Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet12/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Таълим воситалари - ўқув жараёнининг ташкил этилиши ва ўтиб боришини таъминлайдиган хилма-хил ўқув жихозлари, ўқув қўлланмалари ва бошқалар.
Билимбў ўқувчилар онгида муайян тартибда мустаҳкамланган, уларнинг шахсий мулкини ташкил этадиган ва бундан улар заруратга кўра фойдалана оладиган фактлар, маълумотлар, илмий назариялар, қонунлар, тушунчалардир.
Билим – борлиқни билиш жараёнининг амалиётда тасдиқланган натижаси. Объектив реалликнинг инсон онгида адекват акс эттирилиши (тасаввур, тушунча, мулоҳаза, назариялар). У кундалик, илмий, эмпирик, назарий билимларга ажралади.
Кундалик билим соғлом фикрга ва кундалик амалий фаолият шаклларига асосланади ва инсоннинг атроф – муҳитга мослашувчи, унинг ҳатти – ҳаракатлари ва олдиндан кўра билиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Унинг вазифаси таълим – тарбия жараёнини назорат қилишга кўмаклашиш.
Таълим – тарбияни уюштиришда назарий, эмпирик ва илмий билимлар роли ва ўрни беқиёс. Илмий билим таълим – тарбияни такомиллаштириш муаммолари ечимларини топишда қўл келади ва у тизимли, асосли нарса – ҳодисалар моҳиятига чуқур кириб борадиган бўлади. У эмпирик ва назарий даражада бўлади. Билимдан эмпирик ва назарий билимларни шакллантиришда фойдаланилади.
Назарий билим – эмпирик ҳолатларни тушунтириш, яъни нарса ва ҳодисалар моҳиятини билиш имконини берадиган қонуниятларни очишни назарда тутади.
Билим билишни амалга оширувчи асосий омил бўлиб, дунёни билишнинг негизини ташкил этади ва у туфайли илм, фан, техника – технологиялар ривожланиши таъминланади. Демак, билимни объектив мавжудод ҳақидаги ёки муайян соҳага оид маълумотлар мажмуи, деб ҳам ифодалаш мумкин.
Билимлар – бу одамларнинг ижтимоий – сиёсий амалиёт жараёнида тўпланган умумлашган тажрибасидир.
Илмий билимлар, объектив оламни анча тўғри (батафсил) ифодалайди. Улар доимий эмас, улар ўзгариб, ривожланиб, такомиллашиб боради ва натижада доимий истеъмолдаги билимга айланади, яъни улар тадрижий (эволюцион) тарзда ривожланиб туради. Билимлар асосида талабаларнинг кузатувчанлик, синчиковлик, тафаккур, хотира сингари билиш қобилиятлари ривожланади, уларда эътиқод ҳосил бўлади, илмий дунёқарашни шакллантирувчи ғоялар тизими таркиб топади.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling