Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети 4-босқич 44-гуруҳ талабаси боймуродов ғолиб толиб ўҒли битирув малакавий иши
Download 144.86 Kb.
|
Текшириш – назоратнинг таркибий қисми бўлиб, унинг асосий дидактик вазифаси таълим берувчи ва таълим олувчилар ўртасида алоқани таъминлаш, таълим берувчи томонидан ўқув материалини ўзлаштириш ҳақида объектив ахборот олиниши ҳамда билимлардаги камчилик ва нуқсонларни ўз вақтида аниқлашдир. Шунингдек, текширишнинг мақсади нафақат таълим олувчининг билим даражаси ва сифати, балки унинг ўқув меҳнати ҳажмини ҳам аниқлашдан иборат.
Таълим олувчиларнинг билим ва малакаларини текшириш қуйида кўрсатилган мантиқий кетма-кетликда олиб борилади: таълим олувчиларнинг билим даражасини олдиндан аниқлаш; мавзуни ўзлаштиришни жорий текшириш; билим, кўникма ва малакаларни эгалланганлигининг такрорий текшириш; яхлит бўлиб ёки курснинг алоҳида мавзуси бўйича даврий текшириш; таълим жараёнининг барча босқичларида эгалланган билим, кўникма ва малакаларини якуний текшириш ва ҳисобга олиш. Маълумки, таълим жараёнидаги натижаларни ҳисобга олиш, текшириш ва билимни назорат қилиш (мониторингга эътибор бериш) ҳамда баҳолаш педагогик фаолиятда муҳим босқичлардир. Жумладан, мазкур фаолиятда таълим олувчининг билимини ҳақиқий ва адолатли баҳолаш ҳамда натижаларни уларга мунтазам равишда маълум қилиб бориш катта тарбиявий аҳамият касб этади. Таълим олувчилар билимини назорат қилиш ва баҳолашни тўғри йўлга қўйиш, уларда ўтилган фанларга нисбатан ижодий ёндашиш, мустақил фикрлаш, ўз билимини доимий равишда ошириш, адабиётлардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш демакдир. Шу билан бирга таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги узвий боғланишдаги фаолият олиб боришни юзага келтиради, яъни ўқитишнинг ўзаро алоқадор икки воситасини юзага келтиради. Бу таълим берувчи фаолияти ва таълим олувчининг меҳнатга онгли муносабатини узлуксиз жараён сифатида доимий бўлиб туришини таъминлайди. Бунда профессор – ўқитувчиларнинг маъруза ва амалий машғулотларга пухта тайёргарлик кўриши, баҳолашга доир меъёр ва мезонларни, саволномалар, тест саволлари ва турли бошқотирмалар ҳамда таянч тушунчаларни тузишдаги масъулиятли ёндашиши ва тинимсиз меҳнати ётади. Қайд этилган таълим жараёнини тизим кўринишида қуйидагича ифодалаш мумкин (1 - шакл).
Download 144.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling