Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши
Download 144.86 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дидакто центрик технологиялар
- Узлуксиз таълим тизими
Дидактик қобилият – ўқув материали, кўргазмали қуроллар ва воситаларини тайёрлаб қўйиш, ўқув материалини аниқ, ифодали ва изчил баён қилиш, ўрганишга бўлган қизиқиш ҳамда маънавий, ҳиссий истакларни рағбатлантириш, ўқув билимини ошириш, фаоллаштириш маҳоратлари мажмуидан иборатдир.
Дидактик қобилиятга эга бўлган раҳбарлар турли вазиятларда шароитдан келиб чиқиб, таълим муассасасида вужудга келадиган муаммоли вазиятларда, муаммоларни ҳал қилишга вазиятли ёндашув асосида ҳамда раҳбарларга хос равишда, ўз ваколати даражасида фаолият кўрсатади, стереотипларни, яъни жамоада мавжуд бўлган сунъий тўсиқ ва муаммоларни ҳал этишда, турли йўналишларда қарорлар қабул қилишда жамоа фикрини ўрганади. Бу қобилиятлар асосида жамоаа психологиясига (руҳиятига) хос доимий йўналтириш ётади ва бундай қобилият эгаси бўлган раҳбар ўз ходимларининг билим, кўникма, малакаси, дунёқарашини, қизиқишларини, бошқарув жараёнида тарбиявий муносабатлар мавжудлигини ҳамда унда “раҳбар – ҳодим” муносабатларининг кўп қиррали эканлигини, бошқарув жараёнида ўзаро бевосита таъсирлар мавжудлигини тасаввур қила олади. Дидакто центрик технологиялар – бу ўқув дастуридаги режалаштирилган материални ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам таълим олувчиларга етказишдаги педагог фаолияти жараёнидир. Узлуксиз таълим тизими – кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси. Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий – иқтисодий тараққиётини таъминловчи шахснинг жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий – техникавий ва маданий эҳтиёжларини қондирувчи устивор соҳа. Узлуксиз таълим тизими ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш зарурий шарт – шароитларини яратади. Ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш, баркамол авлодни шакллантиради. Таълим олишда, шунингдек, болалар ва ёшларни маънавий – ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан тарбиялашда оила, ота – оналар, жамоат ташкилотлари, маҳаллалар алоқаси асосида чора – тадбирларни белгилайди ва амалга оширишда узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида уларга аҳамият берилади. Таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига ҳолис баҳо бериш тизимини яратиш ва жорий этишга кенг имкониятлар яратади. Инсон қобилиятларининг шакллантирилиши ва ривожлантирилиши ҳамда унинг таълимга нисбатан турли – туман эҳтиёжларининг қондирилиши миллий ва умумбашарий қадриятлар устиворлигининг таъминланиши, инсон жамият ва атроф – муҳит ўзаро муносабатларини уйғунлашувини амалга ошириш борасида қўлланилади. Download 144.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling