Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Таълимни илмий асосда ташкил этиш тамойили


Download 144.86 Kb.
bet27/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Таълимни илмий асосда ташкил этиш тамойили – таълим олувчилардаги ўқитиш ишларини фаоллаштирадиган, онгини ўстирадиган, уларни мустақил билим олишга йўналтирадиган усулларга ўргатади ҳамда педагогик, техник атамалардан тўғри фойдаланишга одатлантиради;

  • Таълимнинг кўргазмалилик тамойили – бу ўрганилаётган ҳодиса ва воқеаларни жонли идрок этиш асосида ўзлаштиришни кўзда тутади. Бу тамойил ўқув материалини аниқ образлар орқали бевосита идрок қилишни таъминлайди. Таълим жараёнида кўргазмали воситалардан тўғри фойдаланиш талабаларнинг педагогика, психология, тарбиявий ишлар методикаси, ўқитиш услубияти ва техникага оид фанларни пухта ўзлаштириб олишга, уларда малака ҳосил бўлишига ёрдам беради. Агар кўргазмали қурол бирор фикрни билдириш учун ёрдамчи восита бўлса, нутқ асосий қурол ҳисобланади.

    Кўргазмали қурол кузатишни ривожлантириш учун қўлланилса, нутқ қисқа бўлиб кузатишнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган бўлади ;
    Демак, таълимнинг кўргазмалилик тамойили – бу таълим жараёнидаги сифатни таълим оширишга, талабаларнинг билим олишларини осонлаштиришга (ойдинлаштиришга) қаратилган фаолият бўлиб, унда талабалардаги ўрганилаётган жараёнларни (нарса ва ҳодисаларни) бевосита ҳиссий – амалий жиҳатдан идрок қилиш асосида билимларни онгли равишда ўзлаштириш жараёнига асосий эътибор қаратилади.
    Ўқув жараёнида ва таълим-тарбия амалиётида турли ёндашувлар қўлланилади. Анъанавий ёндашув, тизимли ёндашув, технологик ёндашув, тадқиқий ёндашув, функционал, комплекс, фаолиятли ёндашувлар шулар жумласидандир.
    ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВ. Технология юнонча сўз бўлиб, техне-маҳорат, санъат, логос-тушунча, таълимот маъноларини англатади. Технология тушунчаси - тайёр махсулот олиш учун ишлаб чиқариш жараёнларида қўлланиладиган усул ва методлар мажмуи; шундай усул ва методларини ишлаб чиқувчи ва такомиллантирувчи фан сифатида таърифланади. Ишлаб чиқариш жараёнларининг таркибий қисми бўлган амаллар - материалларни қазиб олиш, ташиш, тахлаш, сақлаш ва бошқалар хам технология дейилади. Технология ишлаб чиқариш жараёнларини тасвирлаш, уларни бажариш бўйича қўлланмалар, техник қоидалар ва талаблар, графиклар хам киради. Саноат ишлаб чиқариши сохасида юзлаб технологик лойхалар (жараёнлар) яратилган. Улар, агар техник хужжат талабларига амал қилинса, ишни ким ва қаерда бажаргандан қатъий назар, махсулот сифати ва натижаси кафолатланади.

    Download 144.86 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling