Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Таълим – тарбиянинг мунтазамийлик ва давомийлик тамойили


Download 144.86 Kb.
bet26/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37
Таълим – тарбиянинг мунтазамийлик ва давомийлик тамойили – бу таълим – тарбиядаги зарур физиологик – психологик қонуният ҳисобланиб, у билимни мантиқий боғлиқликда ўрганишни таъминлаб беради. Бу тамойил ҳар бир фан бўйича тузилган ўқув режа ва дастурларда дастурий ва услубий тавсияномаларни яратишда тадбиқ этилади. Амалиётчи ўқитувчи ўқув режа ва дастурларидан четга чиқмаслиги лозим. Бу қонуният тушунчалар, далиллар ва бошқа фикрлар орасидаги, уларнинг тадрижидан келиб чиққан алоқадорликлар қонун ва қоидалар билан амалий ишларни бажариш ўртасидаги мантиқий боғлиқларни ўрганиш орқали амалга оширилади. Бу қонуният ўқиш фаолиятини ташкил этишнинг асоси ҳисобланади. Унга амал қилмаслик таълим олувчилар тафаккурида ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ – юлуқ билимларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бундай билимлардан кишининг ижтимоий моҳиятига наф бўлмайди, улар тафаккурни чарчатади холос ;

  • Таълим – тарбияда онглилик ва фаоллик тамойили – таълим олувчилар олаётган билимини ҳаётда қўллай билишлари учун таълим бериш жараёнини фаол фикрлашга айлантириш керак. Бунда ўқитишни шундай ташкил этиш керакки, таълим олувчилар билимларини машғулотларда онгли ва фаол қатнашиб эгаллаб олишсин. Шунда талабаларда онг ўсиб, ижтимоий ташаббускорлик ва ўқув фаолиятида мустақиллик таркиб топади.

    Таълим – тарбиянинг онглилик тамойили таълим олувчиларда таъриф, тушунча ва қоидаларни ёдлаш ва эсда сақлаш билан уларни эгаллаш эмас, балки бу билимларни, ҳаётий ҳодисалар, жараёнлар билан боғлиқ бўлган мазмунини тушунтиришларини талаб этади. Билимларни онгли равишда ўзлаштириш таълим олувчиларда билимларга нисбатан маълум муносабат ҳосил қилишни, ҳиссий кечинмалар уйғотишини ўз ичига олади. Бу тамойил тафаккурини шакллантирувчи қоида бўлганлиги учун муаммони мустақил ҳал қилиш мақсадида дарсда таълим олувчиларга муаммоли вазиятлар тавсия этилади .

    • Таълимда ўқув фаолиятини яхлит шакллантириш тамойили – таълим олувчиларнинг диққатини бошқариш, уларга бажариладиган ишларни тушунтириш, зарурий эҳтиёж – мотивацион ҳолатларни фаоллаштариш, фаолиятга ёрдам бериш, тузатиш киритиш жараёни ва таълим олувчилар ўқув фаолиятининг натижасини баҳолаш жараёни ;


    • Download 144.86 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   37




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling