Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Ўқиш. Ўқиш жараёнининг асосий ғоялари


Download 144.86 Kb.
bet15/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Ўқиш. Ўқиш жараёнининг асосий ғоялари:

  • ўқиш – бевосита бажариладиган жараён бўлиб, унинг ёрдамида одамлар бутун ҳаётлари давомида янги ахборотлар олади;

  • болаларни ўқишга ўргатишнинг ўзи камлик қилади, уларни чуқур ўйланиб ўқишга ўргатиш керак ва булар натижасида ўқувчи – талабаларда янги фикр пайдо бўлиб, уларнинг илмий ижодга кириб келиши таъминланади;

  • ўқиш оддий ўрганиш фани эмас, балки фикрлаш ва дунёни билиш қуролидир;

  • ўқиш ва ўқиганда жавобан таъсирланиш танқидий таҳлилнинг асосий йўлидир;

  • ҳар хил фанларни ўрганиш, одатда таълим олувчидан жуда кўп мустақил ўқишни талаб қилади, шунинг учун ўқиш жараёнини тушуниш аниқ фан бўйича ўқилганни ўзлаштиришни ва таҳлил қилишни яхшилаш мумкин;

  • ўқиш ва ёзиш орасида чамбарчас алоқа бор. Бу алоқани тушуниш ўқитиш жараёнини бойитади ва рағбатлантиради.

Ўргатиш - таълим мақсадини амалга ошириш бўйича педагогнинг тартибланган фаолияти.
Ўргатиш – ахборотдан фойдаланиш ва турли ҳаракатларни бажариш кўникмаларининг таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилишини турли восита ва усулларни қўллаб тушунтириш, кўрсатиш ва машқларни амалга ошириш жараёни.
Ўргатиш – ижтимоий хулқ – атворни одий шаклга айлантириш мақсадида таълим олувчилар билан режали ва тизимли тарзда ташкил этиладиган турли ҳаракатлар, ташкилий ва амалий ишларга ундовчи фаолиятдир. Ўргатиш таълим олувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг барча босқичларида самарали восита саналади.
Ўрганиш - англаш, машқ қилиш ва эгалланган тажрибалар асосида хулқ – атвор ва фаолиятнинг янги шаклларини эгаллаш жараёни, олдин эгалланганлари ўзгаради.
Ўрганиш – ахборотдан фойдаланиш ва турли ҳаракатларни кўрсатилган тартибда мустақил бажариш кўникмаларини эгаллаш.
Ўқитиш - қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган педагог билан ўқувчиларнинг тартибланган ўзаро ҳаракати.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling