариладиган вазифаларнинг мираккаблик даражаси ва мазмунига биноан аниқланади.
Масалан, умумий таълимнинг асосий вазифаси инсонни ҳар томонлама ривожлантириш, ҳаёт ва меҳнат, касб танлашга ва келгусида касб-ҳунар сир-синоатларини ўрганишга тайёрлашдан иборат.
Аниқ касб бўйича таълим мазминини интегратив ёндашув асосида танлаб олишда унинг қайси соҳа бўйича ишлаб чиқаришга мансублиги ҳисобга олинади.
Интегратив ёндашув асосида касб – ҳунар таълими мазмунини танлаб олишда меъёрий асос таснифлагич ва ДТС, ТТС ҳисобланади.
Демак, касб – ҳунар таълими мазмунини танлаб олишда дастлабки асос касб – ҳунар тури ҳисобланади. Ажратиб олинган таълим мазмуни юқоридан пастга томон таҳлил этилади. Юқотидаги қатлам соҳага ва алоҳида ишлаб чиқариш фаолият кўринишларига мос бўлади. Ўрта қатлам тутиш касбларга тўғри келади. Таҳлил боришида энг авволо умумий таълим мазмуни, кейин хусусий мазмун, яъни касб-ҳунарнинг ўзига тегишли мазмуни танлаб олинади. Бундай дидактив таҳлил мазмунининг унифакациялашган қисмларини ажратиб олиб, касбий таълим мазмунини илмий асосда маълум тизим ёки тузилмага келтириш имконини беради. Бу ёндашув ўқув дастурини ушлаб чиқиш (тузиш) имконини беради.

Блоклар мазмунини танлаб олишда ҳар бир олдинги блок кейингисига таянч сифатида қараб кенгайтирилади ва чуқурлаштирилади. Бу, ўз навбатида, узвийлик ва яхлитликни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, касб-ҳунар педагогикасида касб-ҳунар таълимининг ўзига ҳос жихатларини хисобга олиб, умумдидактик прицлар билан уйғунликда қўланилади.



Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling