Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши


Download 144.86 Kb.
bet9/37
Sana04.05.2023
Hajmi144.86 Kb.
#1425173
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37
Таълимтаълим олувчига махсус тайёрланган мутахассислар ёрдамида билим бериш ва улардаги кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш жараёни бўлиб, кишининг шахс сифатида ҳаётга ва меҳнатга онгли равишда тайёрлаш воситаси.
Таълим деганда шахснинг жисмоний ва маънавий камол топиши, унинг онгли равишда айрим ибратли фаолиятлари йўналишлари тарихан майдонга келиши, ижтимоий намуна бўлишга ва ҳар томонлама баркамолликка интилиш жараёни тушунилади.
Таълимнинг бошланғич (дастлабки) вазифаси таълим олувчини ўқитишдан иборат. Шунинг билан бирга оила, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларга маълумот бериш вазифасини бажаради.
Таълим бериш – таълим олувчининг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга қаратилган педагогик фаолияти бўлиб, инсоннинг ақлий фаолиятини ривожлантириш жараёнидир. Таълим бериш таълим олувчиларнинг ўқиш – ўқитиш жараёнининг мазмун – моҳиятини онгли равишда англаб етишлари орқали амалга оширилади.
Таълим дастури – ўқув фанларининг бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ кадрларнинг зарурий ва етарли даражадаги тайёргарлигини таъминловчи блокларга жамланган рўйхати.
Таълим мақсади – ҳар бир педагогик технологияни яратишга асос бўлиб ҳисобланади. Мақсаднинг замонавий таълим ва тарбия муаммоларини юқори самарадорлик билан ҳал қилишга қаратилган бўлиши зарур асос ҳисобланади. Бирор педагогик технологияни яратиш учун энг зарур шарт шундай долзарб мақсадни аниқлай олишдан иборат. Бундай мақсад зарур тадқиқотлар, ижодий изланишлар олиб бориш, ўзининг ва бошқа мутахассисларнинг иш тажрибаларини чуқур таҳлил қилиш орқали аниқланади.
Рақобатбардошлик ҳар бир педагогик технологиянинг мақсадга мувофиқлигини бозор иқтисодиёти нуқтаи – назаридан айтганда, ўз вазифаларини ижтимоий эҳтиёжларига мувофиқ бажараётганлиги даражасини белгилайди. Бундай мақсадларнинг юқори рақобатбардошликни таъминлашга йўналтирилиши ҳозирги талаблардан келиб чиқади.
Рақобатбардошлик педагогик технологиянинг барча таркибий қисмлари учун энг зарур шарт бўлиб, бунда якуний натижани бевосита тайёрловчилар бўлган ўқитувчи ва ўқувчининг рақобатбардошлигига эришиш асосий кўрсаткич ҳисобланади. Бу унга бўлган талаб юқори бўлишини таъминлаш учун мунтазам такомиллаштириб бориш заруриятини келтириб чиқаради.

Download 144.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling